Курашиш дарслик “Akademiya” Тошкент – 2022


 Давлат хизматида манфаатлар тўқнашувининг олдини



Download 9,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/169
Sana24.03.2023
Hajmi9,83 Mb.
#921411
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   169
Bog'liq
korruptsiyaga-arshi-kurashish-darslik-2022

3.2. Давлат хизматида манфаатлар тўқнашувининг олдини 
олишга оид қонунчилик
Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқ тизимида манфаатлар тўқнашувига 
оид нормалар махсус ҳуқуқий норма сифатида комплекс акс этти
-
рилмаган. Мамлакатнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича қонун 
ҳужжатларида манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ нормалар белгилан
-
ган. Бунда манфаатлар тўқнашувига оид қонунчилик асосларини умумий 
ва махсус қонун ҳужжатлари сифатида классификация қилиш мумкин. 
Шундан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикасида манфаатлар 
тўқнашувини ҳуқуқий тартибга солишга қаратилган норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатларнинг ривожланишини қуйидаги босқичларга бўлиб таҳлил 
қилиш мақсадга мувофиқ:
1991–2008 йилларда қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;
2008–2017 йилларда қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;
2017 йилдан бугунги кунга қадар қабул қилинган норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатлар. 
Биринчи босқич, шартли равишда, мустақилликнинг дастлабки йил
-
лари – ҳуқуқ тизимининг фундаментал асосларини яратишдан бошлаб, 
мамлакатнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши 
конвенциясига қўшилишигача бўлган даврни ўз ичига олади. 
Мустақилликнинг дастлабки йилларида мамлакатда манфаатлар 
тўқнашувини нафақат махсус нормалар билан тартибга солиш, балки 
коррупцияга қарши курашиш сиёсати доирасида амалга ошириш дара
-
жаси ҳам анча паст бўлган. Давлатнинг умумий ҳуқуқий сиёсати, давлат 
ҳокимияти ва бошқаруви органлари, улар мансабдор шахслари фаоли
-
ятини тартибга солишга қаратилган қонун ҳужжатларида манфаатлар 
тўқнашувининг олдини олишга қаратилган нормаларнинг элементлари
-
ни кўриш мумкин. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси
-
нинг 2-моддасида давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатла
-
рига хизмат қилиши, давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва 
фуқаролар олдида масъул эканликлари белгиланган бўлса, бошқа қатор 
моддаларда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари вакиллари ил
-
мий ва педагогик фаолиятдан ташқари, ҳақ тўланадиган бошқа турдаги 
фаолият билан шуғулланишлари мумкин эмаслиги қайд этилган
19

Бундан ташқари, давлат бошқарувида ўзаро тийиб туриш принципи
-
19
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 й., 
1-сон, 5-модда.


45
нинг мавжудлиги, айрим лавозимларга шахсларни тайинлаш ва сайлаш
-
нинг аниқ мезонлари белгиланганлиги, аввало, манфаатлар тўқнашувига 
олиб келиши мумкин бўлган вазиятларнинг олдини олишнинг умумий 
тартибга солинганлигини кўрсатади.
Ўзбекистон Республикасининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви 
органлари фаолиятини ташкил этишга қаратилган қонун ҳужжатларида, 
хусусан, “Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги
20
, “Маҳаллий давлат 
ҳокимияти тўғрисида”ги
21
, “Давлат статистикаси тўғрисида”ги
22
, шунинг
-
дек, ҳар бир давлат органларининг (вазирлик, идора ва қўмиталар) фао
-
лиятини ташкил этиш бўйича қабул қилинган махсус норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатларда айнан махсус норма бўлмаса-да, коррупция ва манфаат
-
лар тўқнашувига олиб келадиган вазиятларни ҳуқуқий тартибга солиш
-
га қаратилган нормалар белгиланганлигини кўриш мумкин. Масалан, 
Вазирлар Маҳкамаси аъзолари илмий ва педагогик фаолиятдан ташқари 
ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланиши мумкин 
эмас. Қиёслаш учун айтишимиз мумкинки, бу каби нормалар махсус дав
-
лат хизмати йўлга қўйилган прокуратура
23
, божхона
24
, солиқ
25
органлари 
ходимларига ҳам татбиқ этилган.
Қайд этиш керакки, давлат фуқаролик хизматида манфаатлар 
тўқнашуви билан боғлиқ реал вазиятнинг юзага келишида давлат хиз
-
матчилари томонидан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш асо
-
сий сабаблардан бири ҳисобланади. Шу сабабли, мустақилликнинг даст
-
лабки йиллариданоқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги 
Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 6 мартдаги “Тадбиркорлик фаоли
-
яти билан шуғулланиш тақиқланган мансабдор шахсларнинг рўйхати 
тўғрисида”ги 103-сонли қарори билан тадбиркорлик фаолияти билан 
шуғулланиши тақиқланган шахслар (лавозимлар) рўйхати тасдиқланган. 
20
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2019 й., 
03/19/591/4130-сон.
21
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 
9-сон, 320-модда.
22
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 12-
сон, 219-модда.
23
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 
9-10-сон, 168-модда.
24
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 3(I)-сон, 
31-модда.
25
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2019 й., 02/19/
СК/4256-сон.


46
Мазкур ҳолат ҳам дастлабки босқичда амалга оширилган ҳуқуқий 
ислоҳотларда муҳим аҳамият касб этган.
Давлат секторида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ма
-
саласи турли соҳани тартибга солувчи тармоқ норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатларида акс этган ва махсус ҳуқуқий асос яратилмаган. Масалан, 
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексида ўзаро яқин қариндош 
ёки қуда-анда бўлган шахсларнинг, башарти улардан бири иккинчи
-
сига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қиладиган 
бўлса, бир давлат корхонасида бирга хизмат қилишлари тақиқланган
26

Манфаатлар тўқнашуви юзага келишининг асосларидан бири – бу шах
-
сий манфаатдорлик ҳисобланади. Қариндошлар ўртасида эса манфа
-
атлар тўқнашуви юзага келишининг эҳтимоли юқори ҳисобланади. Шу 
жиҳатдан олиб қараганда, Қонун чиқарувчи меҳнат фаолиятини олиб 
боришда қариндошлик масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратган.
Мамлакатнинг коррупция ва унинг турли кўринишларига қарши 
курашиш сиёсати 2008 йилдан бошлаб тубдан ўзгарди. Бу унинг Бир
-
лашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши конвенциясига 
қўшилганлиги билан боғлиқдир. Ўзбекистон Республикаси 2008 йил 7 
июлда махсус қонун билан айрим билдиришлар, баёнотлар ва шартлар 
асосида мазкур Конвенцияга қўшилган. 
Шунингдек, 2010 йилда Ўзбекистон Иқтисодий ҳамкорлик ва 
тараққиёт ташкилоти Коррупцияга қарши курашиш тармоғининг “Истам
-
бул ҳаракатлар режаси”га қўшилган. 
Мазкур босқичда амалга оширилган ҳуқуқий ислоҳотлар эса, 
юқорида назарда тутилган Конвенция нормалари ва тавсиялари асосида 
амалга оширилган. Бу борада айтиш керакки, манфаатлар тўқнашуви би
-
лан боғлиқ ҳолатлар кўп содир этиладиган акцияларни сотиш ва сотиб 
олиш, мулкни хусусийлаштириш, танлов савдоларини тартибга солиш 
ва шу каби масалаларнинг ҳуқуқий асосларини яратиш ва такомиллаш
-
тириш ишлари ҳам айнан мазкур босқичда анча ривожланди. Мазкур 
даврда қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг “Акциядорлик жами
-
ятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги
27

“Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги
28
қонунлар, шунингдек, “Ўзбекистон 
26
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.05.2019 й., 
03/19/536/3114-сон.
27
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 19-сон, 
210-модда
28
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 1-сон, 1-модда


47
Респуб ликасининг хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақо-
батни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги
29
қарорлари айнан ушбу муносабатларнинг 
ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилган.
Бундан ташқари, манфаатлар тўқнашуви инвестицияларни жалб 
этиш, ўзлаштириш жараёнида, бу бўйича тузиладиган битимларда учра
-
ши нуқтаи назаридан Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 июл
-
да қабул қилинган “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги
30
Қонунида 
инвестиция иштирокчиси ва мижоз ўртасида манфаатлар тўқнашуви 
натижасида етказилган зарар келиб чиқса, инвестиция иштирокчиси 
мазкур зарарни қоплаши ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланган. Бу эса, ўз 
навбатида, инвестиция битимларини тузиш жараёнида юзага келадиган 
манфаатлар тўқнашувини олдиндан аниқлаш ва молиявий зарарларнинг 
олдини олишга хизмат қилади.
Мамлакатимизда сўнгги йилладаги манфаатлар тўқнашувини тартиб
-
га солишга қаратилган ҳуқуқий асослар сифатида “Коррупцияга қарши 
курашиш тўғрисида”ги, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги, “Давлат 
харидлари тўғрисида”ги, “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги, шу
-
нингдек, Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий 
қоидаларини алоҳида қайд этиш ўринлидир. Шу билан бирга, келгусида 
давлат ташкилотларида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, улар
-
ни аниқлаш ва тартибга солиш самарали ҳуқуқий механизмини янада 
такомиллаштириш мақсадида “Манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш 
тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган.
Таъкидлаш ўринлики, давлат фуқаролик хизматида манфаатлар 
тўқнашувининг олдини олиш бўйича мазкур босқичда амалга оши
-
рилган ҳуқуқий ислоҳотларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги 595-сонли қарори билан 
тасдиқланган Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг на
-
мунавий қоидалари муҳим ўринни эгаллайди. Айнан мазкур ҳужжатда 
мамлакатда илк бора давлат хизматига тегишли равишда манфа
-
атлар тўқнашуви ҳуқуқий категория сифатида норматив жиҳатдан 
мустаҳкамланди. Жумладан, Мазкур ҳужжатга асосан, манфаатлар 
тўқнашуви юзага келганда давлат хизматчилари ўз раҳбарини хабар
-
дор қилиши керак, раҳбар эса уни тартибга келтириш бўйича ўз вақтида 
чоралар кўриши шарт.
29
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 2-сон, 19-модда
30 
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 22-сон, 287-модда


48
Манфаатлар тўқнашувини ҳуқуқий тартибга солишда 2017 йил 
3 январдаги Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши ку
-
рашиш тўғрисида”ги Қонуни марказий ўринни эгаллайди. “Манфаат
-
лар тўқнашуви” тушунчаси мустақил изоҳи билан биргаликда, мазкур 
Қонунда илк бор ўз ифодасини топди. Қонунга асосан, манфаатлар 
тўқнашувини самарали бошқариш мақсадида, давлат органлари ва таш
-
килотларида коррупция ва унинг турли кўринишларини бартараф этишга 
масъул бўлган комиссиялар фаолияти йўлга қўйила бошлади. Ташкилот
-
ларнинг тегишли бўлинмалари, инспекциялар давлат хизматчиларининг 
касб этикаси ва ички меҳнат тартибига амал қилишларини назорат 
қилиб, коррупция ва манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича 
тегишли назорат фаолиятини амалга ошира бошлади.
Бундан ташқари, мамлакатдаги охирги йилларда амалга оширила
-
ётган ҳуқуқий ислоҳотлар натижасида қатор Президент ҳужжатлари 
қабул қилиниб, бевосита манфаатлар тўқнашувининг олдини олишга оид 
қоидалар назарда тутилди.
Тармоқ норматив ҳужжатлар орқали манфаатлар тўқнашувининг ол
-
дини олиш борасидаги фикрларни давом эттирган ҳолда айтиш мум
-
кинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрда 
қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат 
фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбир
-
лари тўғрисида”ги ПФ–5843-сонли
31
, 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон 
Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомил
-
лаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5729-сонли фармонлари
-
да ҳам соҳада амалга ошириладиган устувор вазифалар белгиланган.
Хусусан, давлат органлари фаолиятининг хусусиятларини инобатга 
олган ҳолда манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва ҳал қилиш бора
-
сида амалий тавсияларни ишлаб чиқиш, касбий одоб-ахлоқ қоидаларига 
риоя этиш, манфаатлар тўқнашувини бартараф қилиш, давлат хизматини 
ўташда манфаатлар тўқнашувини ҳал этишнинг ташкилий-ҳуқуқий асос
-
ларини такомиллаштириш шулар жумласидандир
32
.
31
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги 
“Ўзбекис тон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати ти
-
зимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5843-сон 
Фармони // (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.10.2019 й., 
06/19/5843/3900-сон).
32
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги 
“Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада тако
-
миллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5729-сонли Фармони // Қонун 
ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2019 й., 06/19/5729/3199-сон.


49
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президенти-нинг 2021 
йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали таш
-
кил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5177-сонли 
қарорида ҳам коррупцияга, шу жумладан, манфаатлар тўқнашувига 
йўл қўйилган ҳолда тузилган шартномаларни ҳақиқий эмас деб топиш, 
давлат хизматчилари томонидан тадбиркорлик фаолиятида иштирок 
этганлигининг ҳуқуқий оқибатларини белгилаш бўйича вазифалар бел
-
гиланди
33
.
Мавзуни хорижий мамлакатларнинг манфаатлар тўқнашувининг 
олдини олишга қаратилган тажрибалари билан давом эттирамиз. Хо
-
рижий давлатлар тажрибаси кўра, айрим давлатларда (Чехия, Латвия, 
Хорватия, Грузия, Канада, Украина ва бошқалар) манфаатлар тўқнашуви 
алоҳида қонунлар билан тартибга солинган. Хусусан: 
Чехиянинг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонунида давлат 
мансабдор шахсларига нисбатан чековлар, манфаатлар тўқнашувининг 
олдини олиш, уларни аниқлаш, бартараф этиш ҳамда масъул бўлинмалар 
фаолиятли, уларнинг мажбуриятлари белгиланган. 
Латвиянинг “Давлат хизматчилари фаолиятида манфаатлар тўқна-
шувининг олдини олиш тўғрисида”ги Қонунида давлат мансабдор 
шахсларига нисбатан чековлар, манфаатлар тўқнашувини тартибга 
солиш бўйича айрим чоралар белгиланган. Шунингдек, манфаатлар 
тўқнашувини тартибга солиш соҳасида ваколатли орган сифатида Кор
-
рупцияга қарши курашиш бюроси белгиланган.
Хорватиянинг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонунида дав
-
лат хизматчилари томонидан манфаатлар тўқнашуви тўғрисида ха
-
бар бериш мажбуриятлари, Манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш 
бўйича комиссияни ташкил этиш, фаолияти ва унинг ваколатлари, маз
-
кур Қонун талабларини бажармаганлик учун интизомий жазо чоралари 
белги ланган. 
Грузиянинг “Давлат хизматидаги манфаатлар тўқнашуви ва корруп
-
ция тўғрисида”ги Қонунида давлат хизматчилари томонидан манфаат
-
лар тўқнашуви тўғрисида хабар бериш мажбурияти ҳамда уларни тартиб 
солиш бўйича чоралар амалга ошириш, жамият манфаатларига ва давлат 
муассасасининг обрўсига таъсир этувчи ҳолатлар тўғрисида хабар бер
-
ган шахслар дахлсизлигини сақлаш бўйича тартиблар белгиланган. 
33
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги “Кор
-
рупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча 
чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5177-сонли қарори // Қонунчилик маълумотла
-
ри миллий базаси, 07.07.2021 й., 07/21/5177/0644-сон


50
Канаданинг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонунида давлат 
хизматчиларининг ишга киришда, қарор қабул қилишда, давлат хизма
-
тида аниқлаган маълумотларни ўз манфаатлари йўлида ишлатмаслиги 
бўйича мажбуриятлар, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича 
чоралар, Манфаатлар тўқнашуви ва этика бўйича комиссарнинг вако
-
лат ва мажбуриятлари ҳамда мазкур қонун талабларини бузганлик учун 
жавобгарликлар белгиланган.
Молдова, Россия, Украина ва Қозоғистонда манфаатлар тўқнашувига 
оид талабларга риоя қилмаганлик учун маъмурий жавобгарлик белги
-
ланган.
Хулоса қилиб айтишимиз мумкинки, давлат хизматида манфаатлар 
тўқнашувининг олдини олиш масалалари миллий ҳуқуқ тизимида нор
-
матив жиҳатдан мустаҳкамланган ва бугунги кунда мазкур норматив 
ҳужжатлар асосида фаолиятни тартибга солиш амалга оширилмоқда. 

Download 9,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish