Конституциявий қонуни ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида



Download 359,67 Kb.
Pdf ko'rish
bet41/43
Sana09.05.2023
Hajmi359,67 Kb.
#936597
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   43
Bog'liq
konstitutsiya

2-модда.
Ушбу Конституциявий Қонун референдум якунлари 
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан
расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. 
3-модда. 
Ушбу Конституциявий Қонун кучга киргунига қадар 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган қонунлар ва бошқа 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ушбу Конституциявий Қонун таҳриридаги 
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига зид бўлмаган қисмида 
қўлланилади. 
4-модда. 
Ушбу Конституциявий Қонун таҳриридаги Ўзбекистон 
Республикаси Конституцияси нормалари тегишли қонунлар ва бошқа 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинишидан ёки мавжудлигидан 
қатъи назар, ушбу Конституциявий Қонун кучга кирган пайтдан эътиборан 
тўғридан-тўғри амал қилади. 


48 
5-модда.
Амалдаги 
чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий 
Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати ушбу Конституциявий Қонун 
кучга кирган пайтдан эътиборан ўз фаолиятини ушбу Конституциявий 
Қонун 
таҳриридаги 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Конституциясида 
белгиланган ваколатларга мувофиқ амалга оширади. 
Ушбу Конституциявий Қонун таҳриридаги Ўзбекистон Республикаси 
Конституцияси 92-моддаси учинчи қисмининг Ўзбекистон Республикаси 
Олий Мажлиси Сенатининг сайланадиган (тайинланадиган) аъзолари 
сонини белгиловчи қоидалари 2024 йилда навбатдаги чақириқдаги Сенат 
шакллантирилиши бошланганидан амалга киритилади.
6-модда. 
Тегишли норматив-ҳуқуқий базани тайёрлаш, маҳаллий 
вакиллик ва ижро этувчи давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг 
изчиллиги ҳамда узлуксизлигини таъминлаш зарурлиги муносабати билан 
ушбу Конституциявий Қонун таҳриридаги Ўзбекистон Республикаси 
Конституцияси 120-моддаси учинчи қисмининг вилоят, туман, шаҳар 
ҳокими лавозимини эгаллаб турган шахс бир вақтнинг ўзида халқ 
депутатлари Кенгаши раиси лавозимини эгаллаши мумкин эмаслиги 
ҳақидаги қоидалари: 
вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар вакиллик ва ижро этувчи давлат 
ҳокимияти органларига нисбатан 2024 йилда халқ депутатлари вилоятлар
ва Тошкент шаҳар Кенгашлари депутатларининг навбатдаги сайловлари 
якунлари бўйича; 
туман ҳамда шаҳар вакиллик ва ижро этувчи давлат ҳокимияти 
органларига нисбатан эса 2026 йил 1 январдан эътиборан амалга 
киритилади. 

Download 359,67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish