Х. М. Шеннаев Т. М. Баймуратов суғурта иши ўҚув қЎлланма


Суғурта фондидан фойдаланиш



Download 2,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/117
Sana22.02.2022
Hajmi2,25 Mb.
#92796
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   117
Bog'liq
sugurta ishi

Суғурта фондидан фойдаланиш 
билан боғлиқ атама ва тушунчалар. 
Суғурта фондидан фойдаланиш 
билан боғлиқ атамаларга
қуйидагилар киради: 
Бош полис- суғурта компанияси ва суғурталанувчи ўртасидаги ёзма 
битим. Бу битимга мувофиқ, тегишли давр мобайнида суғурталанувчи
барча объектларни суғурта компаниясига суғурталаш учун беради. Чет эл 
тажрибасида бу битим «очиқ полис» ёки «полис-абонамент» дейилади.
Мазкур бош полис асосида суғурталаш ташқи савдо юклари суғуртасида 
кенг тарқалган. Суғурталанувчи суғурта компаниясига ҳар бир жўнатилган 
юк ҳақидаги маълумотлар (юкнинг вазни, суғурта суммаси, юкни жўнатиш 
ва қабул қилиб олиш пунктлари) баён этилган аризани тақдим этса етарли, 
юк автоматик равишда суғурталанган ҳисобланади. 
Квотали қайта суғурталаш - суғурта компанияси қайта 
суғурталовчи компания билан келишган ҳолда унга рискларни бир қисмини 
беради. Бу операция квота шартномаси орқали расмийлаштирилади. Қайта 
суғурталовчи компанияга суғурта мукофотини тегишли қисми берилади ва 
қайта суғурталовчи компания мутаносиб равишда кўрилган зарарни 
қоплашда иштирок этади. 
Воситачилик ҳақи - мижозларни суғуртага тортганлиги учун суғурта 
компанияси томонидан воситачиларга (суғурта брокери, агент) тўланадиган 
ҳақ. Воситачилик ҳақининг миқдори суғуртанинг турига ва келиб тушган 
мукофотнинг ҳажмига боғлиқ ҳолда суғурта мукофотига нисбатан 
фоизларда тўланади. 
Суғурта полиси - суғурта шартномаси тузилганлик фактини 
тасдиқловчи ҳужжат. Суғурта полисида қуйидаги реквизитлар бўлиши 
шарт: суғурта компаниясининг юридик манзили, суғурталанувчининг номи, 
суғурта объекти, суғурта мукофотининг миқдори, шартноманинг амал 
қилиш муддати. Суғурта қопламасини тўлашда суғурталанувчи суғурта 
полисини суғурта компаниясига тақдим этиши зарур. 
Суғурта далолатномаси - суғурта ҳодисаси рўй берганда суғурта 
компанияси томонидан тузиладиган ҳужжат. Далолатномада мол-мулкнинг 
зарарланиш ёхуд нобуд бўлиш сабаблари, кўрилган зарар миқдори ва бошқа 
кўрсаткичлар бўлади. Далолатномага, зарур ҳолларда суғурта ҳодисаси ва 
мол-мулкнинг зарарланганлигини тасдиқловчи тегишли ташкилотларнинг 
(ёнғинга қарши кураш, давлат автомобиль назорати, қишлоқ хўжалиги, 
ветеринария хизмати ва бошқалар) ёзма ҳулосаси илова этилади. Халқаро 


17 
суғурта муносабатларида суғурта далолатномасини аджастер ёки авария 
комиссари тузади ва моҳиятан авария сертификатига яқинлашади. 

Download 2,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish