Р 38 р 38 О. Д. Раҳимов, И. Х. Сиддиқов, М. О. Муродов. Ҳаёт фа


Ультратовуш ва инфратовушлардан ҳимояланиш



Download 2,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/244
Sana19.05.2023
Hajmi2,76 Mb.
#941326
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   244
Bog'liq
033-

Ультратовуш ва инфратовушлардан ҳимояланиш 
Инсон қулоғи 16 Гц дан 20000 Гц гача бўлган частотали 
товушларни эшита олади. 16 Гц дан кичик частотали товушлар – 
инфратовушлар, 20000 Гц.дан катта частотадаги товушлар- 
ультратовушлар деб аталади. 
Инфратовушлар ва ультратовушлар табиий манбалардан 
ташқари сунъий манбалар орқали ҳам юзага келади. Айрим 
ҳолларда улардан турли хил мақсадларда фойдаланилади ҳам. 
Масалан, ультратовушлардан медицинада турли хил касалларни 
даволашда, саноатда – деталарни тозалашда, кимѐвий 
реакцияларни ва электролит жараѐнларни тезлатишда, қишлоқ 
хўжалигида – уруғларга экишдан олдин ишлов беришда 
фойдаланилади. 
Ультратовушларни тизимли равишда инсонга таъсир этиши 
тез чарчашга, қулоқларда оғрик пайдо бўлишига, бош оғригига, 
асаб ва юрак-томир тизими иш фаолиятини бузилишига олиб 
келади. Шу сабабли, ультратовшли қурилмалар билан бевосита 
контактда бўлиш тақиқланади. 
Ультратовушларнинг инсон организмига зарарли таъсири 
товушни изоляцияловчи кожухлар ва экранлардан ҳамда 
масофадан 
бошқариш 
(“дистанцион”) 
мосламаларидан 
фойдаланиш орқали бартараф этилади. Бундан ташқари, бу 
ўринда ишчиларга йўриқномалар ўтиш, иш ва дам олиш 
режимини тўғри ташкил этиш, мажбурий тиббий кўрикларни 
ташкиллаштириш каби тадбирлар ҳам муҳим роль ўйнайди. 
Инфратовушлар табиатда ер қимирлашлар, вулқонлар, денгиз 
тўлқинлари вақтида юзага келади. Инфратовушларнинг сунъий 
манбаи 
– 
дизельгенераторлари, 
компрессорлар, 
турбин 
двигателлар, электровозлар, тепловозлар, саноат вентиляторлари 
ва бошқа катта ўлчамли машина-механизмлар ҳисобланади. 
Инфратовуш 
тебранишлар 
ишчининг 
иш 
қобилиятини 
сусайтиради ва инсон организмига зарарли таъсир кўрсатади. 
Паст частотали тебранишларнинг узоқ вақт таъсири толиқишга, 
бош айланишига, уйқунинг бузилишига, асабий зўриқишга, 
марказий нерв тизимининг иш фаолиятини, қон айланиш 


134 
жараѐнини, юрак-томир тизимини ва ошқозон-ичак фаолиятини 
бузилишига олиб келади. Инсон қисқа вақтда товуш босими 
даражаси 150 дБ гача бўлган инфратовушларга бардош бера 
олади. Товуш босими 150 дБ дан юқори инфратовушлар ўлимга 
олиб келиши мумкин. Айниқса, инфратовушлар частотаси инсон 
ички аъзоларининг частотасига (3-9 Гц) тенг бўлганда ўта хавфли 
ҳисобланади. Бундай вақтда резонансли тебраниш ҳосил бўлиб, 
ички аъзоларга катта босим таъсир этади. Шунга мос ҳолда нафас 
олиш аъзолари учун 1…3 Гц, юрак учун 3…5 Гц, мия биотоки 
учун – 8Гц, ошқозон учун – 5…9 Гц частотали инфратовушлар 
хавфли ҳисобланади. Инфратовушларни ўлчаш учун махсус 
инфратовушли микрофонлар ва асбоблар ишлатилади. 
Инфратовушларнинг инсон организмига салбий таъсирини 
камайтириш меҳнат гигиенасининг асосий вазифаларидан 
биридир. Бу масала техник ва тиббий комплекс тадбирлар орқали 
ҳал этилади. Бундай тадбирларга инфратовуш манбаларида
уларни 
ҳосил 
бўлиш 
сабабларини 
бартараф 
этиш, 
инфратовушларни ютиш ва изоляциялаш жиҳозларидан, шахсий 
ҳимоя воситаларидан фойдаланиш ва тиббий профилактик 
тадбирларни ўтказиш ишлари киради.

Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   244




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish