15
“DEVELOPMENT ISSUES OF I
NNOVATIVE ECONOMY IN THE
AGRICULTURAL SECTOR”
International scientific-practical conference on March 25-26, 2021.
Web:
http://conference.sbtsue.uz/uz
эди. Эндиликда булар ҳам юқори технологик жараёнга асосланган ахборот технологиялари
ёрдамида шакллантирилмоқда.
Тўртинчидан, олдин маълумотларни
тўплаш учун ўнлаб папкалар қилинар ва улар йиллаб
сақланар эди. Эндиликда маълумотларнинг электрон базалари шакллантирилди. Ушбу ахборотлар
базасидаги барча маълумотлар қонуний мақомга эга. Шу туфайли корхона фаолиятини назорат
қилиш ҳам масофадан камерал
текширув асосида амалга оширилмоқда.
Бешинчидан, корхоналарни, корхоналарда ходимларни бошқариш ҳам электрон
ахборотларга таянилмоқда ва тегишли топширишлар ҳам электрон тарзда амалга оширилмоқда.
Олдин вилоятда бирорта мажлис бўладиган бўлса, ҳаммани турли туманлардан чақириб келиб,
вилоят марказида ўтказилар эди. Эндиликда ҳамма туман раҳбарлари ва мутасадди ходимлар
ўзларининг туманларида туриб тегишли топшириқларни олмоқдалар.
Олтинчидан, рақамли иқтисодиёт шароитида ахборотлар тўри (блокчайн) ташкил
қилинганлиги туфайли ҳар қандай қонунбузарликларнинг, коррупция ва қуфёна иқтисодиётнинг
ҳам олди олинди. Энди содир бўлган нарсани ахборот базасига киритсангиз у бир вақтнинг ўзида
бир қанча жойда ўзи аксини топади. Бу ахборот ижрочининг қўлида ҳам, назоратчининг қўлида ҳам
ва бошқа манфаатдор шахсларнинг қўлида ҳам бўлганлиги туфайли уни ўзгартиришнинг
имконияти қатъий чекланади. Бу ҳам рақамли иқтисодиётнинг афзалликларидан биридир.
Еттинчидан, товарлар ишлаб чиқари, сотиш, турли хизматлар кўрсатиш ҳақидаги
маълумртларнинг натижасини ойлик ёки чораклик ҳисобот тузулгандан кейин маълум бўлар эди.
Энди эса, юқоридаги жараёнлар ҳақида ҳар куни тегишли маълумотларни олиб бориш мумкин. Бу
ҳам тезкор бошқарув қарорларини қабул қилиш учун асос бўлади.
Саккизинчидан, рақамли иқтисодиёт шароитида дунёда содир бўлаётган хабарларни, мавжуд
товарлар ва хизматларнинг мавжудлиги ва қайсиларига эҳтиёжнинг борлигидан ҳам тезкор тарзда
хабардор бўлиш имкониятини яратади. Бу эса, ўз навбатида жаҳон бозорига чиқиш учун тегишли
бошқарув қарорларини қабул қилиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Тўққизинчидан, товарлар, ишлар ва хизматлар пировардида истеъмолчилар учун ишлаб
чиқарилади, бажарилади ва кўрсатилади. Рақамли иқтисодиёт шароитида буларнинг шаффофлиги
ва тез етиб бориши
истеъмолчилар фикрини ҳам тез илғаб олиш имкониятини беради ва шулар
асосида товар ва хизматларни ишлаб чиқариш ҳажми ва сифатини ўнглаш учун асос бўлиб хизмат
қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: