Фаоллик фазилатларини шакллантириш усуллари очиб берилган



Download 2,26 Mb.
Pdf ko'rish
bet145/175
Sana03.03.2023
Hajmi2,26 Mb.
#916113
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   175
Bog'liq
TARBIYAVIY ISHLAR METODIKASI O\'QUV QO\'LLANMA

НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ: 
1. Синф жамоасини ташкил этиш ва уни тарбиялаш нимадан иборат? 
2.Шахсни якка тартибда тарбиялаш осонми ёки жамоада жамоада осонми? 
3.Шахсга жамоавий таъсир кўрсатиш деганда нимани тушунасиз? 
4.Комил инсон тарбиясида жамоанинг роли қандай аҳамият касб этади? 
 
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати: 
1.Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Тошкент., «Ўқитувчи»,1992. 
2.И.А.Каримов. “Юксак маънавият – енгилмас куч” –Т.: Маънавият. 2008. 
3.Ш.М.Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси ривожлантиришнинг 2017-2021 йиллар
бўйича “Ҳаракатлар стратегияси”.-Т.: Ўзбекистон, 2017 . 
4.Ш.М.Мирзиёев. “Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш - юрт 
тараққиёти ва халқ фаровонлиги гарови” –Т.: Ўзбекистон, 2017. 
5.Р.Мавлонова “Тарбиявий иш методикаси” дарслик. Т. 2014. 
6.Сафо Очил. «Мустақиллик маънавияти ва тарбия асослари” Т.,Ўқитувчи, 1997. 
7.Абу Райхон Беруний “Ҳикматлар”. Тошкент, «Ёш гвардия»,1973. 
8.Худойқулов Х.Ж. “Тарбиявий ишлар методикаси”. –Т.: ТТЙМИ. 2007 й. 
 
19
-
мавзу: Мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарининг 
вазифалари. 
 
 
Р Е Ж А: 
 
1. Мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарининг вазифалари 
2. Мактаб ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарининг методик ишларига 
раҳбарлиги. 
Таянч сўзлар: 
Мактаб, директор, ўринбосар, ўқитувчи, ўқувчи, маънавият, 
марифат, маданият, тадбир, ахлоқ, ҳуқуқ, эстетика, тарбияс. 
1. Мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарининг 
вазифалари.
Мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари энг яхши ва тажрибали 
ўқитувчилардан тайинланади. Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосар, мактабда 
таълим-тарбия ишиарининг барча соҳаларида раҳбарнинг ёрдамчисидир. Мактабнинг 
ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари ўз иши учун бевосита мактаб раҳбари олдида 
жавобгардир. У барча таълим-тарбия ишларининг тўғри олиб борилишини, ўқувчилар 
билимининг тўғри ҳисобга олинишини ва ўқитишнинг юқори сифатли бўлишини 
таъминлайди. Шунингдек, мактабнинг умумий режасини ва мактаб раҳбари билан ўқув 
ишлари бўйича директор ўринбосари ўртасидаги иш тақсимотини кўзда тутиб, ўзининг 
амалий иш режасини тузиб чиқиши керак. Бу режада аниқ тадбирлар кўрсатилади. Раҳбар 
бу режани тасдиқлайди ва бажарилишини кузатиб боради. Ўқув ишлари бўйича директор 
ўринбосари ҳам раҳбар сингари “Ички тартиб- қоидалар”га биноан мактабнинг жавобгар 
ходими ҳисобланади. 


189 
Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари ўз мутахассислиги бўйича дарс беради. 
Лекин дарси кунига икки соатдан ошмаслиги керак. У ўқитувчиларга берилган барча 
ҳуқуқ ва имтиёзлардан фойдаланади. 
Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари мактабнинг таълим-тарбия ишларига 
раҳбарлик қилишда қуйидаги вазифаларни бажаради: 
1.
У давлат дастурларининг ўз вақтида ва аниқ бажарилишини кузатиб боради. 
Аммо бу кузатиш фақат фактларни қайд қилишда, айрим фанларнинг ўқув материалини 
юзаки ўтиш ва кечикиб бажариш каби ҳолларни ёзиб боришдан иборат бўлмаслиги 
керак. Камчиллик ва нуқсонлар аниқланиши билан ўқув ишлари бўйича директор 
ўринбосари дарҳол уларнинг сабабини ўрганиши ҳамда бу камчиликларни тугатиш ва 
ўқув курсининг тўла равишда ўтилиши учун зарур чоралар кўриши лозим. 
Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари ўқитувчиларнинг дарсига кириб, ўқитиш 
сифатини кузатиб боради. У дарсларнинг юксак ғоявий, сиёсий, назарий савияда 
ўтказилишига эришмоғи керак. Бу соҳада ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарининг 
роли жуда катта. У мактаб раҳбари сингари, ҳар куни камида иккита дарсни кириб 
кўриши зарур. Дарсларга кириш маълум мақсадга қаратилиши, муайян вазифаларни 
кўзда тутиши лозим. Масалан, дарсни кириб кўришда у маълум бир ўқитувчининг иш 
тизимини ўрганишни, ўқувчиларнинг билим даражасини аниқлашни мақсад қилиб 
олмоғи мумкин. Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари кирган ҳар бир дарс ёзма 
таҳлил қилиб, алоҳида дафтарга ёзиб қўйилиши маъқул. 

Download 2,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish