Графикаси касб-ҳунар коллежлари учун ўқув қулланма


Бадидиий чизма. Ҳақиқий кўринишлар



Download 5,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/106
Sana22.02.2022
Hajmi5,43 Mb.
#92949
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   106
Bog'liq
kompyuter grafikasi

Бадидиий чизма. Ҳақиқий кўринишлар. 
Бадиий мўйқалам ѐрдамида расм чизишда турли хилдаги 
имкониятларни қўллаш мумкин. Худди имкониятларни бирон объектни 
атрофини безашда ҳам қўлланилади. Ҳар қандай чизилган вектор объект ѐки 
стандарт объект, автофигуралар атрофи турли хилдаги расмлар билан 
безалганда, уларнинг кўриниши кескин ўзгаради (43-расм).
43-расм. Бадиий чизмага мисоллар 
Бирон бир объект атрофига бадиий кўриниш бериш учун уни ажратиб, 
менюдан меню Effects/Artistic Media (Кўринишлар/Бадиий воситалар) 
буйруғини бериш лозим. Экранда бадий кўринишларни мустаҳкам ўрнатиш 
ойнаси ҳосил бўлади (44-расм). Мустаҳкамлаш ойнасининг қуйи қисмида 
контур сифатида қўллаш мумкин бўлган барча тайѐр кўринишлар рўйхати 
жойлашган бўлади. Экраннинг юқори қисмида эса сўнгги қўлланилган 
кўринишлар келтирилган. Ҳар бир сатрнинг чап қисмидаги белги кўриниш 
турини кўрсатади.
44-расм. Бадий кўринишларни мустаҳкам ўрнатиш ойнаси 


170 
Бадиий кўринишни танлаш бирон рўйхатдан олинган тайѐр кўриниш 
танлангандан сўнг Apply (Қўллаш) тугмасини босинг ва бадиий чизма 
ажратилган объект кўринишини ўзгартиради. Property Bar (Ҳолатлар 
панели)нинг кўпгина сатрларида танланган кўриниш параметрларини 
ўзгартириш мумкин. Ушбу сатрлар билан ишлаш бадиий мўйқаламни 
ўрнатиш каби амалга оширилади.
Ҳақиқий кўринишлар 
Кўпинча бир неча кўринишлар биргаликда қўлланилади, чунки улар 
асосида оддий расмда ҳақиқий тасвирлар яратиш мумкин. Турли хилдаги 
кўринишлар ўзаро қўшилиб, ҳақиқатни изоҳлаш имконини беради. Менюдан 
Bitmaps/Creative (Растрли тасвирлар / Ижодиѐт).
45-расм. Ҳақиқий кўринишлар. 
Расмни бир неча таркибий қисмларга бўлиш учун (45-расм, чапдан) Crafts 
(Ҳунар) буйруғидан фойдаланиш лозим. Ҳосил бўлган мулоқот ойнада (46-
расм) кўрсатилган кўринишлардан Style (Стиль) танланади. Картонлар, 
карамель, чипс, керамик қоплама ѐки бошқа жиҳоз кўриниш қирқимлар 
тайѐрлаш учун танланади. Натижада турли хилдаги тасвирлар ҳосил бўлади. 
Size (Катталик) сатр кўрсатгичи элементлар катталигини аниқлайди. 
Complete (Қалинлик) кўрсатгичини камайтириш орқали тугатилмаган 
қирқимли тасвирни ҳосил қилиб, унинг бир қисми қора бўшлиқлар билан 
қопланган бўлади. Brightness (Очиқлик) сатр кўрсатгичи расм ѐрқинлик 
даражаси кўрсатилади, Rotation (Айланиш) элементи билан эса элемент 
айлантириш мумкин.
46-расм. Ҳунар 
Кристаллардан расм яратиш учун (45-расм, чапдан иккинчи) Crystalize 
(Кристаллаштириш) буйруғини қўллаш лозим. Кўринишни созлаш мулоқот 
ойнасида (47-расм) Size (Катталик) сатр кўрсатгичи кристаллар катталигини 
кўрсатиш мумкин.
47-расм. Кристаллаштириш 


171 
Бунда газламага расм чизиш ҳолатини ҳосил қилишингиз (45-расм, 
ўнгдан иккинчи) учун Fabric (Газлама) буйруғи қўлланилади. Созлаш 
мулоқот ойнасида (48-расм) Style (Стиль) рўйхатидан аниқ газлама 
танланади. Танланган газламага боғлиқ ҳолда турли расмларни олишингиз 
мумкин. Олти типдаги газламалар мавжуд бўлиб, улар ўзига хос кўринишга 
эга. Size (Катталик) сатр кўрсатгичи орқали тугунлар катталиги, Complete 
(Тўлиқлик) расм тўлдиришнинг фоиз кўрсатгичи кўрсатилади. Brightness 
(Ёрқинлик) сатрида ѐрқинлик даражаси кўрсатилади, Rotation (Айланиш) 
ѐрдамида эса расм элементларини айлантириш мумкин.
48-расм. Газлама 
Расмга жозибали рамка ўрнатиш амали (45-расм, унгдан) Frame (Рамка) 
буйруғи ѐрдамида бажарилади. Худди шу кўринишни шаклли қирқимларни 
қўллаб ҳам ҳосил қилиши мумкин. Бироқ, Frame (Рамка) бадиий кўриниш 
қўшимча имкониятларни яратади. Созлаш мулоқот ойнасининг Select 
(Танлаш) қисмида (49-расм) тизимда ўрнатилган рамкалардан бири 
танланади. Сиз бундан олдин яратилган рамка чизилган график файлни 
очишингиз мумкин. CorelDRAW 10 дастури билан бадиий рамкалар тўплами 
ҳам етказилади.
49-расм. Рамкани танлаш 
Рамкани қўллашни созлаш учун мулоқот ойнанинг Modify (Ўзгартириш) 
қисмига ўтинг (50-расм). Ушбу қисмда сиз рамканинг масштаби, ранги ва 
шаффофлиги, ҳамда атрофининг оқувчанлигини ўзгаритиришнгиз мумкин.
50-расм. Рамкани созлаш 


172 
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, кўпчилик кўринишлар ўзаро ўхшашдир. 
Кўпчилик ўзгартиришлар тасвирни бир неча элементларга бўлади, уларни 
қайта ишлайди ва янги тасвир ҳосил қилади. Ушбу ўзгартиришларни шартли 
равишда қисм-қисм амаллар деб ҳам юритиш мумкин. Уларнинг аосий фарқи 
қайта ўзгартириш услубидадир.
51-расм. Бошка ҳақиқий кўринишлар 
Расмларни шиша қоплама орқали кўриш учун (51-расм, чапдан), Glass Block 
(Шиша қоплама) буйруғини танланг. Созлаш мулоқот ойнасида (52-расм) 
қопламалар катталиги ўрнатилади.
52-расм. Шиша қоплама 
Тасвирни болаларга мос келвчи расмга ўзгартириш амали (51-расм, чапдан 
иккинчи) Kids Play (Болалар учун расм) буйруғи орқали бажарилади. Созлаш 
мулоқот ойнасида (53-расм) Game (Ўйин) сатрида таркибий қисм 
элементлари типини танланади. Бир - биридан фарқланувчи турли хилдаги 
типлар мавжуд. Size (Катталик) сатр кўрсатгичи орқали элементлар 
катталиги, Complete (Тўлдириш) сатрида расмни тўлдириш фоизи 
кўрсатилади. Brightness (Очиқлик) сатрида расм элементи очиқлиги ва 
Rotation (Айланиш) сатри орқали уни айлантириш мумкин.
53-расм. Болалар учун расм 
Мумтоз кўринишни ҳам CorelDRAW 10 ѐрдамида яратиш мумкин (51-расм, 
ўнгдан иккинчи). Ушбу кўриниш Mosaic (Мозаика) буйруғи орқали 
юклатилади. Созлаш мулоқот ойнасида (9.11-расм) Size (Катталик) сатр 
кўрсатгичи орқали мозаика элементлари катталиги белгиланади. Бундан 
ташқари, мозаика тошлари орасидан кўринадиган тагрангни ҳам 
белгилашингиз мумкин.


173 
54-расм. Мозаика 
Расмга тасодифий элементларни қўшиш амали (51-расм, ўнгдан) Particles 
(Таркибий қисмлар) буйруғи орқали бажарилади. Созлаш мулоқот ойнасида 
(55-расм) Size (Катталик) сатр кўрсатгичи таркибий қисмлар катталигини, 
Density (Зичлик) – уларнинг сонини белгилайди. Coloration (Рангланиш) сатр 
кўрсатгичида ранглар мажмуаси, Transparency (Шаффофлик) сатр кўрсатгичи 
орқали қисмлар шаффофлик даражаси ўрнатилади. Style (Стиль) 
ўрнатгичини Bubbles (Кўпиклар) ѐки Stars (Юлдузлар) ҳолатда ўрнатиб, 
таркибий қисм кўриниши белгиланди. Angle (Бурчак) сатрида қисмларнинг 
эгилиш бурчаги кўрсатилади.
55-расм. Таркибий қисмлар 
Кейинги кўриниш оқувчанликка ўхшашдир (56-расм, чапдан), аммо ундан 
анча фарқланади. Нуқталар бошланғич нуқтадан тасодифий ҳолда ҳар 
томонга ѐйилади. Бунда оқувчанлик каби. Силлиқланиш амали 
бажарилмайди. Расм аниқлиги оқувчанликдан фарқли равишда пасаяди.
56-расм. Яна бир нечта кўринишлар 
Ушбу кўриниш Scatter (Ёйиш) буйруғи орқали юкланади. Созлаш мулоқот 
ойнасида (57-расм) ѐйиш соха кенглиги кўрсатилади. Горизонтал ва вертикал 
бўйича бир хил, ѐки турли хил қиймат бериш мумкин.
57-расм. Пуркаловчи 
Расмни буғланган шиша орқали кўриш учун (56-расм, ўртада), Smoked Glass 
(Буғланган шиша) буйруғини танлаш лозим.


174 
58-расм. Буғланган шиша 
Созлаш мулоқот ойнасида (58-расм) шиша рангини танлашингиз мумкин. 
Tint (Аниқлик) сатр кўрсатгичи шиша шаффофлигини белгилайди, Blurring 
(Оқувчанлик) сатрида расм оқувчанлик даражаси кўрсатилади. Шишали 
тасвирларни ҳосил қилиш учун (56-расм, ўнгдан) Stained Glass (Рангли 
шиша). Созлаш мулоқот ойнасида (59-расм) Size (Катталик) сатрида шишали 
тасвир катталиги кўрсатилади, Light Intensity (Ёруғлик интенсивлиги) 
сатрида ѐрқинлиги ўрнатилади. Solder Width (Спайка кенглиги) сатрида 
шиша элементлари ўртасидаги кенглиги, Solder Color (Спайка ранги) орқали 
эса - уларнинг ранги берилади. 3D Lighting (Уч ўлчовли ѐрқинлик) сатрида 
байроқчани ўрнатиб, расм бошқача кўринишга эга бўлади.
59-расм. Рангли шиша 
Яна бир нечта бадиий кўринишларни кўриб ўтамиз.
60-расм. Бир нечта бошқа кўринишлар 
Расмлардан виньетка тайѐрлаш учун (60-расм, чапдан) Vignette (Виньетка) 
буйруғидан фойдаланилади. Созлаш мулоқот ойнасида (61-расм) майдонлар 
Color (Ранг) ранги таналанади, виньетка кўриниши эса Shape (Кўриниш) 
орқали танланади. Offset (Кўчиш) сатрида майдонлар ўринлари танланади, 
Fade (Ўтиш) рангли майдондан расмга осон ўтиш (ранглар ўзгарган ҳолда) 
амалини ўрнатади. Агар осон ўтиш амали лозим бўлмаса, шунга ўхшаш 
натижани растрли расм устида аниқ шакл ва катталикда бушлиқ 
кўринишдаги вектор объект ўрнатиш орқали олиш мумкин.


175 
61-расм. Виньетка 
Бир неча тугунлар ѐрдамида расм тузиш (60-расм, ўртада) Vortex (Тугунлар) 
буйруғини қўллаб амалга оширилади. Созлаш мулоқот ойнасида (62-расм) 
Style (Стиль) рўйхатидан тугун кўриниши танланади. Улар бир-биридан жуда 
фарқланади. Size (Катталик) сатр қиймати алоҳида тугунлар ҳажми 
кўрсатади. Inner Directional (Ички йўналишлар) ва Outer Directional (Ташқи 
йўналишлар) яратилаѐтган элементлар йўналишларини белгилайди .
62-расм. Тугунлар 
Расмга об-ҳаво кўринишни қўшиш учун (60-расм, ўнгдан), Weather (Об-ҳаво) 
буйруғини бериш лозим. Созлаш мулоқот ойнасида (63-расм) қуйидаги 
вариантлардан бирини танлашингиз мумкин: Snow (Кор), Rain (Ёмғир) ѐки 
Fog (Туман). Strength (Кучи) сатр кўрсатгичи об-ҳаво кўриниши 
интенсивлигини, Size (Катталиги) қор парчалари ѐки томчилар катталигини 
кўрсатади. Randomize (Ўзгартириш), қўшиладиган объектларнинг тасодифий 
ўринларини ўзгартириш мумкин.
63-расм. Об-ҳаво. 

Download 5,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish