ФИО авторов:
Урунов Бахром Насруллаевич
Декан факультета геологии недр ГФУ, доктор философских наук по геологии и
минералогии
Мансуров Шохзод Тошболта Угли
Геология месторождений полезных ископаемых. Факультет магистров
Название
публикации:
«УСЛОВИЯ
ДОБЫЧИ
ВОЛЬФРАМА
НА
САРЫКУЛЬСКОМ УЧАСТКЕ РУДНОГО МЕСТОРОЖДЕНИЯ КОРАТЕПА»
Аннотатсия:
Ишлар Қоратепа тоғларининг ғарбий қисмида олиб борилди.
Усуллар мажмуасига геокимёвий излаш, канавалар қазиш, расчисткалар, кичик
шахта, колонкали бурғулаш, жуякли, керн, геокимёвий, нуқтавий ва технологик
намуналар олишдан иборат бўлди.
Литокимёвий изланиш – 1736 та намуна, канава ва иски канаваларни
тозалаш ишлари 28799,4 м
3
га, ер ости тоғ ўтиш ишлари 233 п.м. га, бурғулаш
ишлари 19271 п.м. га бажарилди. Намуналаш ишлари бўйича канавалардан
жуякли намуна 4293 п.м., литокимёвий намуна 7852 та, ер ости тоғ
иншоатларидан жуякли намуна 139 п.м., бурғулаш қудуқларидан керн намунаси
9222 та, литокимёвий намуна 5372 дона ва 4 та технологик намуналар олинган.
Жом майдонидаги вольфрам маъданлашуви шимолий-ғарбга йўналган
бўйлама тектоник-бўшашган зонада олистостром қатламли метатерриген тоғ
жинслари бўйича тарқалган бщлиб, биотит-далашпати-кварцли ва серицит-
хлорит-кварц-далашпатли метасоматитларга, скарноидлар билан боғлиқдир.
Учта морфоструктуравий турдаги вольфрам руда таналари аниқланган:
маъданли линзалар, плито ва трубасимон шаклга эга. Чизиқсимон (чўзиқ)
маъданли таналарнинг ўртача қалинлиги 0,5 м дан 8,0 м гача; трубасимон тана
кўндаланг кесими 14,0 м ни ташкил қилади, вольфрам учоксидининг миқдори
асосий маъдан таналарида 0,55 % гача. Маъдан таналаридаги темир
сульфидлари, халькопирит-висмутли ва станин-касситеритли минераллашуви
билан боғлиқдир. №№ 1, 2, 3, 5, 6, 7, 8, 9, 17, 18 - сонли маъданли таналар учун
C
1
+C
2
тоифадаги вольфрам учоксидининг захиралари +670 м чуқурлик
горизонтигача хисоблаб чиқилган.
Ингичка технологик тадқиқотлар экспедициясида Сарикул худудидаги
рудаларнинг технологик синовлари ўтказилди.
Сарикул худудида С
1
+С
2
тоифаларда вольфрам уч оксидининг геологик
захиралари №№ 1, 2, 3, 5, 6, 7, 8, 9, 17, 18 сонли маъдан таналарида – 18368 т.
Вольфрам уч оксидининг башорат қилинган ресурслари Р
1
тоифасидаги №№ 5,
6, 7, 12, 13 сонли маъдан таналарида 1230 тоннани ташкил этади.
Сарикул худудининг шарқий ён бағрида вольфрам уч оксидининг башорат
қилинган ресурслари Р
1
+Р
2
тоифалари бўйича №№ 9, 10 сонли маъдан
таналарида 26000 тоннани ташкил қилади.
385
Калит сўзлар:
Излаш, бахолаш, вольфрам, канавалар, расчистка,
кичикшахта, бурғулаш, метасоматитлар, скарн, скарноид, маъданли тана,
шеелит, вольфрам уч оксиди, башорат ресурслари, захиралар, Самарқанд
вилояти,
Do'stlaringiz bilan baham: |