Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet84/147
Sana14.04.2023
Hajmi5,01 Kb.
#927904
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   147
Bog'liq
Umumiy tilshunoslik R.Rasulov

олма билан анор.
Балки бундай 
хусусият (кўмакчи, боғловчи бўлиш) унга юклатилган, «ёзиб қўйилган» ва бу 
хусусият ижтимоий амалиёт орқали мустаҳкамланган.
И.П.Павлов таълимоти бўйича инсон объектив борлиқни икки хил йўл 
билан қабул қилади: 1) предмет - ҳодисаларнинг киши сезиш (эшитиш, 
кўриш, таъм билиш) аъзоларига бевосита таъсири орқали – биринчи 
сигналлар системаси ва 2) сўзларнинг таъсири орқали – иккинчи сигналлар 
системаси. 
Биринчи сигналлар системаси инсонларга ҳам, ҳайвонларга ҳам тегишли 
бўлса, иккинчи сигналлар системаси фақат инсонга хосдир. Демак, тил
иккиламчи белгилар системаси сифатида жамиятга хизмат қилади.
Хуллас, тил ўзига хос структурага (тузилишга) эга бир бутун системадир. 
Тил ўзаро узвий боғлиқ ва бир-бирини тақозо этадиган моддий 
бирликларнинг йиғиндисидан ташкил топган, ўзига хос қурилишга эга 
бўлган мураккаб системадир. 
Тил системасини ташкил этган лисоний бирликлар, уларнинг ўзаро 
муносабати, бир-бири билан боғланиш қонун-қоидалари тилнинг 
структурасини ташкил этади. 
Тил системаси структурасига кўра жуда мураккаблиги, кўп сатҳлиги 
(яруслиги) билан ажралиб туради. Тилнинг бир-бири билан узвий боғлиқ 
фонетик томони, лексикаси, морфологик ва синтактик қурилиши-структура 
қатламлари бўлиб, булар биргаликда, диалектик боғлиқликда «яшайди», бир 
бутунликни ташкил қилади, тил системасини тузиб, унинг мавжудлигини 
(объективлигини) таъминлайди.
Тилнинг ҳар бир бирлиги, элементи бутунликнинг қисми сифатида систе-
ма таркибига киради. У тил системасининг бошқа бирликлари ва элементла-
ри билан бевосита ёки бавосита тил категориялари орқали боғланган бўлади. 
122
В.М.Солнцев. Ўша асар, 19-бет. 


178 
Тил системаси тузилишига кўра ҳам, вазифасига - қўлланиши ва риво-
жланишига кўра ҳам мураккаб ҳамда кўп тармоқлидир.
123 
Тил системасининг ҳар бир сатҳи: фонетик, лексик, грамматик яруслари 
ўзига хос система бўлиб, улар ҳам муайян қисмлардан, структурал 
элементлардан 

моддий бирликлардан ташкил топади, муайян ижтимоий 
вазифа бажаради. Демак, айтилганларга кўра тилни системалар системаси 
деб айтиш мантиқан тўғридир. Тил системаси сатҳларига - ички системала-
рига нисбатан макросистема бўлса, унинг ички яруслари-сатҳлари унга нис-
батан микросистема сифатида намоён бўлади.
Хуллас, фалсафий маънода ҳар қандай макросистеманинг ички қурилиши, 
ташкил топиши микросистемалардан иборат бўлади.

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish