Ilmiy tadqiqot markazi



Download 7,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet323/329
Sana14.04.2023
Hajmi7,23 Mb.
#928209
1   ...   319   320   321   322   323   324   325   326   ...   329
Bog'liq
Moliya bozori Konferensiya to\'plam 05.04.2023

-
мол”
давлат ижтимоий ҳимоя тизимининг 
ўзига хос самарали шакли сифатида намоён бўлган.
VIII-
IX асрларда савдогарларнинг карвонлари манзилларига етунича қўриқлаш 
хизматлари каби фаолиятлар ҳозирги суғурта муносабатларига замин яратган. 
Халифалик даврида, шунингдек, қарздорликни кафолатлаш ёки гаров сифатида бирор
-
бир қийматга эга буюмни қўйиш каби шартномалар бўлганки, буларнинг барчаси 
бугунги кундаги исломий суғурталашнинг сарчашмаси эканидан далолатдир.
272
Ислом молияси ва суғурта иши бўйича таниқли олим Афзал ар
-
Раҳмон ўзининг 
“Банк иши ва суғурта” китобида, айнан, ўрта асрларда Арабистон ярим оролида 
фаолият юритган савдогарлар ўзаро ёрдам фондлари ташкил этишгани ва улар ичидан 
кимдир қароқчиларга учраб ёки бошқа
кўнгилсиз воқеалар оқибатида зарар кўрса, уни 
269
 
Беккин Р.И.
Исламское страхование (такафул). Казанский Университет. 2012. С. 9.
270
Байдаулет Е.А.
Исломий молия асослари. “Ўзбекистон”, Т.:
2019. -77 
б.
271
Беккин Р.И.
Исламское страхование (такафул). Казанский Университет. 2012. С. 10.
272
Абдуллаев Р.В., Дусанов С.М.
Ислом иқтисодиётида молиявий муносабатлар. Т.: “Тошкент
ислом
университети”, 
2007. -95 
б



419 
фонд ҳисбидан қоплаб берилгани ҳақида ёзади. Шунингдек, ушбу фонддан вафот этган 
савдогарлар оилалари ҳам қўллаб
-
қувватлангани таъкидланади. Маълумки, 
Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) ҳам шу каби суғурта тизимида иштирок этган.
273
Ўрта асрларда савдо
-
сотиқнинг жадал ривожланиши ва денгизлар оша ўзга 
юртларга ёйилиши натижасида, суғуртанинг денгиз турлари юзага келди. Бундан араб 
тужжорлари ҳам бенасиб қолмади, албатта. Маълумки, XII асрлардан бошлаб денгиз 
суғуртаси амалиётга фаол кириб кела бошлади. Тадқиқотчи Дж.Тримингэм фикрича, 
мусулмон оламида суғурта фаолияти билан биринчи бўлиб расман шуғулланган жамоа 

бу 
“козерунийа” 
суфийлик тариқати аъзолари ҳисобланади. Ушбу жамоанинг асосчиси 
шайх Умар ибн Абдул Фарағ ал
-
Козеруний бўлиб, улар Ҳиндистон ва Хитойга йўл 
оладиган кемалар учун денгиз суғурталарини амалиётга жорий қилганлар.
274
XVIII аср охирларига келиб, ислом оламида биринчи бор тижорий суғурта 
масалаларига оид фатво эълон қилингач, денгиз савдоси билан шуғулланадиган 
мусулмонлар ундан нафақат бохабар бўлганлар, балки унга қатъий риоя қилганлар. 
Аммо, диний уламолар ичида биринчи бўлиб денгиз суғуртасига шариат нуқтаи 
назардан ҳуқуқий баҳо берган таниқли ханафий мазҳаби фақиҳи Ибн Обидин (1784
-
1836) мазкур амалиётни ножоиз деб баҳолаган.
275
1893 йилда биринчи суғурта компанияси “Osmanli Sigorta Kumpannyasi” турк 
қонунлари
асосида таъсис этилади. Унинг асосий таъсисчиси “Banque Imperial 
Ottomane” эди. Усмонийлар Империяси даврида суғуртачилар фаолиятининг тобора 
кенгайиб бориши натижасида жорий қоунларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиб 
борилиб, 1905 йилда улар 26 банддан иборат бўлган “Суғурта компаниялари ҳақида 
Қонун” қабул қилинган. Аммо, шуни таъкидлаш жоизки, ушбу қонунларда ислом 
ҳуқуқи талаблари ўз аксини топмаган эди. 1903 йилда америка суғурта компанияси 
“American Mutual Life Insurance” мамлакат Бош муфтийси шайх Муҳаммад Абдуга 
ҳаётни
суғурта қилиш шариат нуқтаи назаридан жоиз ёки ножоиз экани ҳақидаги 
савол билан мурожаат қилган ва шайх ҳаётни суғурта қилиш битимини жоиз деб эълон 
қилган.
276
Такофулнинг замонавий тизими 1979 йилдагина жорий этилган бўлса
-
да, ўзаро 
ёрдам ва ҳамкорлик тушунчаси амалда аввалдан тарғиб этиб келинган. Бунда суғурта 
қилдирувчилар
ўзаро умумий фаровонлик учун бирлашадилар ва ҳар бир суғурта 
қилдирувчи бошқа иштирокчилар билан суғурта ҳодисаси рўй берганда, самимий 
ёрдам кўрсатиш нияти ила умумий жамғармага ҳадя (табарру) сифатида беминнат 
асосда ихтиёрий бадални ўтказади.
277
«Такофул»
атамаси араб тилидаги 
«кафала»
, яъни “кафил бўлмоқ” феълидан 
келиб чиқади ва «ўзаро кафолат» ёки «бир
-
бири тўғрисида ўзаро қайғуриш» 
маъноларини англатади. Моҳиятан, исломий суғурталаш –
такофул анъанавий 
суғурталашдан тубдан фарқ қилади. Такофул асосида 
“табарру”
таълимоти ётади. 
Табарру сўзи араб тилидан олинган бўлиб, «ҳадя», «хайрия» маъноларини англатади. 
Демак, бундан шу маъно келиб чиқадики, ҳар бир суғурталанувчи такофул 
шартномасининг бошқа иштирокчиларига, лозим ҳолларда, самимий ва беғараз ёрдам 
кўрсатиш ниятига эга бўлишлари керак. 
Анъанавий суғурталашнинг бош мақсади эса, суғурта фаолиятидан фойда 
олишдир. Албатта, бундан суғурталанувчи ҳам манфаатдор, чунки мазкур суғурта 
унинг фаолиятидаги риск (хатар) даражасини пасайтиради ва уни эҳтимолий 
банкротликдан асрайди.
273
Afzal ur-Rahman.
Banking and Insurance (Economic Doctrines of Islam). London, 1979. Vol. IV. P. 32. 
274
Тримингэм Дж.
Суфийские ордены в исламе. М., 2002. С. 312.
275
Беккин Р.И.
Исламское страхование (такафул). Казанский Университет. 2012. С. 13
-14. 
276
Ўша манба. 15
-
17 б.
277
Байдаулет Е.А.
Исломий молия асослари. “Ўзбекистон”, Т.:
2019. -79 
б.


420 
Бугунги кунга келиб исломий суғурта такофул ислом банклари фаолиятининг 
ажралмас қисмига айланиб улгурди. Ислом молия институтлари бухгалтерия ҳисоби ва 
аудити ташкилоти (AAOIFI) томонидан 2005 йилда чоп этилган 26
-
сонли шариат 
стандарти “Исломий суғурта (Такофул)” ҳозирда барча ислом банклари учун дастурул 
амал бўлиб хизмат қилмоқда.
278
Ўзбекистонда ҳам такофулни жорий этиш бўйича муайян ишлар амалга 
оширилмоқда. Жумладан, мамлакатимизда фаолият юритаётган “Apex Insurance”
суғурта компанияси 2020 йилда “Center of Islamic Banking and Economics” халқаро 
ташкилотининг “Умумий такофул” ва “Оилавий такофул” шаръий сертификатларини 
олишга сазовор бўлди.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, исломий суғурта –
такофулнинг тарихий 
илизлари узоқ
даврларга, яъни Ислом дини пайдо бўлган VII асрга бориб тақалади. 
Унинг шаръан жоизлигига ислом манбаларида далиллар мавжуд. 
Бугунги кунда Такофул жаҳон исломий молиявий муассасалари томонидан кенг 
қўллланилмоқда, шунингдек, у дунё мусулмонлари ҳаёт фаолиятини турли 
хатарлардан ҳимоя қилишда муҳим роль ўйнамоқда. 
Аҳолиснинг 93 фоизини мусулмонлар ташкил қиладиган Ўзбекистонда исломий 
суғурта 

такофулни янада ривожлантириш мақсадга мувофиқдир. Бу эса ўз навбатида, 
аҳолининг бўш маблағларидан самарали фойдаланиш имконини беради, қолаверса, 
уларни ҳар турли бало
-
қазо ва офатлардан ҳимоя қилади. Пировардида эса, 
мамлакатимиз молия бозори жозибадорлигини янада оширади.

Download 7,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   319   320   321   322   323   324   325   326   ...   329




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish