Қават баландлигини 4,8 м дан 6 м гача ошириш 1м
2
фойдали майдоннинг нархини 8 %
га ошириши мумкин.
Маромли ҳажм-режавий тузилишдаги кўп қаватли биноларни бир қаватли бинолар ва
тепа қаватда жойлашган йирик оралиқли хоналар билан бирлаштириш саноат
қурилишида кенг тарқалган.
Саноат корхоналарининг ҳудудларини қисқартириш, йўллар ҳамда тармоқлар
узунликларини камайтириш ҳамда қурилиш нархини камайтириш мақсадида кўп ва бир
қаватли биноларни бирлаштириб туриб яхлит тизимда лойиҳаланади.
Тепа қаватдаги оралиқ биринчисидан кўра каттароқ бўлган икки қаватли бинолар барпо
этиш саноат қурилишидан кенг ўрин эгаллаган.
Биринчи қаватда оғир технологик жихозлар жойлаштирилса, иккинчи қаватда эса енгил
жиҳозлар ўрнатилади. Бундай биноларда технологик ва муҳандислик тармоқлари
кўлами камаяди.
Иккинчи қаватда катта оралиқларни қўллаш, у ерда йирик ўлчамли буюмлар чиқариш
имкониятини яратади. Масалан: автомобиллар ишлаб чиқаришда
бундай ечимни
қўллаш мақсадга мувофиқ келиши мумкин.
Маромсиз ҳажм-режавий тузилишдаги кўп қаватли саноат бинолари, одатда, кўмир, тоғ
конлари, целлюлоза-қоғоз ишлаб чиқариш ва шунга ўхшаш корхоналар учун мақсадга
мувофиқ келади.
Бундай тармоқларда технологик жараён алоҳида турувчи жихозлар ёки бинолар билан
боғлиқ бўлади.
Маромсиз ҳажм-режавий тузимидаги кўп қаватли саноат бинолари кўпчилик ҳолларда
бир қаватли бинолар билан бирлаштирилади.
Қаралаётган тузилишдаги биноларнинг ён томондан кўриниши баландликларнинг
кескин фарқ қилишлиги билан тавсифланади. Оралиқ ўлчамлари 6,9,18 м, қовурға
қадами 3 ва 6 м, бино баландлиги 20 м гача ёки ундан ортиқ бўлиши мумкин. Бундай
биноларнинг тузилиши катак кўринишидаги ёки катта ўлчамли бир оралиқли ечимдан
иборат бўлади.
Кичик
эгилувчан бинолар, одатда, устунлар тўри 6x6 м бўлган катак кўринишидаги
режадан иборат бўлади. Бино ўлчамлари 36x42 м бўлган секциядан ташкил топади.
Секциянинг ўрта қисмида зина ўрнатилади. Бинонинг деразага яқин қисми периметр
бўйлаб ишчи ўринлари жойлаштиради. Бинонинг ўрта қисмида эса, одатда, хизмат
хоналари лойиҳаланади. Зарур ҳолларда бу жой ҳам ишлаб чиқариш мақсадларида
фойдаланилади. Бинонинг биринчи қаватида маъмурий-хўжалик хоналари, озиқ-овқат
блоки, тиббиёт блоки, тайёр маҳсулотлар
омбори ва ярим фабрикатлар
жойлаштирилади. Қаралаётган тузилишдаги бинолар ўлчамлари катта бўлмаган
жиҳозлар билан кичик қамровли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга мўлжалланади.
Ўртача эгилувчанликдаги бинолар массаси енгил, қамрови ўртача ва йирик бўлган
буюмлар ёки қамрови йирик буюмлар ва енгил жиҳозлар ўрнатилишига мўлжалланади.
Устунлар тури 12x12, 18x18 ёки 12x6 м қабул қилинади. Устунлар тури квадрат
шаклида бўлганда ораёпма конструкциялари кессон ёки тўсиқсиз кўринишда бўлади.
Катта эгилувчанликка эга бўлган бинолар 24,30 ва 36м ли ораликлар билан
лойиҳаланади. Бундай бинолар баландликлари бўйнча такрорланадиган ишлаб чиқариш
ва техник қаватлардан ташкил топади. Техник қаватларда ёрдамчи ишлаб чиқариш
хоналари, ашёлар, яримфабрикатлар ва тайёр
буюмлар омбори, маиший ва маъмурий
хоналар ҳамда бинога техник хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган хоналар
жойлаштирилади.
Катта эгилувчанликдаги биноларнинг кичик эгилувчанликдаги бинолардан энг асосий
фарқларидан бири бу техник қаватлар ҳисобида ёрдамчи майдонларнинг
кўпайтирилиши ҳисобланади.
Саноатда герметикли (зич) хоналари бўлган бир ёки кўп қаватли ишлаб чиқариш
бинолари ҳам қўлланилади, (масалан, радио саноати, асбобсозлик,...). Герметик хоналар
ишлаб чиқариш буюмларини чанг ва ҳар қандай бошқа ифлослантирувчи моддалардан
ҳимоя қилади. Бундай хоналардаги чанг заррачаларининг энг йирик ўлчами 0,3 мк дан,
концентрацияси 0,001 мг/м
3
дан ошмаслиги керак. Герметик хоналарда ҳарорат
кўрсатгичи 20°С, нисбий намлиги эса 40% ни ташкил этади. Ҳароратнинг ўзгариши
0,5°С, нисбий намликнинг ўзгариши 0,5%
дан ошмаслиги, ҳаво ҳаракати тезлигининг
эса 0,2 м/с гача бўлишлигига рухсат этилади. Бундай хоналарда совутиш тизими
ўрнатилади. Натижада ҳосил бўлган ортиқча босим четдан чангни киришига қаршилик
кўрсатади. Сунъий ёритгич тизимидан фойдаланилади. Хоналар чангларни йиғувчи
мосламалар билан жиҳозланади.
Do'stlaringiz bilan baham: