Иш тузилмасининг тавсифи. Диссертация кириш қисми , учта боб,
хулоса ва таклифлар ҳамда фойдаланилган адабиётлар рўйхати иборат
бўлади, унинг ҳажми эса белгиланган доирада бўлади.
10
1-БОБ. МОЛИЯ ТИЗИМИНИ БАРҚАРОРЛАШТИРИШНИНГ
НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
1.1. Молия тизими тушунчаси ва унинг назарий асослари
Молия ва молиявий муносабатлар иқтисодиётда, хусусан, аҳолининг
иқтисодий-ижтимоий ҳаётида жуда кенг қўлланиладиган пул маблағлари
ҳаракатининг кўп жабҳали шакли сифатида намоён бўлади. Бу ўз навбатида,
ушбу муносабатларни чуқур ўрганиш, тадқиқ этиш ва амалиётда тўғри ҳамда
самарали татбиқ этишнинг долзарблигини оширади.
Молия тизими – молиявий муносабатларнинг турли соҳаларини ўз
ичига олиб, хар қайси сохалар пул маблағлари фондларини шакллантириш ва
улардан фойдаланиш хусусиятлари билан тавсифланади.
Ижтимоий ишлаб чиқаришнинг турли шароитларида молиянинг
ривожланиш қонуниятини таҳлил қилиш молиявий муносабатларнинг
моҳиятида умумий белгилар мавжудлигидан гувоҳлик беради. Бу молияни
амал қилишининг объектив сабаблари ва шартларини сақланиб қолинганлиги
билан таърифланади. Буларнинг орасида иккитаси ажралиб туради: товар-
пул муносабатларининг ривожланиши ва бу муносабатларнинг объекти ва
субъектининг мавжудлигидир.
Молиявий муносабатлар моҳиятан умумий бўлсада, улар элементлари
ўртасидаги маълум фарқларни рад этмайди. Маълумки, молия тизими молия
муносабатларининг турли бўғинлари йиғиндисини билдиради. Уларнинг ҳар
бири пул маблағлари фондларини шакллантириш ва ишлатилишидаги
ҳусусиятлари, такрор ишлаб чиқаришдаги ролининг турличалиги билан
ҳусусиятланади. Молиявий тизим таркибан таҳлил этилганда унга хар хил
ёндошиш мумкин. Молия пул муносабатлари бўлар экан, уларни объекти ва
субъекти, уларга хос механизмлар мавжуд. Шу жиҳатидан қаралганда молия
тизимига пул фондлари, молия иштирокчилари, молия институтлари, молия
механизми ва молия сиёсатини киритиш мумкин.
Молия тизимининг асосий функциялари қуйидагилардан иборатдир:
11
-
Режалаштириш функцияси;
-
Ташкиллаштириш функцияси;
-
Рағбатлантириш функцияси;
-
Назорат.
Мамлакатда
бозор
ислоҳотларининг
амалга оширилиши
ва
принципиал жиҳатдан бутунлай янги бўлган иқтисодий ва молиявий
сиёсатнинг ҳаётга татбиқ этилиши молия тизимининг соҳалари ва
бўғинларига нисбатан объектив равишда янгича ёндошувни тақазо этди.
Унга мувофиқ равишда, дастлаб, молия тизими қуйидаги икки соҳага
бўлинади
4
:
- давлат молияси ва маҳаллий молия;
- хўжалик юритувчи субъектлар молияси.
Ўз навбатида, молия тизимининг ҳар бир соҳаси пул фондлари ва
даромадларни шакллантиришнинг конкрет шакллари ва методларига боғлиқ
равишда бир неча бўғинлардан ташкил топади. Масалан, давлат молияси ва
маҳаллий молия қуйидаги бўғинлардан ташкил топиши мумкин:
-
Давлат бюджети;
-
мақсадли нобюджет фондлари;
-
давлат кредити.
Шунингдек, хўжалик юритувчи субъектлар молияси қуйидаги
бўғинлардан иборат:
- тижорат корхоналари ва ташкилотлари молияси;
- молиявий воситачилар молияси;
- нотижорат ташкилотлари молияси.
Юқорида келтирилганларни чизмали кўринишда қуйидагича ифодалаш
мумкин:
4
Советлар давридаги тегишли дарсликларда молия тизимининг соҳалари, кўпчилик ҳолларда, икки хил тарзда талқин
қилинган эди. Ленинград (ҳозирги Санкт-Петербург) мактабининг вакиллари (Александров А.М., Вознесенский Э.А.,
Жевтяк П.Н., Романовский М.В., Колесников В.И. ва бошқалар) фикрига кўра молия тизими одатда, икки соҳадан, яъни
1) корхоналар ва халқ хўжалиги тармоқлари молияси ҳамда 2) умумдавлат молиясидан иборат бўлган. Москва
мактабининг вакиллари (Шерменев М.К., Никольский П.С, Моляков Д.С., Родионова В.М., Гуйда Т.В. ва бошқалар)
фикрича эса, молия тизимининг соҳалари куйидагилардан ташкил топган: 1) моддий ишлаб чиқариш соҳаси молияси; 2)
Давлат бюджети; 3) ноишлаб чиқариш соҳаси молияси. Шундай бўлишига қарамасдан уларнинг ҳар иккаласи ҳам
СССРнинг иқтисодий базисига ва у томонидан амалга оширилган молиявий сиёсатга тўлиқ мос келган эди.
12
Do'stlaringiz bilan baham: |