2. Сўз
Нутқ бирлиги бўлган сўз (сўз формаси) нутқ фаолияти билан бевосита
боғланади, нутқ жараёнида воқеланади. Шунга кўра у нутқ бирлиги, нутқ
«бойлиги» ҳисобланади. Аслида сўз (сўз формаси) нутқ бирлиги бўлган то-
вушдан – товуш комплексидан иборат ижтимоий белгидир. Сўз (сўз форма-
си) реал бирлик, хусусийлик, аниқлик сифатида мавжуд бўлади. Бошқача
айтганда, «Лексема – тил бирлиги тайёр ва турлича имкониятлар мажмуаси
бўлса, сўз унинг воқеланиши, рўёбга чиқиши, аниқ шакл, мазмун ва вазифа
201
кашф этган моддий кўринишидир. Ҳар бир лексема нутқда муайян сўз
сифатида намоён бўлади».
142
Демак, лексема ва сўз умумийлик ва хусусийлик диалектикаси билан
боғланган бўлиб, сўз хусусийлик сифатида умумийликнинг – лексеманинг
амалдаги кўриниши, ҳаракати, муайян вазифа бажаришидир.
Шундай қилиб, тил бирликлари бўлган лексемаларнинг «... нутқда
воқеланган аниқ шакл, мазмун ва вазифага эга кўринишига сўз дейилади».
143
Хулоса шуки, лексема ва сўз муносабати аслида тил ва нутқ
боғлиқлигининг, ўзаро алоқадорлигининг муайян бирликлардаги аниқ
кўриниши, тасдиғидир.
Нутқ бирлиги бўлган сўз, айтилганидек, товушдан ташкил топган
ижтимоий - индивидуал белги бўлиб, шунга кўра у моддийлиги билан –
даставвал товуш томони (перцептив вазифаси) билан ажралиб туради.
Сўзнинг нутқ фаолиятидаги асосий вазифаси атама-номинатив вазифа
бўлиб, у объектив борлиқдаги турлича муайян нарса-предметлар, воқеа-
ҳодисалар, ҳаракат-ҳолатлар, белги-хусусиятлар билан боғланади, уларни
ифода этади, англатади, улар ҳақида муайян маъно, тушунча беради. Айни
вақтда сўз жамият аъзолари хотирасида муҳрланиб, улар томонидан бир
хилда қабул қилинади, бир хилда тушунилади. У гапда, матнда қайд
этилиб, кузатишда берилади.
Маълум бўлдики, сўз товуш томонига (перцептив вазифаси), атамалик
хусусиятига (номинатив вазифаси) ҳамда маъно, тушунча ифодалашига
(сигнификатив вазифаси) кўра нутқ бирлиги сифатида мукаммаллиги,
фонема (товуш) ва морфема каби тил бирликларини ўз таркибига олиши,
коммуникатив жараёнда етакчилик қилиши билан ажралиб туради, муҳим
саналади.
Шунингдек, сўз товуш ва маънога эга бўлишидан, ўз таркибига фонема ва
морфема каби алоҳида тил бирликларини олишидан ташқари у гапнинг
вазифаси бўлган фикр ифодалашни ҳам бажаради. Сўз гап бўлиб кела олади.
Сўзга хос бу хусусият, айниқса, феълларда кузатилади. Қиёсланг:
келди – у
келди, мудрадим – мен мудрадим, борсанг – сен борсанг, ёздик – биз ёздик
ва
бошқалар. Демак, нутқ бирлиги бўлган сўзда нутқнинг бошқа бирлиги
бўлган гапни ҳам кўриш мумкин.
142
Ҳ.Неъматов, Р.Расулов.Ўша асар, 47-бет.
143
Ҳ.Неъматов, Р.Расулов.Ўша асар,ўша бет.
202
Сўз ҳар қандай сўз бирикмаси, гап ва матн каби синтактик бутунликлар-
нинг асоси, бирламчи материали саналади. Фикр алмашиш жараёни аслида
сўзлардан, уларнинг семантик-синтактик боғланишидан – валентлик муноса-
батига киришувидан содир бўлади. Шунга кўра сўз ўзининг асосий номина-
тив вазифасини нутқ жараёнида бажаради. Шу жараёнда у маъно аниқлигига,
позицион мустақилликка эга бўлади, муайян синтактик вазифада намоён
бўлади.
Демак, сўз семантик-морфологик жиҳатдан шаклланганлиги билан, син-
тактик бирлик бўлиш имконига эгалиги билан ўзига хосдир
144
.
Хуллас:
1. Сўз нутқ жараёнида воқеланишига кўра нутқ бирлиги ҳисобланади.
2. Сўз лексеманинг
тил бирлигининг нутқда муайян шакл ва мазмунда
намоён бўлишидир, амалдаги ҳаракати, нутқий кўринишидир.
3. Сўз ва лексема ўзаро умумийлик ва хусусийлик диалектикаси билан
боғланган бўлиб, сўз хусусийлик сифатида воқеланади. Сўз хусусийлиги
нутқ хусусийлигининг мантиқий давомидир.
4. Сўз ва лексема муносабати асосида тил ва нутқ муносабати, боғлиқлиги
ётади.
5. Сўз перецептив, номинатив ва сигнификатив вазифаларига кўра ажра-
либ туради.
6. Сўз нутқда гапнинг вазифаси бўлган фикр ифодалашни ҳам бажаради.
Сўз гап бўлиб кела олади.
7. Сўз ўзаро боғлиқ бўлган фонетик, грамматик ва семантик жиҳатлар-
нинг жамидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |