ЭКОНОМИКА И УПРАВЛЕНИЕ СТРОИТЕЛЬСТВОМ
52
ЭКОНОМИКА И УПРАВЛЕНИЕ СТРОИТЕЛЬСТВОМ
__________________________________________________________________
УДК:691:31
ЎЗБЕКИСТОНДА ҚУРИЛИШ МАТЕРИАЛЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ
САНОАТИНИНГ ҲОЗИРГИ ҲОЛАТИ ВА УНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ОМИЛЛАРИ
НУРИМБЕТОВ Р.И., ТАШМУХАМЕДОВА К.С., ТАҚИ
Таянч
иборалар:
қурилиш
материалларини
ишлаб
чиқариш
саноати,
модернизациялаш, диверсификациялаш, инвестиция, ишлаб чиқариш самарадорлигини
ошириш.
Мамлакатимизда амалга оширилаѐтган
кенг
қамровли
ислоҳотларни
янада
чуқурлаштиришнинг энг муҳим устувор
йўналишларидан бири – бу ишлаб чиқариш
тармоқларини
техник
ва
технологик
жиҳатдан қайта қуроллантириш, диверси-
фикациялаш, маҳсулотлар
сифатини ва
унинг рақобатбардошлигини оширишдир.
Ўзбекистон миллий иқтисодиѐти бир-
бири билан ўзаро алоқада бўлган бир нечта
мураккаб тармоқ ва соҳалардан ташкил
топган бўлиб, улар орасида саноат тармоғи
асосий ўринни эгаллайди. Саноат моддий
ишлаб чиқарувчи асосий ва етакчи тармоқ
ҳисобланиб ишлаб чиқарувчи кучлар ва
ишлаб
чиқариш
муносабатларининг
ривожланишига катта таъсир кўрсатади.
Саноатнинг ривожланиши ишлаб чиқариш
кучларини
оқилона
жойлаштиришга,
мамлакат иқтисодий ҳудудларини ҳар
томонлама
ривожлантиришга, фойдали
қазилма
бойликлардан
мақсадли
фойдаланишга хизмат қилади.
Республикамизда саноат тармоқлари
самарадорлигини ва рақобатбардошлигини
ошириш борасида қатор ижобий ишлар
амалга оширилган ва бугунги кунда ҳам у
давом
эттирилмоқда.
Мамлакатимизда
2011-2015 йилларда саноатни ривожлан-
тиришнинг
устувор
йўналишлари
тўғрисида дастур қабул қилинган. Ушбу
дастурда жами 47,5
миллиард долларлик
500 дан ортиқ инвестиция лойиҳасини
амалга
ошириш
белгиланган
бўлиб,
инфратузилма
объектларига
йўналти-
риладиган
лойиҳалар
ҳам
ҳисобга
олинадиган бўлса улар қиймати 75 млрд.
АҚШ долларини ташкил этади.
Дастурда
белгиланган
вазифаларни
амалга ошириш натижасида 2013 йил
якунлари бўйича Муҳтарам Президентимиз
таъкидлаганларидек: ялпи ички маҳсулот
таркибида саноатнинг улуши 24,2 фоиздан
зиѐдни ташкил этмоқда. Ҳолбуки, бу
кўрсаткич 2000 йилда 14,2 фоиздан иборат
эди” [1].
Бундан
ташқари
бугунги
кунда
иқтисодиѐт вазирлиги томонидан саноат
тармоқларини
ривожлантириш
бўйича
2015-2020 йилларга мўлжалланган ўрта
муддатли дастур ишлаб чиқилмоқда.
Дастурни
амалга
ошириш
мазкур
секторнинг ЯИМ даги 24,2 фоиз улушини
35 фоизгача етказишга имкон беради.
Саноат тармоғи
таркибига кирувчи
қурилиш материалларини ишлаб чиқариш
саноатини жадал ривожлантириш орқали
республикамиз
аҳолисини
замонавий
қурилиш материаллари билан тўлароқ
таъминлаш
бугунги
кундаги
муҳим
вазифалардан саналади.
Охирги йилларда республикамизнинг
барча ҳудудларида, хусусан қишлоқ
жойларида ижтимоий ва ишлаб чиқариш
инфратузилмаларини
ривожлантириш
борасида давлатимиз раҳбарияти томони-
дан кенг қамровли чора-тадбирлар амалга
оширилиб бунда қурилиш
материаллари
саноатининг ўрни сезиларли даражада
ортиб бормоқда.
Саноат
маҳсулотларининг
умумий
ҳажмида қурилиш материаллари саноати
маҳсулотларининг улуши агарда 2003
йилда 4,1 фоизни ташкил қилган бўлса,
2010 йилда 4,9 фоизни, ва 2013 йилда 6,4
фоизни ташкил қилган (1-расм).
Ўтган 2013 йилда республикамизда
қурилиш
материаллари саноати корхо-
налари томонидан умумий қиймати 3940,7
млрд. сўм ҳажмидаги маҳсулотлар ишлаб
чиқарилган бўлиб, бу олдинги йилга
нисбатан 13,6 фоизга ортиқ бўлган[5].