201
МУТАХАССИСЛИК ФАНЛАРДАН ТАЪЛИМНИНГ ЭЛЕКТРОН
РЕСУРСЛАРИНИ ЯРАТИШДА ДАСТУРИЙ ВОСИТАЛАРНИ ТАНЛАШ
Мухамадиев А.Ш., Абдуллаев Ю.Ю., ТАТУ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-
5847 сонли Фармони билан тасдиқланган ―Ўзбекистон Республикаси олий
таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш КОНЦЕПЦИЯСИ‖
Ўзбекистон
Республикасида олий таълимни ривожлантиришнинг стратегик мақсадлари,
устувор йўналишлари, вазифалари, ўрта ва узоқ муддатли истиқболдаги
босқичларини белгилаб берган. Концепциядаги асосий вазифалар орасида олий
маълумотли мутахассислар тайѐрлаш сифатини ошириш вазифаси долзарб
вазифалардан қилиб белгиланган. Бу келтирилган вазифани амалга оширишда
индивидуал таълим, мустақил таълим ва ўқув адабиѐтлари сифатини ошириш
ва замонавий таълим ресурслари яратиш масалаларига алоҳида урғу берилган.
Шу нуқтаи назардан ушбу мақолада бу уч масалани ҳал қилишга асос
бўладиган таълимнинг электрон ресурсларини яратиш ва унда қўлланиладиган
дастурий воситаларнинг имкониятлари ҳақида тавсиявий фикрлар келтирилади.
Таълимни ривожлантиришнинг замонавий шарт-шароитлари ўқитиш
усулларини
ахборот
технологияларининг
янги
имкониятларига
мослаштиришни тақозо этмоқда. Хусусан, масофавий ўқитиш ѐндашуви,
шунингдек, классик кундузги таўлимда электрон ўқитиш воситаларидан
фойдаланиш кенг тарқалган. Шунинг учун дастурий таъминот ишлаб
чиқувчилари муаллиф-методистга мустақил равишда, дастурчиларнинг
ѐрдамисиз электрон маъруза ѐзувларини, ўқув ва назорат топшириқларини,
тестларни, электрон ўқув-услубий мажмуаларни ва бошқаларни яратиш ва
тузиш имкониятини берадиган дастурий воситаларни яратишга катта эътибор
беришади.
Таълимнинг ахборот ресурсларини яратишда мутахассислик фани
педагогидан ўз соҳасидаги маълумотларни педагогик технологиялар асосида
ахборот коммуникация технологиялари имкониятларидан фойдаланиб таълим
олувчига қулай ва тушинарли ҳолда етказиб бериш вазифаси қўйилади. Бунинг
учун эса, электрон таълим ресурслари яратишга мўлжалланган дастурий
воситалардан мақсадга мувофиғини танлаб олиш талаб этилади.
Дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқариш бозорининг ривожланиши
шароитида электрон ресурслар яратиш учун кўплаб дастурий воситалар ишлаб
чиқилган. Уларни шартли равишда учта тоифага бўлиш мумкин. Биринчиси,
202
электрон муҳаррирларни ўз ичига олади. Улар матнни ва бошқа объектларни
таҳрирлаш учун жуда кучли. Графика, навигация элементлари ва бошқалар
жиҳатидан электрон ресурсни самарали лойиҳалаштиришга имкон берадиган
кўплаб андозалар (шаблонлар) мавжудлиги уларни ижобий томони ҳисобланса,
электрон муҳаррирларнинг нархлари анча қимматлиги, уларни ўзлаштириш
учун кўп вақт кетишлиг ва биринчи навбатда улар компьютерда етарлича
кўникмага
эга
фойдаланувчилар
учун
мўлжалланганлиги
оддий
фойдаланувчига муаммолар келтириб чиқаради. Ушбу туркум муҳаррирларга
CourseLab, NeoBook Professional Multimedia, DeskTop Author, eBooks Writer,
SunRav BookOffice ва бошқаларни киритиш мумкин.
Иккинчи тоифага HTML компиляторлари киради, улар олдиндан тақдим
этилган HTML файлларини умумий таркибга бирлаштиришга имкон беради.
Ушбу дастурлар функционал имкониятлари жиҳатидан таҳрирловчилардан кам,
аммо улар арзонроқ ва ўзлаштириш учун фойдаланувчилардан кўп вақт талаб
этилмайди. Ушбу гуруҳга LCDS (Learning Content Development System), eBook
Maestro, eBookGold, HTML Help Workshopларни киритишимиз мумкин.
Уларнинг учинчи тоифасига электрон китобларни яратиш учун
мўлжалланган дастурларни киритиш мумкин. Аксарият ҳолларда ушбу
дастурлар юқори даражада ихтисослашган форматдаги примитив электрон
китобларни ишлаб чиқишга мўлжалланган. Бунга Microsoft Reader, Mobipocket,
Hiebook кабиларни киради.
Кўриниб турибдики, электрон таълим ресурслари яратишда биринчи
тоифага кирувчи дастурий воситаларнинг имкониятлари давр талабидаги
ресурсларни тайѐрлашга имкон беради.
Бугунги кунда электрон ўқув материалларини ишлаб чиқиш учун
биринчи тоифага кирувчи дастурий таъминот бозори тобора кенгайиб
бормоқда. Энг машҳур дастурларга iSpring Suite, Moodle, Adobe Captivate,
REDCLASS Course, Document Suite, Easygenerator, CourseLab ва бошқалар
киради.
Электрон ўқув материалини яратишга мўлжалланган дастурий
маҳсулотларнинг хилма-хиллигига қарамасдан, дунѐдаги энг машҳури бўлиб,
SCORM (Sharable Content Object Reference Model, бўлинувчи контент
объектлари эталон модели) стандартини қўллаб-қувватловчилари ҳисобланади.
Бундай дастурий маҳсулотлар қаторига WebSoft фирмаси томонидан
ишлаб чиқилган CourseLab муҳаррири киради. Ушбу дастур ишлаб чиқилган
интерфаол ўқув материалларини(электрон курслар) ишлаб чиқиш учун тўлиқ
восита бўлиб ҳисобланади, ҳамда яратилган электрон курсларини Интернет
203
тармоғида, масофадан ўқитиш тизимларида, ихчам дискларда ѐки бошқа
ҳоҳлаган маълумот ташувчисида фойдаланиш учун мўлжалланган.
CourseLab таҳрирловчисида турли фанлардан ўқув қўлланмалар, ўқув методик
кўрсатмалар, дарсликлар яратиш мумкин. Электрон курс мустақил таълим
олиш учун керак бўлган ва олинган билимларни назорат қилиш учун асосий
фанга қўшимчаларни ўз ичига олиши мумкин. Курсни яратишга киришишдан
олдин, таълим беришни мақсади ва стратегиясини, шунингдек, ахборотни
етказиб бериш усулини аниқлаб олиш керак.
ISpring компанияси томонидан ишлаб чиқилган ва ўзининг кенг
фойдаланувчиларини тезда топа олган ISpring Suite дастури ҳам юқоридаги
стандарт талабларига жавоб беради. ISpring Suite дастури – бу тестлар,
сўровномалар, интерактив элементлар ҳамда аудио-видеони қўллаб
қувватловчи интерактив электрон ресурслар ва курслар яратиш учун зарурий
воситалар мажмуасидир. Дастур PowerPoint тақдимотларини SCORM / AICC га
мос масофавий ўқитиш тизимига қўшиладиган яхлит ўқув курсига ўзгартиради.
ISpring Suite дастури учта модулни ўз ичига олади, улар биргаликда тўлиқ
ишлайдиган электрон курсларни яратишга имкон беради:
-
iSpring Pro модули PowerPoint-да масофавий ўқитиш учун Flash-
презентатсиялар ва курсларни яратишга имкон беради; дастур тақдимотларни
слайдлар ва анимациялар билан аудио ва видео ҳамкорлигида тезкор ва содда
ѐзиш ва синхронлаштиришга имкон беради;
-
iSpring QuizMaker модули (Flash форматидаги интерактив тестлар,
сўровномалар ва анкеталарни яратиш дастури), бу фойдаланувчининг тест
саволларига берган жавобларига қараб тармоқланувчи курслар яратишга имкон
беради.
-
iSpring Kinetics модули, бу электрон китоб, интерактив каталог, хронология
ва тез-тез сўраладиган маълумотлар базасини ўз ичига олган интерактив
элементлар учун андозалар тўпламидир.
Электрон таълим муҳити яратишга мўлжалланган ва юқоридаги стандарт
талабларига мос дастурий маҳсулотлардан яна бири Moodle дастури. Moodle
дастури - бу таълимни бошқариш тизими ѐки виртуал таълим муҳити. Бу бепул
(GNU GPL лицензия бўйича тарқатилувчи) web-дастур бўлиб, onlayn ўқиш
учун сайтлар яратишга имкон беради.
Бу келтирилган дастурий маҳсулотлардан ISpring Suite дастури
имкониятларини мутахассислик фанларидан электрон ресурслар тайѐрлаш учун
мос ва қулай эканлиги кўринади. Бу дастурни индивидуал сотиб олиш учун
фойдаланувчига оғирлик қилмаслигини таъкидлаш лозим.
204
Do'stlaringiz bilan baham: |