А. Ш. Бекмуродов, Я. К. Карриева, И. У. Нематов, Д.Ҳ. Набиев, Н. Т. Каттаев


 Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни



Download 5,05 Kb.
Pdf ko'rish
bet99/117
Sana11.04.2023
Hajmi5,05 Kb.
#926896
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   117
Bog'liq
NjPnOOQHIivU5tyirLhh2UeUDDL3JVqGP86AKSfz

11.3. Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни 
ривожлантиришда хорижий инвестициялар 
Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг устувор 
йўналишлари қаторидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни 
ривожлантириш ҳам ўрин олган. Бинобарин, кичик бизнес ва хусусий 
тадбиркорлик жамият ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамият 
касб этаётганлигини ҳаётнинг ўзи яққол кўрсатиб турибди. 
Тадбиркорлар ўз фаолиятлари билан энг муҳим, долзарб муаммони, яъни 
ички бозорнинг кенг халқ истеъмол молларига бўлган талабини қондириш ва 
ишсизликни тугатишдек ижтимоий муаммони ечишга ёрдамлашади.
Ҳозирги кунда республикамизда тадбиркорлар янги ижтимоий қатлам ва 


138 
синф сифатида шаклланмокда. Республика Президенти И.А.Каримовнинг 
ташаббуси ва бевосита раҳбарлигида мамлакатимизда хусусий мулкнинг 
ривожланиши ва шу асосда аҳоли-кенг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-
қувватлаш ва кенгайтиришга қаратилган қатор фармон ҳамда ҳукумат 
қарорлари қабул қилинди. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "2005-2007 йилларда 
фермер хўжаликларини ривожлантириш тўғрисида"ги 2004 йил ноябр 
Қарорини ҳамда юридик шахс мақомига эга бўлмаган якка тартибдаги 
тадбиркорларнинг экспорт ва импорт операцияларининг қонунийлигини 
таъминлаш ва даромадларини ҳисоблашга доир бир қатор янгиликларни ўз 
ичига олган Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси. Давлат статистика 
қўмитаси томонидан қабул қилинган 2004 йил 11 ноябрдаги "Савдо фаолияти 
билан шуғулланувчи якка тадбиркорларнинг товар операциялари ва 
даромадларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва 
қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарорлари ҳам хусусий тадбиркорларга 
яратилган янги бир йўналишдир. 
Бундан ташқари, республикамизда амалга оширилаётган бир қанча чора-
тадбирлар, жумладан, 2004 йил май ойидан бошлаб асосий мақсади - кичик 
бизнес ва хусусий тадбиркорликни доимий равишда замонавий технологиялар 
ва янги банк хизматлари билан таъминлашдан иборат бўлган "Bussines Leasing" 
компаниясининг фаолият юритиши; Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
Фармони билан 2004 йил 7 июлда хусусий тадбиркорликка келажакда янада 
яхши шароитлар яратиш, бизнес муҳитини такомиллаштириш, республика 
тадбиркорларининг хорижий тадбиркорлар билан алоқаларини ўрнатиш, 
маҳаллий товар ишлаб чиқарувчиларнинг ташқи бозордаги фаолликларини 
ошириш, мамлакатимизга хорижий сармояларни кўпрок, жалб қилиш 
мақсадида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг ташкил қилиниши кабилар 
ҳам мамлакатимизда тадбиркорликка катта эътибор берилаётганлигидан 
далолат беради. 
Хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни жадаллаштириш ва унинг 
ЯИМдаги улушини кўпайтириш, бозор иқтисодиёти талабларига мос товар ва 
хизматлар бозорини шакллантириш ҳамда маҳсулот экспортини оширишда: 
- хорижий инвестицияларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятига 
жалб этишни рағбатлантириш механизмини такомиллаштириш; 
- давлат ташкилотларининг хусусий тадбиркорлик фаолиятига аралашувини 
чеклаш; 
- хусусий тадбиркорларнинг ресурслар ва сотиш бозорларида иштирокини 
кенгайтириш; 
- молиявий қўллаб-қувватлаш ва қўшимча солиқ имтиёзларини жорий 
этишдаги асосий вазифалар жумласидандир. 
Тадбиркорлик 
мамлакатнинг 
нафақат 
ялпи 
ички 
маҳсулотини 
шакллантиришда асосий бўғин, балки аҳоли бандлиги ва даромадлари 
манбаининг такомиллашуви ҳамда миллий фаровонликка эришишнинг муҳим 
омилидир. Миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги иқтисодий фаолият 


139 
жараёнлари ва унинг натижаларини акс эттирувчи кўрсаткичларда кичик 
бизнес улушининг юқори бўлишига ҳам боғлиқ эканлиги шубҳасиздир.
Кам харажат ҳисобига янги иш ўринлари яратиш имконияти, йирик бизнес 
кириб бора олмайдиган бозор сегментларини эгаллай олиш қобилияти, айниқса, 
хизмат кўрсатиш соҳасида ва унча катта бўлмаган маҳаллий ресурс базаларини 
ўзлаштиришда жуда қулай ташкилий шакл эканлиги кичик бизнесни 
ривожлантиришнинг аҳамияти беқиёслигини кўрсатади. Шу сабабли ҳам 
кичик бизнесни жадал ривожлантириш масаласи маҳсулот ишлаб чиқаришни 
маҳаллийлаштириш, хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш ва шунингдек, 
мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ошириш масалалари билан чамбарчас 
боғланган.
Кичик бизнесни ривожлантириш борасида амалга оширилган чора-
тадбирларнинг натижаси қуйидагилар орқали намоён бўлади: 
- кичик бизнеснинг мамлакатимиз ЯИМдаги улуши 2009 йилда 50,1 фоизга 
етганлиги; 
- иш билан банд ходимлар пул даромадларининг 70 фоизи айнан кичик 
бизнес соҳасида шаклланаётганлиги; 
- кичик бизнес корхоналарининг мамлакат экспортидаги улуши 2009 йилда 
14,3 фоизга етганлиги ва ҳ.к. 
Кичик бизнес субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш, уларни 
кредитлаш ҳажмининг ошиши соҳани ривожлантиришнинг муҳим омили 
ҳисобланади. 2009 йилда саноат соҳасида фаолият юритаётган кичик 
корхоналар ва микрофирмалар учун ягона солиқ тўлови ставкасининг 8 
фоиздан 7 фоизга туширилиши натижасида 23,6 млрд. сўм миқдоридаги маблағ 
мазкур корхоналар ихтиёрида қолдирилди.
Шу йили кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига 1 трлн. 850 
млрд. сўмдан ортиқ кредитлар ажратилди (11.3.1-расм). Бу 2001 йилгига 
нисбатан қарийиб 11 марта, 2005 йилдагига нисбатан 4 марта кўп. 

Download 5,05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish