Сборник докладов республиканской научно-методической конференции вопросы применения современных систем и технологий



Download 4,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/192
Sana16.05.2023
Hajmi4,83 Mb.
#939330
TuriСборник
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   192
Bog'liq
NIODV16odDrn6UImasWEOZYBtCBrWptH

 
 
 
 


33 
МАСОФАВИЙ ЎҚИТИШ ШАРОИТИДА ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ 
СОҲАСИДА ЮҚОРИ МАЛАКАЛИ КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШНИНГ 
ДОЛЗАРБ МУАММОЛАРИ 
 
 
Асраев У.М. ТМИ, 
Абдуманнанова Х. ТМИ 
Бугунги ахборот асри ва пандемия даврида Олий таълим муассасаларида 
масофавий таълим тизимини шакллантириш муҳимдир. Кўпгина мамлакатлар 
таълим тизимида сифатли кадрлар тайѐрлаш учун ўқиш жараѐни замонавий 
АКТларга асосланган масофавий таълим (МТ) шаклини қўллашади. Таълим 
тизими тажрибалари кўрсатмокдаки, ўқув жараѐнида интернет тизими ва 
АКТни янги билимларни эгаллаш, сақлаш, узатиш ҳамда амалий қарорлар 
қабул қилиш воситасига айлантириш ҳисобига кадрларнинг сифат даражасини 
тубдан яхшилашнинг имкониятлари тобора кенгайиб бормокда. 
Масофавий таълим – ўқув жараѐнининг мақсади, мазмуни, услублари, 
ўқитиш воситалари ва интернет технологиялари ѐрдамида тингловчи ҳамда 
ўқитувчиларнинг масофадан туриб, интерфаол мулоқот қилиш жараѐни 
ҳисобланади.
Масофавий таълим — бу, муайян соҳада мутахассислар тайѐрлаш 
тизимидаги барча фанларни комплекс тарзда масофавий ўқитишга асосланган, 
бироқ, комплекс доирасида ўқиш жараѐни учун қатъий белгиланган жой ва вақт 
мезони шартли ўрнатилмаган таълим шаклидир. Бу таъриф моҳиятини тўла ва 
тўғри тушуниш учун, уни юқорида қайд этилган масофавий ўқитишнинг 
таърифи билан бирга келтириш керак, албатта. 
Масофавий ўқитиш замонавий таълимнинг энг муҳим ва тобора 
оммавийлашиб бораѐтган шакли саналади. Масофавий таълим услуби 
ўқитишнинг янгича замонавий шакли бўлиб, у талабанинг мустақил фикрлаш, 
ҳолатни баҳолаш, хулоса қилиш қобилиятларини ривожлантиради. Мустақил 
билим олишга, изланишга, фикрлашга ўргатади. 
Масофавий таълимнинг афзаллиги шундаки, унда ҳар ким ўзига қулай 
вақтда, қулай жойда, қулай муҳитда билим олиши мумкин. Шу туфайли ушбу 
тизим бугунги кунда дунѐда кенг оммалашмоқда. 
Масофавий таълимнинг ижобий томонларини кўрадиган бўлсак, бугунги 
кунда дунѐда кўпгина ОТМлар, йирик корхоналар мутахассислар малакасини 
оширишда ушбу услубдан фойдаланиб, йилига миллионлаб пул маблағларини 
тежамоқда. 


34 
Шунингдек масофавий таълимнинг ташкилий-иқтисодий афзалликлари 
ҳам мавжуд бўлиб, масалан, ўқитиш учун хоналар, доскалар, столлар ва бошқа 
ўқув қуроллари зарур эмас. Молиявий харажатлар асосан ўқув-услубий 
материаллар тайѐрлаш ҳамда интернет трафик учун сарфланади. Табиийки, 
харажатлар камаяди. Ўқув-услубий материаллар қанчалик тушунарли ва 
батафсил бўлса, шунчалик талабага фойдали бўлади. 
Бу ўқитувчи ва талабалар ўртасидаги онлайн дарс жараѐнидир. Бундай 
дарслар учун аввало коммуникация, масофавий таълим услубий материаллари, 
электрон ва одатдаги дарсликлар, аудио ва видео дарсликлар, онлайн дарслар 
(интернет саҳифа) электрон кутубхоналар, тестлар, мультимедиа электрон 
дарсликлар ва албатта, интернетга уланган компьютер керак бўлади. 
Бундай таълимда талаба ҳар куни таълим муассасасига бориши шарт 
эмас. Шу билан бирга бу тизим воситасида саломатлиги чекланганлар, узоқ 
ҳудудларда яшовчи болалар, ҳатто маҳкумлар билан бирга бўлиб турган ѐшлар 
ҳам таълим олиши мумкин. 
Катталарга эса масофавий таълимда ўз меҳнат фаолиятидан ажралмаган 
ҳолда таълим олиш ва малака оширишларига имконият яратилади. Бундан 
ташқари, масофадан туриб ўқиганда бир неча курсларда бир вақтнинг ўзида 
таълим олиш имкони мавжуд. 
Шу билан бир қаторда масофавий (электрон) ўқитишни жорий этиш 
орқали қуйидаги вазифаларни амалга ошириш назарда тутилади: 
-масофавий, электрон ва аралаш таълимни жорий этиш орқали ҳар йили 
ўқитиладиган талабалар сонини сезиларли даражада оширишга эришиш; 
-талабаларнинг муайян соҳаларидаги қобилиятини аниқлаш имкониятини 
берувчи аниқ ва ҳар томонлама диагностикасини амалга ошириш асосида 
масофавий курсларни ташкил этиш; 
-талабаларини ўқитиш бўйича белгиланган вазифаларнинг сифатли 
бажарилишини таъминлаш; 
-масофавий ва анъанавий ўқитиш шаклларини интеграциялаш орқали 
ўқув жараѐни самарадорлигини оширишга эришиш; 
-ахборот-коммуникация ва масофадан ўқитиш технологияларини жорий 
этиш; 
-масофадан ўқитиш – талабалар таълим жараѐнига хос бўлган барча 
компонентларни (мақсад, мазмун, усул, ташкилий шакллар, воситалар) 
интернет технологияларидан фаол фойдаланган ҳолда масофадан туриб амалга 
ошириладиган ўқитиш шакли ҳисобланади; 


35 
-электрон ўқитиш – ахборот-коммуникация технологиялари воситалари, 
электрон таълим ресурслари ѐрдамида амалга ошириладиган ўқитиш тизими; 
аралаш ўқитиш (―Blended Learning‖) – бу анъанавий ўқиш билан электрон 
шаклда мустақил ўқишнинг интеграцияси бўлиб, ўқув жараѐнининг айрим 
элементлари электрон таълим муҳитида олиб борилади; 
-адаптив ўқитиш – бу тингловчиларнинг тайѐргарлиги, қобилияти, 
мақсадлари, мотивацияси ва бошқа хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда 
индивидуал ўрганишга асосланган ўқитиш модели ҳисобланади; 
-on-line режимида (синхрон) ўқитиш – масофадан туриб реал вақт 
режимида машғулотларни олиб бориш; 
-off-line режимида (асинхрон) ўқитиш – масофадан туриб электрон ўқув 
ресурсларини мустақил ўзлаштириш; 
амалий машғулотлари – умумлаштирувчи хусусиятга эга бўлган амалий 
машғулот, лаборатория иши, семинар-тренинг, интерфаол машғулотлар 
кўринишида ташкил этилади; 
-оммавий очиқ онлайн курслар (МООС) – бу интернет орқали кўпчилик 
кириш имконияти мавжуд бўлган онлайн курслар. 
Масофавий малака ошириш курслари ўқув жараѐнини қисқа муддатли 
курслар шаклида амалга ошириш учун шакллантирилган қуйидаги ўқитиш 
технологияларини тавсия сифатида келтириш мумкин. Масофавий шаклда 
қисқа муддатли курслар ўқув жараѐни синхрон ва асинхрон шаклларида амалга 
оширилиши назарда тутилади: 
синхрон ўқитиш – реал вақтда электрон шаклда ўқитиш. Бундай 
ўқитишни ташкил этиш воситаларига видеоконференция, чат, вебинар ва бошқа 
воситалар киради. Бу каби воситалар асосида ўқиш жараѐни реал вақт 
режимида амалга оширилади; 
асинхрон ўқитиш – бунда ўқитиш ҳар бир тингловчининг ўзи учун қулай 
бўлган турли вақтларда мустақил ўқиш шаклида амалга оширилади. Бундай 
ўқитишда таълим муассасасидан узоқда бўлган тингловчилар мустақил 
равишда тегишли ўқув дастурлари бўйича ягона ўқув-методик материаллар 
асосида олиб борилади. 
Синхрон ва асинхрон режимида ўқиш жараѐнида ўқув машғулотларга 
кўра талабалар белгиланган вақтларда модуллар бўйича жорий, оралиқ назорат 
ишларини бажариши лозим бўлади. 
Шундай қилиб, ушбу шаклда амалга оширилган масофавий курслар 
талабаларга қонунчиликдаги янгиликларнинг мазмун-моҳиятини етказиш, соҳа 
фаолиятининг илғор ютуқларини ўргатиш, фаолият учун зарур касбий 


36 
маҳоратини ошириш, тизимли камчиликларни бартараф қилиш кўникмаларини 
ривожлантириш 
ҳамда 
ходимларнинг 
касбий 
фаолияти 
давомида 
тайѐргарлигини доимий ошириши, ўз вақтида назарий ва амалий билими, 
кўникма ва малакаларини амалиѐтда қўллаши орқали касбий компетентлигини 
такомиллаштиришда самарадорликни таъминлашга хизмат қилиши мумкин. 

Download 4,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish