Мақола ва тезислар номи



Download 27,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/585
Sana19.02.2023
Hajmi27,31 Mb.
#912981
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   585
Bog'liq
1ITS - 2021 To\'plami

Калит сўзлар:
роман композицияси, бадиий яхлитлик, жанр хусусиятлари, адабий 
талқин, ижодий алоҳидалик, идрок сезгиси, баҳолаш мезони, эстетик идеал. 
 
Санъат асари марказида ҳамиша бадиият туради. Мазмун-шакл моҳияти санъат ва 
адабиётда бадиият эҳтиёжидан келиб чиқади. Эмоционал бўёқдорлик эстетик муносабат орқали 
намоён бўлади. Тасвир ва маънодаги кўчиш воқеликка ижодий ёндашув самарасидир. 
Бинобарин, бадиий мушоҳада асосини муаллиф нуқтаи назари ва муносабат характери 
белгилайди. Демак, ҳиссий эҳтиёждан ибтидо олган эстетик идрок – бу воқеликнинг янгиланиб, 
янада бойишидир. Бу эстетик идрок муайян тартибот ва боғланишда юзага чиқади. Зотан, 
адабий талқин мунтазам тарзда ижтимоий эҳтиёждан эстетик идрокка ўтиб туради. Туйғуда 
муайян даражаланадиган бадиий моҳият асли ижодкор фитрати ҳосиласи бўлиб, ақлий салоҳият 
заҳираси эса санъаткор дунëқарашини белгилаб беради. 
Академик М.Қўшжонов таъбирича, “асар композицияси бадиий ижод жиддий ëндашишни 
талаб қиладиган муҳим назарий масалаларидан биридир. Инсон ўз ижодий фаолиятининг барча 
соҳасида композиция тўғрисидаги муайян принципларга амал қилиши бежиз эмас. Кишилар 
бунга кўп вақт ўрнашиб қолган анъаналар асосида, онгли равишда, баъзан эса гўзаллик туйғуси 
таъсирида беихтиëр амал қиладилар. Адабиëтшунос олимларнинг асарлари ва дарсликларда 
композиция: «асарнинг қурилиши, унинг таркибий қисмлари жойлаштирилиши, воқеаларни 
баëн қилиш тартиби”, деб таърифланади. Бироқ воқеаларни тартибга солишда асосий, ташкил 
қилувчи куч – ëзувчи мақсади экани эътибордан четда қолиб кетади” [5, 253]. Олим фикр-
қарашларидаги бир нечта жиҳат эътиборни жалб қилади. 
Биринчидан,
композиция – мустақил 
шаклланиш тарзига эга тизим, 
иккинчидан,
ëзувчи мақсади ва ҳаëтий мантиқ узлуксизлиги 
унинг бошқарув компоненти, 
учинчидан,
муаммони анъана доирасидагини ҳал қилишга 
интилиш мавжуд таърифлар муайян чекланганликлардан ҳам холи эмаслигини кўрсатади. 
Т.Рустамнинг “Капалаклар ўйини” романи бадиий тўқималаридан гуноҳлари исканжасида 
қоврилаëтган қиз тақдири, ҳамиша ўз ор-номусини баланд қўйган Тош тоға изтиробларига 
ҳамдардлик ҳисси ўтади. Жумладан, романдан келтирилган ушбу парчага диққат қилайлик: 
“Тош тоға қизини шом қоронғисида шаҳардан қирқ чақиримлар наридаги қишлоқнинг уловлар 
бирров тўхтаб, йўлида давом этадиган бекатидан топди. Сал бўлмаса у қизини пайқамай ўтиб 
кетар эди. Агар уловдан тушаëтган шуълагина ëритаëтган бекатнинг бир чеккасига тикилиб, 
муштдай бўлиб ўтирган гавда кўзига баногоҳ иссиқ кўринмаса. Улов жойидан қўзғалиб 
улгурган эди, Тош тоға ўрнидан ирғиб туриб, “Ҳой, тўхта!”лаганча эшикка интилади” [3, 243]. 
Ушбу манзара тасвири роман ғоявий марказида салмоқли ўрин тутмаса-да, инсон руҳий 
аъмоли таҳлилида муҳим аҳамият касб этади. Тош тоға ҳаëт сўқмоқларида адашган ва уйдан 
бош олиб кетган қизини ахтариб, шаҳарга отланади. Сарсон-саргардон кўчаларни кезган 
қаҳрамон кутилмаганда жигарбандини кўриб қолади. Ота ва қиз руҳий ҳолатлари бир-бирига 
нисбатан тазодий муносабат (ота ғазабда, фарзанд қўрқув-хижолатда) ҳосил қилса-да, учрашув 
тез муроса билан тугайди. Айб қилган бўлса ҳам, қиз Тош тоғанинг жигарбанди, ундан воз 
кечолмайди. Мулоқот отанинг чақалоқ неварасини қишлоққа олиб қайтиши билан мантиқан 
якун топади. 
Бадиий ижод учун характерли нарса шундан иборатки, бутун асардаги ëзувчи диққат 
маркази ҳар бир боб, ҳар бир эпизоддаги марказлар сифатига ҳам тегишлидир. Композицион 
марказ барча бобларда аниқ ва равшан ифодаланиши персонажлар характери ва руҳининг 


91 
ривожланиши, психологик ўзгаришлари билан боғланган бўлиши керак. Аслида боблардаги 
“марказлар”нинг йиғиндисидан бадиий асарнинг ягона маркази вужудга келади. Бош 
марказнинг асосий белгилари боблардаги марказларнинг хусусиятларини белгилайди [2, 276]. 
Умумий бошқарув ва жузъий қисмлараро юзага чиқадиган бадиий муносабат тиғизлиги 
компонентлар бутунлигини ташкил этади. Бинобарин, ëзувчи диққат маркази икки хил йўсинда 
намоëн бўлади: баъзи адабий талқинларда ғоявий нутқ характер тадрижи билан белгиланса, 
айрим асарларда воқелик таҳлили адиб нуқтаи назарини бошқаради. Руҳий муносабатлар 
ҳақиқати тўғри белгилансагина, уларни бирлаштирадиган асосий эстетик хусусият аниқроқ 
намоён бўлади.
Умуман олганда, романий тафаккур компонентлари жанрий тадрижи ва тараққиёт 
даражаси таснифланар экан, адабий жараёнда кечаётган ўзига хос мураккаблашув ҳолларини 
назардан қочириш мумкин эмас. Бинобарин, кузатиладиган асосий ўзгаришлар кўлами поэтик 
маъно майдони ва бадиий шакл мундарижасини четлаб ўтмайди. Бинобарин, ижодий ибтидо 
доимий ҳаракатда. Унга воқелик қамровидан келиб чиқиб эмас, балки жанр тобора кенгайиб 
бораётган имкониятлари ҳамда ижтимоий онг даражаси яхлитлиги нуқтаи назаридан ёндашув 
мақсадга мувофиқдир. Англашиладики, инсоният мушоҳада маданиятининг қоришиқ табиатга 
эга эканлиги давр руҳияти ҳамда қаҳрамон тадқиқотини тўлиқ акс эттириш имкониятини 
туғдиради. 

Download 27,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   585




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish