конструкцияларнинг бикрлигини ошириш ва деформатсиясини камайтириш,
конструкция массасини камайтириш ва юқори маркага эга бетондан
фойдаланиш эвазига фойдаланилади.
1886 йили П. Джексон (АҚШ) тайёрлаш вақтида арматура
стерженлари бетон қолипга жойлангунча қолипга чўзиб ўрнатиб, бетон
мустаҳкамликка эришгач қўйиб юбориш орқали тайёрланадиган гумбазли
том конструкциясини тайёрлашга патент олган. 1888 йили В.Деринг
(Германия) арматурани юк қўйилгунгача таранглаштириш усулини таклиф
этди.
Бу ва кейинги ХХ бошидаги таклифлар арматурани таранглаштириш
даражасининг пастлиги ва камлиги туфайли олдиндан зўриқтиришнинг ижобий
самарасини аниқлаш имконини бермаганлиги туфайли кенг қўлланилмади.
1950 йиллар собиқ Иттифоқ Республикаларида ва АҚШда катта
ўлчамдаги тўсинли ва плитали конструкциялар ишлаб чиқарила бошланди.
Ҳозирги вақтда олдиндан зўриқтирилган темир-бетон маҳсулотлари дунё
амалиётида кенг кўламда ишлаб чиқарилмоқда ва улардан фойдаланилмоқда.
Олдиндан зўриқтирилган темир-бетон маҳсулотларининг ўзига хос
хусусиятларидан бири бу бетон ва арматуранинг вақт бўйича зўриқиш
ҳолатининг ўзгаришидир. Темир-бетон конструкцияларини тайёрлаш ва
улардан фойдаланиш жараёнида бетоннинг киришиши, силжиши ва бошқа
омиллар асосида бетоннинг сиқилишдаги зўриқишининг маълум қисми
йўқотилиши кузатилади. Шунинг учун олдиндан зўриқтирилган
конструкцияни тайёрлаш вақтида арматурани таранглаштириш орқали ҳосил
қилинадиган зўриқиш кўрсаткичи - зўриқишни йўқотилишини ҳисобга
олган холда амалга оширилиши лозим, лекин арматурани таранглашдаги
бериладиган куч арматуранинг таранглаштиришга қаршилигининг норматив
кўрсаткичидан катта бўлмаслиги лозим.
Олдиндан зўриқтирилган темир-бетон буюмлари йиғма, йиғма-
монолит ва монолит бўлиши мумкин. Олдиндан зўриқтирилган йиғма
темир-бетон буюмларини тайёрлаш учун таранглаштирилувчи арматуранинг
тури, синфи, унинг диаметри ва анкерларнинг мавжудлигига (юқори
мустаҳкам силлиқ симлар) қараб В15-В30 дан паст бўлмаган оғир, майда
тўлдиргичли ва енгил бетонлардан фойдаланиш мумкин. Юқори
мустаҳкамликка эга бетонлардан самарали фойдаланиш бетон ҳажмини
камайтириш ҳисобига конструкциянинг массасини, конструкция кесим
юзасини ўзгартирмасдан ишлаб чиқарилганда эса пўлат арматура сарфини
камайтириш имконини беради. Юқори мустаҳкамликка эга бетондан
тайёрланган йиғма-монолит конструкцияларда асосий юк кўтаришни
арматураланган олдиндан зўриқтирилган тўсинлар, плиталар ва бошқалар
кўринишидаги элементлар бажарадилар. Монолит бетон учун
мустаҳкамлиги пастроқ бўлган бетондан фойдаланиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: