Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги қонунчилик ва ҳУҚУҚий сиёсат институти



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/160
Sana28.04.2023
Hajmi2,84 Mb.
#932800
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   160
Bog'liq
referendum

САВОЛ ВА ЖАВОБЛАР
 
1-савол:
 
Янги таҳрирдаги Конституция 
лойиҳасида 
Ўзбекистон 
– 
ҳуқуқий 
давлат, деб белгиланмоқда. Бу нимани
англатади?
Жавоб: Ҳуқуқий давлат
– инсониятнинг минг йиллар 
мобайнидаги машаққатли меҳнати эвазига шаклланган 
тараққиёт ғояси бўлиб, Конституция ва қонун устувор 
бўлган, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоя қилинган ва 
амалда таъминланган, демократик принциплар асосида қабул 
қилинган қонунлар олдида барча тенг ва ҳисобдор бўлган, ҳеч 
ким қонундан устун турмайдиган давлатдир.
Бугун Янги Ўзбекистон ин
-
сонпарвар ва халқчил бўлган 
ҳуқуқий давлат қуриш йўлида 
одимламоқда. Ўзбекистон Рес-
публикасининг Президенти 
Шавкат Мирзиёев 2022 йил 
20 июнда Конституциявий 
комиссия аъзолари билан 
у чрашу вда таък и д лагани
-
дек: 
“Фақат ҳуқуқий давлат шароитидагина инсоннинг
ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қимматини тўлиқ таъ
-
минлаш, том маънода халқпарвар бошқарув тизимини 
шакллантириш мумкин”
.
Шу мақсадда янги таҳрирдаги Конституциямиз лойи-
ҳасининг 1-моддасида 
“Ўзбекистон – ҳуқуқий давлат”
, деб 
мустаҳкамланмоқда. 
Конституцияда 
Ўзбекистон 
ҳуқуқий 
давлат 
эканлигини алоҳида белгилаш
– давлат ўз фаолиятини, 
жамият ва фуқароларнинг яшаш тарзини фақат Конституция 
ва қонунлар асосидагина амалга оширилишини таъминлайди. 
Пировардида давлат органлари ва мансабдор шахслар қонун 


7
устуворлиги асосида халқ манфаатлари учун ишлайди, унга 
хизмат қилади. 
Янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасининг бошқа 
нормаларида ҳам ҳуқуқий давлат принципини рўёбга чиқаришга 
қаратилган механизмлар ва кафолатлар мустаҳкамланмоқда. 
Биринчидан
, давлат фаолияти қонун устуворлиги, қонунийлик 
принципи асосида амалга оширилишини таъминлаш бўйича 
Конституциянинг олий юридик кучга эгалиги ҳамда унинг 
тўғридан-тўғри амал қилиши белгиланмоқда. Натижада давлат 
органлари, шу жумладан, судлар ўз фаолиятида Конституцияга 
тўғридан-тўғри мурожаат қилган ҳолда қарорлар қабул қилади. 
Иккинчидан
, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқ 
ва Конституция нормаларига мувофиқ кафолатланмоқда, улар 
қонунчилик ва давлат органлари фаолиятининг мазмунини 
белгилаши мустаҳкамланмоқда. Шунингдек, инсонга нисбатан 
давлатнинг ҳуқуқий таъсир чоралари қонунларда назарда 
тутилган мақсадларга эришиш учун етарли ва мутаносиб 
бўлиши шартлиги ва инсон билан давлат органларининг ўзаро 
муносабатларида юзага келадиган қонунчиликдаги барча 
қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин 
қилиниши мустаҳкамланмоқда. 

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish