Графикаси касб-ҳунар коллежлари учун ўқув қулланма



Download 5,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/106
Sana22.02.2022
Hajmi5,43 Mb.
#92949
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   106
Bog'liq
kompyuter grafikasi

Назорат учун саволлар 
1. График форматнинг моҳияти нима? 
2. JPEG график форматининг афзалликлари нимадан иборат? 
3. GIF ва JPEG график форматларининг бир-биридан устунликлари 
нимадан иборат? 
4. TIF ѐки TIFF график форматни изоҳлаб беринг? 


23 
ОБЪЕКТЛИ ГРАФИКАНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ 
 
Векторли графика тамойиллари. 
Векторли графиканинг математик асоси. 
Текширилувчи нуқтанинг базавий функцияси. 
 
Векторли графика тамойиллари. 
Векторли графика тамойили математик тенгламалар ѐрдамида 
жисмнинг чизиқли контурларини қуриш демакдир. Бу контурларни оддий 
чизиқлар ѐрдамида шакллантиришга асосланган тасвирда (контурларини 
элементар чизиқлар ѐрдамида шакллантирганда) уларнинг синишлари ва 
узулишлари пайдо бўлмаслигини бошқарувчи чизиқлар махсус жойлаштири-
лади ва шу усул билан чизиқларнинг узлуксизлиги таъминланади. 
Векторли графика тамойиллари – бу унда ишлатиладиган формулалар 
ва уларни қуриш усулларидир. Бироқ аниқ формула асосида жисм 
контурларини чизиқлар ѐрдамида кўриш бўлаклашни (дискртизация) 
ифодалайди. Бундан қуйидаги асосий масала чизиқли контурларнинг барча 
жабҳаларини қамраб олувчи формула қуриш масаласи келиб чиқади. 
Бўлакларга бўлиш чизиқли амал бўлгани учун умумий шакл жуда кўп 
сондаги кичик фрагментларга - сплайнларга ажралади. Бунда ҳар бир 
бўлакни ифодалаш учун энг оддий формула (функция)ни ажратиб олиш 
лозим. Векторли графикада шу мақсадлар учун Безье ва NURBS чизиқлари 
ишлатилади. Бу чизиқларнинг шакли кўплаб текширилувчи нуқталарнинг 
жойлашиши ва таянч нуқталарини интерактив кўчириш билан аниқланади. 
Доирани кўпбурчак билан алмаштиришда кўпбурчакнинг бурчаклари 
қанчалик кўп бўлса у шунчалик доирага яқин бўлади, аммо ҳатто бурчаклар 
сони чексиз марта орттирилганда ҳам доирага тенг бўла олмайди.
Бизга маълумки ҳар бир чизиқни, масалан тўғри чизиқ ѐки парабола, 
икки усул билан ифодалаш мумкин:
- аналитик, математик формулалар ѐрдамида; 
- график ѐки геометрик, бунда у тексликда график кўринишда ифодала-
нади. 
Жисм тасвирини векторли ифодалашда қуйидаги иккита асосий 
бошланғич шартлар қабул қилинади:
- чизиқни мумкин қадар кичик фрагментларга бўлиш: 
- бўлакларни ифодалаш учун энг оддий функция ѐки формулани танлаб 
олиш. 
Табиийки энг оддий функция, бу чизиқли боғланиш бўлиб, уларнинг
ѐрдамида тўғри чизиқлар ифодаланилади. Чизиқ расмни етарлича кичик 
бўлакларга бўлиб, ҳосил бўлган нуқталар тўғри чизиқ билан 
бирлаштирилади. Чекли сондаги чизиқлар ѐрдамида хоҳлаган жисмнинг 
шаклини ѐки ихтиѐрий мураккаб чизиқни ҳосил қилиш мумкин.
Бундай технологиянинг асосий ютуғи, унинг соддалигидир: ҳар бир 
чизиқча учун унинг чекка нуқталари координаталарини сақлаш кифоя. Шу 


24 
усул билан жуда катта эгри чизиқни юзга яқин нуқталари орқали ифодаласа 
бўлади. 
Растрли графикада тасвирнинг асосий ташкил этувчиси нуқта бўлса, 
векторли графикада – чизиқ. 
Чизиқ матиматека нуқтаи назаридан бир бутун объект сифатида 
қаралгани учун уни ифодалашда ишлатиладиган қийматлар ҳажми растрли 
графикадагига қараганда анча кичик. 
Чизиқ – векторли графиканинг элементар объектидир. Ҳар қандай 
объект каби чизиқ қуйидаги хоссаларга эга: шаклга (тўғри чизиқ, эгри чизиқ), 
қалинлик, ранг, чизилиш (узлуксиз, пунктир). Ёпик чизиқлар тўла рангланиш 
хусусиятига ҳам эга бўлади, яъни улар билан чегараланган соҳа бошқа 
объектлар ѐки бирор ранг билан тўлдирилиши мумкин. Оддий ѐпиқ бўлмаган 
чизиқ тугунлар деб аталувчи иккита нуқта билан чегараланади. Тугунларнинг 
параметрлари чизиқнинг шакли ва бошқа объектлар билан ўзаро 
муносабатига таъсир этади. Векторли графикани бошқа барча объектлари 
чизиқлар ѐрдамида ифодаланилади. Масалан, куб ўзаро бир - бирига 
боғланган 6 та квадратдан ташкил топган, уларнинг ҳар бири эса ўз новбатига 
4 та бир- бирига боғланган чизиқдан иборат. Демак кубни 12 та бир - бири 
билан боғлик бўлган чизиқлардан ташкил топган деб тасаввур қилиш 
мумкин. 

Download 5,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish