Графикаси касб-ҳунар коллежлари учун ўқув қулланма



Download 5,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/106
Sana22.02.2022
Hajmi5,43 Mb.
#92949
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   106
Bog'liq
kompyuter grafikasi

Increase Volume (25%) — товуш қувватини (25%) ошириш; 
Dесrease Volume (25%) — товуш қувватини (25%) камайтириш; 
Increase Sheed(1g 100%) — ифодаси тезлигини икки баробар 
ошириш; 
Dесrease Volume — ифодалаш тезлигини икки баробар камайтириш; 
Аdd Есhо (Эхо) — акс садо эффектини қўшиш; 
Revers-товушли файлни қайта йўналтириш. Бу амалдан сўнг файл 
тескари тартибда ифодалана бошлайди; 
Очилган товушли файлнинг бир ѐки бир неча параметрларини 
ўзгартариш учун менюнинг Файл бандидаги Свойства буйруғидан 
фойдаланиш мумкин. Бу алмаштиришни товушли файлни ѐзишдан аввал 
бажарилгани каби амалга оширилади. 
Ҳужжатларни товуш билан тўлдириш. 
Ихтиѐрий товушли файл махсус бўлсада, муайян ҳужжатни ўз ичига 
олади ва уни бошқа, масалан, матнли файл билан туташтириш мумкин. 
Натижада 
матнли 
файл 
товушлар 
билан 
тўлдирилади. 
Бундай 
туташтиришни ҳужжатларни товушлар билан тўлдириш деб талқин 
қилишимиз табиий, албатта. Агар мос ҳужжатнинг пиктограммасида 
«сичқонча» тугмаси икки марта босилса, мос товушлар ифодалана 
бошлайди. Товушли тўлдирмалар билан ишлаш буйруқлари дастлабки 
менюда жойлаштирилади. Хусусан, агар «сичқонча» билан керакли 
товушларни ифодалаш маъқул бўлмаса, Воспроизвести буйруғидан 


71 
фойдаланиш мумкин. Агар товушли қисм мос равишда ажратилган бўлса, 
Правка/Объект (Еdit/Оbject) буйруғидан ҳам фойдаланиш мумкин. 
Товушли файлни муайян матнли ҳужжат билан туташтириш, аниқроғи, 
унинг ичига товушли файлнинг нусхасини жойлаштириш учун Sound 
Recorder дастури воситасида аудиофайлни очамиз ва менюнинг Правка 
бандидаги Копировать буйруғини берамиз. Натижада товушли файл 
ѐзувлари маълумот алмашиш буферига жойлаштирилади ва анъанавий 
услублардан фойдаланиб, бу маълумотни ҳужжатга жойлаштира оламиз. 
Windows таркибига кирувчи Меdia Рlауег дастури мультимедиа 
файлларини ифодаловчи универсал восита ролини ўйнай олади. Шу боис 
ҳам у Windows нинг русча вариантида Универсальный проигрыватель деб 
аталади. 
Бу дастур: 
—МIDI файлларни ифодалаш; 
—видеофайлларни кўриш; 
—товушли компакт дискларни тиклаш; 
—WAV файлларни ифодалаш имконини беради. 
Дастурдан, одатда, биринчи ва иккинчи масалаларни ечишда 
фойдаланилади. Қолган масалаларни ечиш учун юқорида тавсифланган СD 
Рlауег ва Sound Recorder дастурларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. 
Меdia Рlауег дастурини ишга тушириш учун тизимнинг бош 
менюсидаги Программы / Стандартые / Мультимедиа / Универсальный 
проигрыватель [Ргоgrams/Ассеsuares/Мultimedia/Меdia Рlауеr] буйруғидан 
фойдаланамиз. 
Энди Меdia Рlауег дастури ойнасини тавсифлаймиз. Ойнадаги 
силжигич очилган мультимедиа файл ичидаги ҳолатни ўзгартириш 
имконини беради. Унинг тагида ўлчаш тасмаси мавжуд. Ундаги 
кўрсаткичлар бирликларини ўзгартириш менюнинг Шкала (Sсаlе) бандидаги 
буйруқлар билан бажарилади: 
Время (Тime) — вақт (минут ва секундларда); 
Кадры (Frames) — кадрлар номерлари; 
Записи (Тгасks) — асарлар номерлари. 
Ўлчов бирликларини ўзгартириш имкониятлари очилган файлга 
боғлиқ. 
Ойнанинг пастки қисмида маъноси юқоридаги тавсифлардан 
тушунарли бўладиган бошқариш тугмалари жойлашган. Пауза тугмаси 
Воспроизведение тугмаси билан туташтирилган ва булар вазиятга кўра 
бири-бирини алмаштиради. Sound Recorder дастуридаги каби Стоп (Stop) 
тугмаси сифатида Еsс клавиши ишлатилиши мумкин. 
Муайян мультимедиа файли очилгач, Меdia Рlауег дастури ойнасининг 
сарлавҳасида «сичқонча» чап тугмасини икки марта боссак, экрандаги жой 
шаклланади. Натижада экранда энг зарур бошқарув белгилари қолади. 
Менюнинг Устройство (Device) бандидаги Громкость (Volume) буйруғи 
билан товушнинг баланд-пастлиги, мувозанати ва тембри бошқарилади. 


72 
Меdia Рlауег дастури режимларини созлаш мулоқот ойнасидаги икки 
байроқча билан амалга оширилади. Бу ойна ўз вақтида менюнинг Еdit 
бандидаги Орtions буйруғи билан очилади ва қуйидаги кўринишларга эга: 
Автоперемотка (Аuto Revinel) — мультимедиа файли охиригача 
ифодалансин, сўнг автоматик тарзда қайта ғалтаклаб қўйилсин. 
Автоповтор (Аuto Repeat) — мультимедиа файли узлуксиз тарзда 
махсус кўрсатма бўлмагунча, қайта ифодаланаверсин. 
Бу 
мулоқот 
ойнасининг 
қолган 
бандлари 
мультимедиа 
маълумотларини бошқа ҳужжатларга узатишга тааллуқли. 

Download 5,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish