3.4. Педагогик амалиётни ўтиш даврида талабаларда касбий-
педагогик билимларни такомиллаштириш дастурининг
самарадорлигини баҳолаш
Тадқиқотда Урганч давлат университетининг 4 курс битказувчи
талабалари қатнашдилар. Педагогик амалиётда талабаларнинг мустақил
педагогик фаолиятга назарий ва амалий жиҳатдан тайёрлиги текшириб
кўрилди. Бунда талабаларни ўқитувчи сифатидаги бўлажак фаолиятларига
тайёрлаш учун максимал ҳажм ва миқдордаги шарт-шароитлар яратилади,
талабаларнинг ижодий онги бойиди. Амалиёт уларни педагогик билимлар,
тажрибалар
ва
кўникмаларнинг
мажмуи
билан
қуроллантирди.
Талабаларнинг харакат қилиш имкониятларини касбий йўналтирилганлигини
ўзлари мустақил баҳолашларини ўрганиш гуруҳларга бирлаштирилган
малакалар
ёрдамида
ўтказилди.
Бу
билим
малакалари
уларни
ўзлаштиришнинг қийинлигининг ўсиб боришини, шунингдек уларни ўқув ва
педагогик амалиётдаги ўқишдан ташқари фаолиятда ишлатишини ҳисобга
олиб тузулган эди. Бу билим малакалари гуруҳлари қуйидагилардир:
1. Ўқув машғулотларини ташкил қилиш ва ўтказиш малакаси.
2.Жисмоний маданият дарсларини ташкил қилиш ва ўтказиш малакаси.
3. Жисмоний маданият машғулотларида тиббий-педагогик назорат ва ўз-
ўзини назорат қилиш малакалари.
56
4. Тарбиявий ишларни ташкил қилиш, тарбиявий ишлар, омавий спорт
тадбирлари ташкил қилиш ва ўтказиш малакалари.
5. Таълим муассасаларида спорт мусобақалари ташкил қилиш ва ўтказиш
малакалари.
2011 йилдан бошлаб УрДУ Жисмоний маданият факультети
битказувчи талабалари педагогик амалиётга чиқишда иккита гуруҳга
ажратилади. Булар; факультет томонидан белгиланган мактаб ёки касб хунар
коллежларига борадиган талабалар; иккинчи гуруҳ талабалар ўзлари
битказгандан кейин ишга борадиган мактаб ёки касб хунар коллежига
шартнома асосида педагогик амалиётга жалб қилинишади. Биз ўз
тажрибамизда ишга жойлашадиган мактабга шартнома асосида педагогик
амалиётга чиқадиган талабалар педагогик амалиёти жараёнини танладик.
Чунки бу жараён янги кириб келган жараён бўлиб кўпчилик муаммолар ва
танқидларга учрамоқда эди. Талабаларни ўзлари шартнома тузган
кейинчалик ишга жойлашадиган мактаб ёки КХК ларига педагогик амалиётга
юборишдан мақсад талаба ўзи кейинчалик ишга борадиган жомаога, у
ердаги мухитга ўрганиш амалиёт даврида у ердаги камчилик ва ютуқларни
тахлил қилиш имкониятларидан тўлақонли фойдаланишдан иборатдир.
Шунинг билан бирга талабалар педагогик амалиёт даврида факультетга
келиб ўзларига беркитилган методист-ўқитувчига педагогик амалиётда
юритиладиган хужжатларини текширтириш ва ўқув-тарбиявий иш
режаларини тасдиқлатиш учун режада белгиланган саналарда келишлари
талаб қилинади. Биз тамонидан 10 нафар талаба тажриба гуруҳига 10 нафар
талаба тадқиқот гуруҳига танлаб олинди. Ушбу иккала гуруҳ талабаларидан
анкета сўровномаси ва рейтинг тизимида баҳоланганда уларнинг
имкониятлари ва олган баҳолари бир хил эканлиги намоён бўлди. Бундан
келиб чиқиб шуни хулоса қилишимиз мумкинки иккала гуруҳ талабалари
тажриба бошланишида бир хил даражада бўлиб, улар орасида унча сезиларли
фарқ йўқ. Талабалар белгиланган жадвал асосида факультетга келиб
57
хужжатларини текширтириш ва тасдиқлатиш учун келганларида назорат
гурухи ананъавий тарзда, яни фақат кундалиги билан келиб текширтириб
кетишади. Аммо тажриба гуруҳи талабалари ушбу назоратга келганларида
педагогик амалиёт даврида белгиланган юқорида кўрсатиб ўтилган малака ва
кўникмалари бўйича ҳужжатлар қаторида қилинган ишларини видео
тасвирга ва диктафонга тушириб олиб келишади. Тажриба синовлари шуни
кўрсатдики назорат гуруҳи талабалари якуний хисобот топширишда 10
нафар талабалардан 28 % и 86 баллдан юқори, 52 % 71 баллдан юқори, 20%
талаба эса 55 % дан юқори балл тўплашди. Тажриба гуруҳи талабалари
педагогик амалиётнинг якуний хисобот назоратлари натижасига кўра 36 % 86
баллдан юқори, 64 % эса 71 баллдан юқори топлашга эришдилар. Тажриба
синовлари шуни кўрсатдики назорат гуруҳи талабалари орасида 55-70 балл
тўплаган талабалар мавжуд, аммо тажриба гуруҳи талабалари орасида бундай
паст баллга эга бўлган талабалар йўқ.
58
Do'stlaringiz bilan baham: |