Графикаси касб-ҳунар коллежлари учун ўқув қулланма


Жонли тасвир кўринишини яратиш



Download 5,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/106
Sana22.02.2022
Hajmi5,43 Mb.
#92949
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   106
Bog'liq
kompyuter grafikasi

 
Жонли тасвир кўринишини яратиш. 
Тасвирга мўйқалам кўринишдаги ўзгартиришлар киритилганда таниқли 
рассом чизган портретга ўхшаш расмни яратиш мумкин. Ушбу муҳаррир 
турли кўринишдаги жонли тасвирларни ҳосил қилиб, унга баъзи 
ҳаракатларни ўрнатиш имконияти ҳам яратади. Менюдан Bitmaps/Art Strokes 
(Растрли тасвирлар/Бадиий чизиқлар) буйруғини танланади, ҳосил бўлган 
ойнада оддий расмга ўрнатилиши мумкин бўлган турли жонли кўринишлар 
рўйхати кўрсатилган бўлади. Уларни қўллаш усулларини ўрганишда, мисол 
сифатида юқорида қурилган қуш уяси расмидан фойдаланамиз (16-расм, 
чапдан).


158 
16-расм. Чизишга мўлжалланган жиҳозлар 
Тайѐр расмдан оқ-қора тасвирни ҳосил қилиш учун (16-расм, ўнгдан), 
Charcoal (ўтинли кўмир) буйруғидан фойдаланилади. Созлаш мулоқот ойнаси
(17-расм)да қора рангловчи қалам қалинлигини Size (Қатталик) сатри орқали 
белгилаш мумкин. Edge (Атрофи) сатри орқали эса тасвир атрофи, яъни 
рангнинг кескин ўзгариш қисми қалинлиги ўрнатилади.
17-расм. Кўмир кўриниш ѐрдамидаги чизма 
Conte Crayon (Махсус бўѐк) буйруғини танлаб, турли рангдаги 
қирқимли тасвирни яратишингиз мумкин (16-расм, чапдан иккинчи). Буйруқ 
танлангандан сўнг экранда созлаш мулоқот ойнаси ҳосил бўлади (18-расм). 
Агар ойнанинг юқори қисмидаги намуна ранглар сатри олдида байроқчалар 
ўрнатилмаса, яратилаѐтган расмда ҳақиқий тасвир ранглари қўлланилади. 
Байроқчаларни ўрнатиб беш хил рангдаги бўѐқлардан фойдаланиш мумкин. 
Мулоқот ойнасининг ўнг қисмидаги сатрларида чизиш соҳаси ранги 
ўрнатилади. Pressure (Босим) сатридаги қийматлар чизиш соҳасига бўѐқлар 
босимини белгилайди. Қаттиқ босилган ҳолда ѐрқин тасвирлар яратилади. 
Texture (Текстура-Тагранг) сатридаги қийматлар орқали чизиш соҳасида 
тагранг аниқлик даражаси белгиланади. Аниқлик даражаси юқори бўлган 
тагранг асосий чизма кўриниши даражасини камайтиради, шунинг учун бу 
кўрсатгич меъѐрда белгиланиши лозим.
18-расм. Бўѐқлар. 
Бўѐқлар ѐрдамида тасвир яратишнинг бошқа варианти (16-расм, ўнгдан 
иккинчи)ни менюдан Crayon (Бўѐқчалар) буйруғи орқали қуриш мумкин. 
Мулоқот ойнада (19-расм) бўѐқ юзаси Size (Катталик) сатридаги қиймат 
билан белгиланади. Шу билан бирга, Outline (Контур) кўрсатгичи ѐрдамида 
атроф чизиқлари қалинлиги аниқланади. Бу усулда яратилган суратлар 
юқоридагига нисбатан соддароқ кўринишга эга.


159 
19-расм. Бошқа бўѐқлар 
Кубсимон расмларни яратиш (16-расм, ўнгдан) Cubist (Кубсимон) 
буйруғи ѐрдамида бажарилади. Созлаш мулоқот ойнасида (20-расм) 
суртгичлар юзаси Size (Катталик) сатри кўрсатгичи орқали ва тасвир 
ѐрқинлиги Brightness (Ёрқинлик) сатри кўрсатгичида белгиланади. Paper 
Color (Варақ ранги) сатрида тасвир чизиладиган варақ ранги танланади.
20-расм. Кубсимон чизиш 
Бошқа таниқли бадиий усул импрессионизм бўлиб, бу имконият 
CorelDRAW 10 дастурида мавжуд. Кўпчилик таниқли рассомлар шу усулда 
ўз асарларини яратганлар. Шу усулда яратилган қуш уяси янада хақиқий 
кўринишдга эга бўлади (21-расм, чапдан).
21- расм. Жонли кўриниш яратиш. 
Ушбу кўринишни яратиш учун Impressionism (Импрессионизм) 
буйруғи берилиб, мулоқот ойнасида суртгич тури танланади. Style (Стиль-
Кўриниш) сатрида Strokes (Чизиқлар) ѐки Dabs (Излар) кўриниш тури 
мавжуд. Уларнинг барчаси турли хилдаги ўхшаш бўлмаган тасвир яратишга 
ѐрдам беради. Юқорида жойлашган кўрсатгич сатрида суртгичлар ҳажми 
белгиланади, Coloration (Ранглаш) сатри ранглар ўзгариш даражасини, 
Brightness (Ёрқинлик) кўрсатгичи эса ҳосил қилинган расм ѐрқинлигини 
белгилайди. 
22-расм. Импрессионизм 
Ҳакикий кўриниш (21-расм, чапдан иккинчи) Palette Knife (Ранглар 
мажмуаси пичоғи) буйруғи орқали яратилади. Созлаш мулоқот ойнасида (23-
расм) суртгичлар узунлиги юқоридаги кўрсатгичлар ѐрдамида белгиланади. 


160 
Ойнанинг ўнг қисмида суртгичлар йўналиши кўрсатилади. Soft Edge 
(Юмшоқ четланишлар) суртгичлар атрофини нафисланишига ѐрдам беради.
23-расм Ранглар мажмуаси пичоғи. 
Нафис суратлар (21-расм, ўнгдан иккинчи) Pastels (Пастель) буйруғи 
орқали яратилиб, мулоқот ойнада (24-расм) Soft (Юмшоқ) ѐки Oil (Ёғли) 
турлар ѐрдамида нафислик кўриниши танланади. Stroke Size (Чизиқлар 
ҳажми) кўрсатгичи ѐрдамида яратилаѐтган расм чизиқ катталиги ўрнатилади. 
Hue Variation (Ранг ўзгариши) кўрсатгичи орқали эса расмда қўлланиладиган 
ранг турлари белгиланади. Нафис ишланган расмлар жуда ҳам гўзал бўлиши 
мумкин.
24-расм. Нафислик. 
Сиѐҳ ѐрдамида чизилган оқ-қора расмлар (21-расм, ўнгдан), Реп & Ink 
(Ручка ва сиѐҳ) буйруқ орқали чизилади. Экранда созлаш мулоқот ойнаси 
(25-расм) пайдо бўлади. Ойнанинг ўнг қисмида расм кўриниши танланади. 
Crosshatch (Чизиқли) ва Stippling (Узуқ-узуқ) турлари чизма чизиқларининг 
тури белгиланади, натижада бир-бирига ўхшаш бўлмаган расмлар яратилади. 
Density (Зичлик) сатрида сиѐҳ зичлиги кўрсатилади. Ink Pool (Сиѐҳ сони) 
сатрида қўлланиладиган сиѐҳлар сони кўрсатилади.
25 -расм. Ручка ва сиѐҳ. 
Жонли тасвирлар яратишнинг яна бир усули ранг-баранг айланма 
суртгичлар орқали расм чизиш ҳисобланади. Ушбу усулда расм чизиш учун 
(27-расм, чапдан) Pointillist (Поинтилизм) – буйруғи тавсия этилади. Созлаш 
мулоқот ойнасида (26-расм) суртгич ҳажми Size (Катталик) сатри орқали, 
ѐрқинлик эса Brightness (ѐркинлик) сатри қиймати орқали белгиланади. 
Бошқа усуллардан фарқли равишда, бошлангич расмдаги ранглар ўзгармас 
ҳолда қолади. 


161 
26-расм. Айланма усулда чизиш. 
Созлаш мулоқот ойнасининг (27-расм) чап қисмида келтирилган 
рўйхатдан расм варианти белгиланади. Қирқиб олинган қисми ҳамма вақт 
қора рангда, тагранг эса, агар Color (Рангли) ўрнатилган бўлса рангли бўлиб 
қолади, White (Белый) ўрнатилганда оқ рангда бўлади. Density (Зичлик) 
сатрида зичлик даражаси қиймати, Size (Катталиги) сатрида эса – қирқилган 
чизиқлар ҳажми кўрсатилади.
27–расм. Дарахтсимон қирқим. 
Яна бошқа кўринишни (26-расм, ўнгдан) меюда Sketch Pad (Ёйилмали 
доска) буйруғи ѐрдамида юклаш мумкин. Созлаш мулоқот ойнасида (28-
расм) ҳосил қилинадиган расм ташқи кўринишини сезиларли даражада 
ўзгартирилиши мумкин. Graphite (Графитли) тип ўурнатилганда, оқ-қора, 
Color (Рангли) – тип ўрнатилганда эса рангли расм яратилади. Style 
(Кўриниш) сатрида суртгичлар кўриниши ўрнатилади. Pressure (Босим) 
кўрсатгичи эса доскага чизиш босим даражасини белгилайди. Бундан 
ташқари, Outline (Контур) кўрсатгичи орқали атрофидаги чизиқлар 
қалинлигини белгилаш мумкин.
28–расм. Ёйилмали доска 
Акварел кўринишдаги чиройли расмни (29-расм, чапдан) барча 
растрли тасвирдан Watercolor (Акварель) буйруги орқали яратиш мумкин.
29-расм. Оқувчан рангларни қўллаш 
Созлаш мулокот ойнасида (30-расм) бешта параметр қийматини 
ўрнатиш мумкин. Brush Size (Мўйкалам ҳажми) сатри суртгич катталигини 
белгилайди, Granulation (Гранулаштириш) сатрида эса расмда доғлар яратиш 
даражасини белгилайди. Water Amount (Сув микдори) сатри эса ранглар 


162 
интенсивлигини кўрсатади. Bleed (Оқувчанлик) сатри ѐрдамида янада 
оқувчан тасвирни ҳосил қилиш мумкин. Brightness (Ёрқинлик) орқали расм 
ѐрқинлиги белгиланади.
30-расм. Акварель 
Ҳақиқий кўриниш (30-расм, уртада) одатда менюдан Water Marker 
(Сувли маркер) буйругини куллаб хосил килинади. Созлаш мулокот 
ойнасида (31-расм) уч хил куринишдан бир вариантни танлашингиз мумкин. 
Default (Узгармас холда). Order (Тартибланган) ва Random (Тасодифий) 
вариантлари суртгичларнинг расмда жойлашиш урнини белгилайди. Size 
(Катталиги) сатрида суртгичлар хажми белгиланади. Color Variation (Рангни 
узгарши) сатрида бошка суртгичларда ранглар узгариш даражаси 
курсатилади.
31–расм. Сувли маркер 
Ҳақиқий кўринишга яқин бўлган усул (29-расм, ўнгдан), Wave Paper 
(Юпқа қоғоз). Созлаш мулокот ойнасида (32-расм) Color (Рангли) 
кўрсатгични ўрнатиб қоғозни рангли, ѐки Black & White (Оқ-қора) 
кўрсатгични ўрнатиб оқ-қора қоғоз танлашингиз мумкин. Brush Pressure 
(Мўйкалам босими) сатри қиймати эса чизиш давомида қоғозга мўйқалам 
тушиш босим даражасини белгилайди. Қанчалик мўйқалам қоғозга қаттиқ 
босилса, шунчалик расмда ранглар интенсивлиги ошади. Бироқ, расмдаги 
барча ранглар ҳақиқатга нисбатан қорамтир кўринишга эга бўлади.
32-Расм. Юпқа қоғоз 

Download 5,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish