165
Автоматик клиринг палатаси доирасида тўловларни амалга ошириш қуйидаги
тартибга эга:
1. Тўловни олувчи тўлов ташаббускорига пул маблағини унинг ҳисобрақамига
ўтказишга рухсат беради.
2. Тўлов ташаббускори тўлов тўғрисидаги маълумотни банк орқали
Автоматик
клиринг палатасининг операторига жўнатади.
3. Клиринг палатасининг оператори маълумотни таҳрир қилади ва тўловларни
тартибга солиш учун янги ҳужжатни шакллантиради ва уни қабул пунктига жўнатади.
4. Қабул пункти тўлов сўровномасини банкка жўнатади.
5. Автоматик клиринг палатаси оператори ҳисорб
-
китобни амалга оширади [2].
Фикримизча, тараққий этган мамлакатларнинг банк амалиётида муваффақиятли
қўлланилаётган
CRM (Customer
Relationship Management) тизимини Ўзбекистон бакн
амалиётига қўллаш муҳим аҳамият касб этади.
CRM тизими тижорат банки ва мижозлар ўртасидаги муносабатларни
боқшаришнинг замонавий стратегиясидир. Ушбу тизими мижозларни жалб қилиш, уларга
хизмат кўрсати ва мижозларни банкда сақлаб қолишни қамраб олади.CRM тизими
мижозларнинг минглаб ҳисобрақамларини фойдалилиги бўича
сегментлаш имконини
беради, мижознинг даромадлари ва харажатлари тўғрисида аниқ тасаввур ҳосил қилиш
имконини берадиган маълумотларни синчиклаб ўрганиш учун шароит яратади.
Йирик тижорат банклари билан қаттиқ рақобат курашига тушиб қолган кичик ва
ўрта банклар, CRM тизимидан фойдаланган ҳолда, ўзларининг
молия бозоридаги
устунликларини мустаҳкамлаш имкониятига эга бўлишади. Айнан, ушбу тизим орқали
кичик ва ўрта банклар мижозлар билан бевосита мулоқот ўрнатиш
имконига эга
бўлишади. Натижада, ушбу банклар мижозларнинг қайси молиявий хизматга бўлган
талабини юзага келганлигини, қайси молиявий хизматларга бўлган
талабларининг
ўзгараётганлигини аниқ
баҳолаш имконига эга бўлишади.
Одатда. йирик тижорат банкларида ички ахборот тизимлари кичик ва ўрта
банкларга қараганда ривожланган бўлади. Шу сабабли, кичик ва ўрта банклар мижозлар
билан бевосита мулоқотни йўлга қўйиш орқали уларнинг ҳолати тўғрисидаги
аниқ
маълумотларга эга бўлишади.
Хорижий банклар CRM тизимидан фаол фойдаланишади. Аммо, Ўзбекистон банклари
ўртасида рақобат кучли бўлмаганлиги сабабли, улар учун CRM тизими қизиқ эмас.
Банклар ўртасидаги рақобатнинг кучли эмаслигини шундан билса бўладики, 2019
йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, 4 та йирик банкнинг активлари (Ташқи иқтисодий
фаолият миллий банки, Асакабанк, Ўзсаноатқурилишбанк, Ипотекабанк)
тижорат
банклари жами активларининг 66,7 фоизини ташкил этди .
Республикамизнинг кичик ва ўрта банклари CRM тизимидан фойдаланишни йўлга
қўйишлари лозим. Бунинг сабаби шундаки, йирик банкларининг молияивий
барқарорлиги ва ликвидлилик даражаларининг ошиши келгусида уларга рақобат
курашида кучли устунлик беради. Бу эса, кичик ва ўрта банкларнинг молия бозоридаги
ўрни сезиларли даражада қисқаришига олиб келиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: