Ариш механизмини


Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти



Download 0,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/43
Sana16.04.2023
Hajmi0,59 Mb.
#929089
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   43
Bog'liq
e6b740cc5af52996fb0c49d4fd1ffbdf ЎЗБЕКИСТОН НЕФТЬ-ГАЗ КОРХОНАЛАРИ ИНФРАТУЗИЛМАЛАРИНИ БОШҚАРИШ МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ («Ўзтрансгаз» АК мисолида)

 
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. 
Тадқиқот 
натижаларининг илмий аҳамияти нефть-газ монопол корхоналарини 
бошқаришнинг инновацион усулларини, халқаро бозорда барқарор 
рентабелликни таъминлайдиган стратегик бошқарув тизимидан самарали 
фойдаланиш, нефть-газ корхоналарига хорижий инвестицияларни жалб 
этишнинг 
инновацион 
механизмларини 
институционал 
равишда 
мустахкамлаш, менежментнинг инновацион стратегик воситалар билан 
таъсир кўрсатиш каби илмий тадқиқотларни амалга оширишда фойдаланиш 
мумкинлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти ишлаб чиқилган илмий 
таклифлар ва амалий тавсиялар республикада нефть-газ тармоғи 
корхоналарининг менежмент стратегиясини такомиллаштириш, монопол 
тармоқларда давлат аралашунининг кескин қисқартирилишига ҳамда 
иқтисодий нобарқарор нефть-газ корхоналарини давлат хусусий шерик 
асосида бошқаришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар мажмуини ишлаб 
чиқишга хизмат қилиши билан белгиланади.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда нефть-
газ 
корхоналари 
инфратузилмаларини 
бошқариш 
механизмини 
такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
ички истеъмолчилар ва экспортга табиий газ етказиб бериш, 
транспортировка қилиш, тақсимлаш ва сотишдаги табиий йўқотишлар 


10 
меъёрини масофага мутаносиб равишда аниқлаш таклифи «Ўзтрансгаз» 
АКнинг 2019 йил 11 декабрдаги 1-сон буйруғи билан жорий этилган 
(Ўзбекистон 
Республикаси 
«Ўзтрансгаз» 
АКнинг 
02-07-52/119-сон 
маълумотномаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус 
таълим вазирлигининг 892-060-сон гриф). Натижада ички истеъмолчиларга, 
шу жумладан экспортга етказиб берилган газ ҳажмининг технологик 
йўқотишлари минимал даражага келтирилган. 
«Ўзбекнефтгаз» АЖ таркибидаги «Naqlgazmaxsusqurilish» АЖида 
давлат бошқарувини сақлаб қолган ҳолда уларга хорижий ва маҳаллий 
инвесторлар томонидан 49% акция улуши миқдорда инвестиция киритиш 
таклифи «Ўзтрансгаз» АКнинг 2019 йил 11 декабрдаги 1-сон буйруғи билан 
жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси «Ўзтрансгаз» АКнинг 02-07-
52/119-сон маълумотномаси). Натижада устав капиталидаги давлат акция 
пакетлари (улушлари) тўлиқ хусусий секторга сотиладиган давлат 
иштирокидаги 
корхоналарига 
техник-технологик 
кўринишда 
инвестицияларни жалб этиш орқали стратегик аҳамиятга эга бўлган нефть-
газ корхоналарини бошқарувини сақлаб қолган ҳолда, тармоқда молиявий 
барқарор бўлмаган корхоналарнинг иқтисодий соғломлашувига эришилган. 
нефть-газ корхоналарининг рақобатбардошлигини ошириш ва 
инновацион инфратузилмалар фолиятини жадаллаштиришда корхона 
амалиётига «инновацион кластер»ларни жорий этиш таклифи «Ўзтрансгаз» 
АКнинг 2019 йил 11 декабрдаги 1-сон буйруғи билан жорий этилган 
(Ўзбекистон 
Республикаси 
«Ўзтрансгаз» 
АКнинг 
02-07-52/119-сон 
маълумотномаси). Мазкур таклиф акциядорлик жамиятлари фаолиятига 
инновацион ёндашувлар орқали меҳнат унумдорлигини ошириш, 
фундаментал лойиҳалар интеграцияси ҳамда хорижий инвесторларни 
инвестицион лойиҳаларга сармоя киритиш учун жалб этиш ва корхонанинг 
инвестицион жозибадорлигини орттиришга хизмат қилган; 
нефть-газ корхоналарига давлат субсидияларини қисқартириш 
мақсадида «Ўзбекнефтгаз» АЖ таркибидаги иқтисодий нобарқарор 
корхоналарни давлат хусусий шериклик асосида бошқариш асосланган 
таклифи «Ўзтрансгаз» АК нинг 2019 йил 11 декабрдаги 1-сон буйруғи билан 
жорий этилган. «Ўзтрансгаз»АК нинг 02-07-52/119-сон маълумотномаси). 
Натижада «Ўзбекнефтгаз» АЖ учун 2024 йилга келиб углеводород хом 
ашёси, шу жумладан табиий газ қазиб олиш ҳажмини 42,3 миллиард метр 
кубга ва суюлтирилган газни 1,5 миллион тоннага етказиш прогнозида, шу 
билан иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолининг эҳтиёжларини тўлиқ 
қондиришни, шунингдек, компаниянинг даромади ортишида фойдаланилган. 

Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish