Keywords:
land, land fund, land use, efficiency, agricultural land, land
categories.
SCIENTIFIC PROGRESS
VOLUME 2 ǀ ISSUE 1 ǀ 2021
ISSN: 2181-1601
Uzbekistan
www.scientificprogress.uz
Page 990
КИРИШ
Жахон давлатларида қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти ривожланиши учун
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари томонидан уларга бириктирилган
табиий ресурслар (ер, сув ва бошқ.)дан фойдаланиш даражаси муҳим ўрин тутади
[1]. Чунки улар етиштириладиган қишлоқ хўжалиги, айниқса экологик тоза озиқ-
овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи аҳамиятли соҳа вакиллари деб топилган
[2]. Жумладан, Шарқий Европа, Япония, Осиё мамлакатларида, Россияда қишлоқ
хўжалиги маҳсулотларининг 38-42% яратишда хусусий мулкдорлар – деҳқон
хўжаликлари фаолиятидан унумли фойдаланилади [3].
АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ ВА МЕТОДОЛОГИЯ
Дунё бўйича глобал иқлимнинг кескин ўзгариши, аҳоли сонининг кескин
ошиши, ўз навбатида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган талабнинг
ошишига олиб келади, бу эса ўз навбатида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги
ислоҳотларни изчил давом эттириш заруратини келтириб чиқаради [4]. Расмий
маълумотларга кўра, хозирги вақтда дунё бўйича 840 миллиондан ортиқ киши,
яъни ҳар тўққиз инсоннинг бири тўйиб овқатланмаяпти, сайёрамиз аҳолисининг
30% ортиғи тўлақонли равишда овқатланмаслик муаммосига дуч келмоқда [5].
Республикамизда фаолият юритаётган деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгаларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда озиқ-овқат
маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини барқарор ошириб бориш, тизимда
бозор механизмларини жорий этиш ва уларни амалга ошириш бўйича кенг
миқъёсли ислоҳотлар амалга оширилмоқда [6].
Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон Республикаси президенти томонидан
таклиф этилган республикани янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар
стратегиясида “қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини янада қўллаб-
қувватлаш, фермер, деҳқон ва томорқа экин майдонларидан фойдаланиш
самарадорлигини таъминлаш, пировард натижада ер эгаларининг даромадларини
кўпайтиришга бўлган муносабатларини тубдан ўзгартириш” каби масалалар
устувор вазифа қилиб белгилаб олинди [7]. Мазкур вазифаларни амалга ошириш
деҳқон хўжаликларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш
фаолиятини ривожлантириш зарурлигини кўрсатмоқда [8].
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги
“Тадбиркорлик фаолиятини жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни
ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан
яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 4848-сонли, 2017 йил 7
февралдаги "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича
Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида” ПФ-4947-сонли, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа
Do'stlaringiz bilan baham: |