2022 йил июнь ойининг "27" куни жиноят ишлари бўйича Тўрткўл туман суди, ўз биносида очиқ суд мажлисида, Раислик



Download 46,72 Kb.
Pdf ko'rish
Sana03.04.2023
Hajmi46,72 Kb.
#924529
Bog'liq
1b30e839-cfe4-4f07-983a-7d68158fc499



Қ А Р О Р
2022 йил июнь ойининг “27” куни жиноят ишлари бўйича
Тўрткўл туман суди, ўз биносида очиқ суд мажлисида, Раислик
қилувчи
С.Атабаев, Х.Наримбетовнинг котиблигида, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Агросаноат
мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Тўрткўл
туман бўлими томонидан ҳуқуқбузар Курбанов Алламурат
Султанбаевичга нисбатан №3-2313-2201/786-сонли Ўзбекистон
Республикаси МЖтКнинг 74-моддаси 2-қисми билан тўпланган
маъмурий ҳуқуқбузарлик ишини ҳуқуқбузар иштирокида кўриб
чиқди. Иш ҳужжатларига кўра:
Курбанов
Алламурат
Султанбаевич
01.02.1984 йил куни Тўрткўл туманида
туғилган, миллати туркман, Ўзбекистон
Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-
махсус, оилали, муқаддам маъмурий
жавобгарликка тортилмаган, Тўрткўл
тумани Агро Тўрткўл текстил Кластер,
Тўрткўл тумани Беруний МФЙда яшовчига
нисбатан тўпланган маъмурий материални кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
2022 йил 30 май куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат
қилиш инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси
Тўрткўл тумани бўлими томонидан «Ботирбек Темурбек Б»
раҳбари А.Курбанов томонидан 2022 йил 30 май кунига қадар
экин майдонларига сув олиш учун СИУ билан шартнома тузиб
лимитдан ортикча, 29.680 м
3
сувдан фойдаланиб келиб,
2.404.080 сўм зарар етказгани аниқланган.
Ҳуқуқбузар А.Курбанов судда, айбига тўлиқ иқрор бўлиб,
Тўрткўл тумани “Агро Тўрткўл текстил Кластер” МЧЖда 2022
йил 30 май кунига қадар экин майдонларига сув олиш учун
СИУ билан шартнома тузиб лимитдан ортикча, 29.680 м
3
сувдан
фойдаланиб келиб, 2.404.080 сўм зарар етказгани
аниқланганлигини, бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигини,
етказилган зарарларни коплаб беришини, оилавий шароитини
ва моддий аҳволини билдириб, енгиллик беришни сўради. 
Ҳуқуқбузар А.Курбановнинг содир қилган ҳуқуқбузарлиги,
ўзининг айбига иқрор бўлиб берган кўрсатувидан ташқари
Ҳужжат имзоланган: Атабаев Саловат Султанович, 27.06.2022
3-2313-2201/786


ишдаги буйруқ, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги
баённома, далолатнома, тушунтириш хатлари ҳамда бошқа
ҳужжатлар билан тўлиқ тасдиқланади.
Суд, суриштирув органи томонидан ҳуқуқбузар
А.Курбановни хатти-ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси
МЖтКнинг 74-моддаси 2-қисми билан тўғри квалификация
қилинган деб ҳисоблайди.
Суд, ҳуқуқбузар А.Курбановга нисбатан жазо тайинлашда
жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида унинг
шахсини, иш ҳолатини, қилмишига иқрор ва чин кўнгилдан
пушаймонлигини, оилавий шароитини, муқаддам маъмурий
жавобгарлика тортилмагани, моддий аҳволини инобатга олиб,
унга
Ўзбекистон
Республикаси
МЖтКнинг
33-моддасини қўллаб, модда санкцияси назарда тутилган
жазодан ҳам камроқ жазо, яъни жаримажазосини тайинлашни
лозим деб топади.
Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси
МЖтКнинг 33,309-311-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Курбанов
Алламурат
СултанбаевичЎзбекистон
Республикаси МЖтКнинг 74-моддаси 2-қисмида назарда
тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилсин.
А.Курбановга Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 74-
моддаси
2-қисми билан МЖтКнинг 33-моддаси қўлланиб, базавий
ҳисоблаш миқдорининг 5 (беш) баравари, яъни 1.350.000 сўм
миқдорида жарима жазоси тайинлансин.
Жарима давлат ҳисобига ундирилсин.
Қарордан норози тарафлар қарор ўқиб эшиттирилган
кундан эътиборан, ҳуқуқбузар қарор нусхасини олган кундан
бошлаб йигирма сутка ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон
Республикаси судига апелляция тартибида шикоят беришга,
прокурор протест келтириши мумкин.
Раислик килувчи:

С.Атабаев
Ҳужжат имзоланган: Атабаев Саловат Султанович, 27.06.2022
3-2313-2201/786

Download 46,72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish