Конституциявий қонунининг лойиҳаси ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида



Download 359,52 Kb.
Pdf ko'rish
bet22/43
Sana27.03.2023
Hajmi359,52 Kb.
#922083
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   43
Bog'liq
uz

96-модда
Ваколат муддати тугагач, Ўзбекистон Республикаси Олий 
Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати тегишинча янги чақириқ 
Қонунчилик палатаси ва Сенати иш бошлагунига қадар ўз фаолиятини 
давом эттириб туради. 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
ва Сенатининг биринчи мажлислари тегишинча Қонунчилик палатасига 
сайловдан кейин икки ойдан кечиктирмай ва Сенат таркиб топганидан 
кейин бир ойдан кечиктирмай Марказий сайлов комиссияси томонидан 
чақирилади. 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси 
мажлислари сессиялар даврида ўтказилади. Сессиялар, қоида тариқасида, 
сентябрнинг биринчи иш кунидан бошлаб келгуси йилнинг июнь ойи 
охирги иш кунига қадар ўтказилади. 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати мажлислари 
заруратга қараб, лекин йилига камида уч марта ўтказилади. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Олий 
Мажлиси 
палаталарининг 
мажлислари, агар улар ишида барча депутатлар, сенаторлар умумий 
сонининг ярмидан кўпи иштирок этаётган бўлса, ваколатли ҳисобланади. 
Конституциявий қонунларни қабул қилишда барча депутатлар, 
сенаторлар умумий сонининг камида учдан икки қисми иштирок этиши шарт. 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси 
ва Сенати мажлисларида, шунингдек уларнинг органлари мажлисларида 
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Бош вазир, Вазирлар Маҳкамасининг 
аъзолари, Конституциявий суд, Олий суд, Судьялар олий кенгаши раислари, 
Бош прокурор, Марказий банк бошқарувининг раиси иштирок этишлари 
мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик 
палатаси ва унинг органлари мажлисларида Сенат Раиси, Ўзбекистон 
Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ва унинг органлари 
мажлисларида Қонунчилик палатаси Спикери иштирок этиши мумкин. 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси 
ва Сенати алоҳида-алоҳида мажлис ўтказадилар. 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
ва Сенатининг қўшма мажлислари Ўзбекистон Республикаси Президенти 
қасамёд қилганда, Ўзбекистон Республикаси Президенти мамлакат 
ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг, ички ва ташқи сиёсатининг энг муҳим 
масалалари юзасидан нутқ сўзлаганда, чет давлатларнинг раҳбарлари
нутқ сўзлаганда ўтказилади. Палаталарнинг келишувига биноан қўшма 
мажлислар бошқа масалалар юзасидан ҳам ўтказилиши мумкин. 

Download 359,52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish