Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари шаҳарсозлик



Download 3,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/198
Sana11.04.2023
Hajmi3,1 Mb.
#926895
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   198
Bog'liq
shnk-2.07.01-03-rus-uzb

Саноат зоналари
47. Саноат корхоналари, одат-
да, саноат зоналари ҳудудида, уму-
мий ёрдамчи ишлаб чиқаришлари 
ёки инфратузилма объектлари бўлган 
корхоналар гуруҳлари тарки-бида, 
қишлоқ аҳоли пунктларида эса 
ишлаб чиқариш зоналари таркибида, 
уларнинг ўзаро таъсирини ҳисобга 
олиб жойлаштириш лозим.
48. Саноат 
зоналарини жой-
лаштиришда меҳнаткашларнинг йўл 
вақтлари энг кам бўлиши учун 
уларнинг турар жой районлари билан 
оқилона ўзаро таъсирини таъминлаш 
керак. 
Саноат зоналари ҳудудларининг 
ўлчамлари ва фойдаланиш интен-
сивлиги даражаси уларнинг аҳоли 
пункти 
тузилишида 
жойлашуви 
шароитларига ва унинг ҳудудидаги 
турли 
участкалар 
шаҳарсозлик 
қийматига боғлиқ ҳолда, корхона-
ларнинг 
соҳавий 
хусусиятлари, 
уларнинг жойлашувига санитария-
гигиеник ва ёнғинга қарши талаб-
ларни, юк айланиши ва транспорт 
турлари, 
шунингдек, 
қурилиш 
навбатларини ҳисобга олиб, ихчам 
жойлашув ва ер ости майдонларидан 
фойдаланишни кўзда тутиб, қабул 
қилиниши лозим. 
Бунда корхоналар ходимларига 
ва саноат зонаси атрофида жойлаш-
ган обод ҳудуд аҳолисига барча 
турдаги хизмат кўрсатишнинг ўзаро 
боғлиқ тизимини шакллантириш 
лозим. 


ШНҚ 2.07.01-03 35-бет 
49. Саноат 
корхоналари 
ва 
бошқа ишлаб чиқариш объектлари-
нинг майдонлари, хизмат кўрсатиш 
муассасалари ва корхоналари эгал-
лаган ҳудуд, одатда, саноат зонаси 
ҳудудидан камида 70% ни ташкил 
этиши керак. 
Изоҳ. Саноат зонаси ҳудудининг 
эгалланганлиги фоизларда аниқланади, у 
саноат корхоналари ва улар билан боғлиқ 
объектларнинг тегишли чегаралар ичидаги 
майдонлари, шунингдек, хизмат кўрсатиш 
муассасалари, жумладан, темир йўл бекат-
лари эгаллаган майдон киритилгандаги 
йиғиндисининг аҳоли пунктининг бош 
режасида белгиланган саноат зонасининг 
умумий ҳудудига нисбатан белгиланади. 
Эгалланган ҳудудларга корхона майдо-
нидаги лойиҳалаштириш топшириғига 
мувофиқ белгиланган захира участкалари 
кириши керак. 
50. Саноат корхоналари учун 
участкалар майдонларининг даст-
лабки ҳисобланиши техник-иқти-
содий асослашлар ёки амалдаги 
ўхшаш корхоналар бўйича нисбий 
кўрсаткичлар қўлланиб ўтказилган 
техник-иқтисодий ҳисоблар билан 
белгиланади. 
Саноат корхоналарига ажрати-
ладиган участкалар майдони бу кор-
хоналарни режалаштириш лойиҳа-
лари билан, саноат корхоналари бош 
режаларини ишлаб чиқишга қўйила-
диган талабларга мувофиқ белги-
ланади. 
51*. Турар-жой ҳудуд ичида 
атроф муҳит ифлосланиши манбаи 
бўлмайдиган; нисбатан кўп меҳнат 
талаб этадиган ва кам захира талаб 
этадиган, ёнғиндан хавфсиз ва 
портлашдан хавфсиз ишлаб чиқариш 
жараёнли; белгиланган нормалардан 
ортиқ шовқин бермайдиган; кириб 
бориш темир йўлларини талаб 
этмайдиган саноат корхоналарини 
жойлаштиришга 
йўл 
қўйилади. 
Бунда саноат корхонаси участкаси 
чегараларидан турар жой уйлари, 
болалар мактабгача тарбия муасса-
саларигача, умумтаълим мактаб-
лари, соғлиқни сақлаш ва дам олиш 
муассасаларигача бўлган масофа 
камида 50 м деб қабул қилиниши 
керак. 
Турар жой қурилиши доирасида 
жойлашган 
корхонанинг 
атроф 
муҳитга зарарли таъсирини йўқ 
қилиш имкони бўлмаганда корхо-
нанинг 
қувватини 
камайтириш, 
унинг соҳасини ўзгартириш ёки уни 
турар жой қурилишидан ташқарига 
ўтказилиши кўзда тутилиши лозим. 
52. Санитария-ҳимоя зоналари 
зарарли чиқиндиларни тозалаш ва 
зарарсизлантириш ҳамда шовқин 
даражасини пасайтиришга оид барча 
техник ва технологик чоралар 
кўрилганидан сўнг зарарли модда-
лар концентрациясининг ва шовқин-
нинг аҳоли жойлашган ҳудудда йўл 
қўйиладиган энг юқори даражалари 
таъминланмайдиган ҳолда кўзда 
тутилиши керак. 
Бундай зоналарнинг ўлчамлари 
корхоналар чиқиндиларида бўлган 
зарарли моддаларнинг атмосфера 
ҳавосидаги 
концентрациясини 
ҳисоблаш Методикаси ОНД-86 га 
мувофиқ ҳолда, шунингдек, шовқин-
дан ҳимоя талаблар ва бошқа 
талабларни ҳисобга олиб белгила-
ниши керак. 
53*. Санитария-ҳимоя зонасида 
турар жой уйлари, болаларнинг 
мактабгача тарбия муассасалари, 
умумтаълим мактаблари, соғлиқ 
сақлаш ва дам олиш муассасалари, 
спорт иншоотлари, боғлар, парклар, 
боғдорчилик ширкатлари жойлашти-
рилишига йўл қўйилмайди. 


36-бет. ШНҚ 2.07.01-03 
54. Санитария-ҳимоя 
зонала-
рининг энг кам кўкаламзорлаш-
тириш майдони бу ҳудудда пайдо 
бўлувчи чиқиндилар турини ҳисобга 
олиб, ҳисоблаш йўли билан белги-
ланиши лозим. 
Ҳисоб-китоблар учун маълу-
мотлар бўлмаганда энг кам кўкалам-
зорлаштириш майдони зонанинг 
энига боғлиқ ҳолда, фоиз билан 
қабул қилинади: 
300 м гача
- 60 
301 – 1000 м
- 50 
1001 – 3000 м 
- 40 
Аҳоли жойлашган ҳудуд томо-
нидан эни камида 50 м ли, зона эни 
100 м гача бўлганда эса камида 
20 м ли дарахт-бутазор бўлиши кўзда 
тутилади. 
55. Корхоналарнинг 
ахлатхо-
налари, шағал ва шох-шабба сақла-
надиган жойлари, сарқит ва чиқинди 
ўраларини қуришга фақат бу чиқин-
диларни қайта ишлаш мумкин 
бўлмаганда йўл қўйилади, бунда 
саноат районлари ва тармоқлари 
учун одатда марказлашган (гуруҳли) 
ахлатхоналар қуриш кўзда тутилади. 
Улар учун участкалар корхоналар-
дан ҳамда ер ости сувларининг сани-
тария ҳимояси зоналарининг II мин-
тақасидан ташқарида ажратилади, 
бунда ифлослантирувчи моддалар-
нинг тупроққа ва сизот сувларига 
тушишига йўл қўймайдиган чоралар 
кўрилиши ҳамда тегишли назорат 
идоралари тасдиқлаган санитария 
нормалари ва хавфсизлик қоидала-
рига риоя қилиниши лозим. 
Кўмир, сланец, маргимуш, қўр-
ғошин, симоб ва бошқа ёнувчи ҳамда 
заҳарли 
моддалар 
бўлган 
ахлатхоналар турар жой ва жамоат 
бинолари ва иншоотларидан ҳисоб-
лаб аниқланган ва санитария-эпиде-
миологик хизмат идоралари билан 
келишилган масофада жойлаштири-
лиши лозим. 

Download 3,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   198




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish