Қорин аортаси ва унинг магистрал тармоқлари касалликлари «Лериш синдроми»



Download 306,26 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/7
Sana22.02.2022
Hajmi306,26 Kb.
#91554
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2-мавзу назарий

Даволаш. Қорин аортасининг сурункали окклюзион зарарланишлари 
хирургик патологиядир. Патологик жараённинг ишемияга учраган зоналарни 
компенсация қиладиган коллатерал йўллар ўзилиши билан авж олиши, 
томирларнинг окклюзиядан дисталроқ зарарланиши оёқ гангренасига 
ўтадиган оғир ишемиясига сабаб бўлади. 
Проксимал тромб сатҳининг орта бориши қон оқимидан буйрак ва 
висцерал артерияларнинг узилиб қолиш хавфини туғдиради, бу буйраклар ва 
қорин бўшлиги органлари функциясининг бузилишига олиб келиши мумкин. 
Нормал қон оқимини тиклашга ва шу тариқа хаётий муҳим органлар 
функциясини сақлаб қолишга фақат хирургик йўл билан эришилади. Хирургик 
операция нечоғлик эрта бажарилса, натижа шунчалик яхши бўлади. 
Операцияни характери бўйича 3 гуруҳга бўлиш мумкин: 
1. Реконструктив ёки радикал. 
2. Билвосита реконструктив (умров ости ва қўлтиқ-сон). 
3. Паллиатив (вақтинча енгиллаштирадиган). Паллиатив операциялар 
реконструктив операция қилиш мумкин бўлмаган ҳоллардагина қўлланилиши 
мумкин. Периартериал симпатэктомия, эпинефрэктомия шу-лар қаторига 
киради. Бу операцияларни бажаришдан мақсад периферик томир ўзанини 


десимпатизация қилиш ва коллатерал қон айланишини яхшилашдан иборат. 
Бемор хаётини қутқариб қолишга қаратилган мажбурий тадбир бўлган оёқни 
ампутация қилиш (кесиш)ни ҳам шартли равишда шулар қаторига киритиш 
мумкин. 
Билвосита ўтказиладиган реконструктив операциялар (дистанцион ўмров 
ости-сон ва қўлтик-сон артерияларини шунтлаш) қуйидаги шароитларда 
бажарилиши керак: 
1. Юрак-томирлар системаси ва бошқа хаётий мухим органларнинг оғир 
бузилиши сабабли летал натижага олиб бориш эҳтимоли бўлган беморнинг 
оғир умумий ҳолати. Асосий реконструктив операциядан олдин тез авж олиб 
борадиган интоксикация ҳодисалари ва гемостазнинг оғир бузилишларини 
бартараф этиш учун дастлабки босқич сифатида ўтказилади. 
2. Оёқнинг тез авж олиб борадиган ишемиясида ва хирургда қорин 
аортаси окклюзияларида радикал операция ўтказиш имкони бўлмаганда.
Магистрал қон оқимини тиклашнинг асосий тури уни резекция қилиб 
аллопротезлашдир. Бугўнги кунда бу операция пластик хирургияни 
ривожлантиришдаги муҳим босқич ҳисобланади. 
Реконструктив операциялар бажаришга қуйидагилар мутлақо монелик 
қиладиган ҳоллар ҳисобланади: 
- тез-тез хуружлар бўлиб турадиган, нафас қисадиган, яқинда (6 ойгача) 
бошдан 
кечирилган 
миокард 
инфаркти 
бўлган 
тож 
томирлар 
етишмовчилигининг оғир формалари; 
- мия қон айланишининг янги (6 ойгача) бузилишлари гемиплегия 
ходисалари билан; 
- буйракнинг органик зарарланишлари субкомпенсацияланган буйрак 
етишмовчилиги ҳодисалари билан. 
Операция вақтидаги асоратлар. Энг жиддий асоратлардан бири операция 
вақтида қон оқишидир. Қон окишининг сабаблари: томирларнинг 
шикастланиб қолиш, анастомознинг етарлича герметик эмаслиги, аорта дистал 
бўлимининг боғланмаганлиги ва гипокоагуляциялар. Операция вақтидаги 
протез тромбози кўп учрайдиган асорат ҳисобланади. Тромбоз сабаблари: 
томирлардаги қоннинг дистал стази, тромб узилиши, артериал босим тушиб 
кетиши билан юз берадиган гиповолемия. 
Операциядан кейинги давр асоратлари: юрак-томирлар, нафас ва ўткир 
буйрак етишмовчилиги, ичак инфаркти, перитонит, оёқ- қўллар гангренаси, 
қон кетишлар, эвентерация, операцион жарохатнинг йиринглаб кетиши. 

Download 306,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish