Мақола ва тезислар номи


ТЕМУРИЙЛАР ДАВРИ АЙРИМ ХУСУСИЯТЛАРИГА ОИД МАЪЛУМОТЛАРИ



Download 27,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/585
Sana19.02.2023
Hajmi27,31 Mb.
#912981
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   585
Bog'liq
1ITS - 2021 To\'plami

ТЕМУРИЙЛАР ДАВРИ АЙРИМ ХУСУСИЯТЛАРИГА ОИД МАЪЛУМОТЛАРИ 
 
Абдукаримов Ж.А. 
Академик Бобожон Ғафуров номли Хужанд давлат 
университети катта ӯқитувчиси
 
«Мунтахаб ат-таворих» асарини Муҳаммад Ҳакимхон форс-тожик тилида Китоб ва 
Шаҳрисабз шаҳрида 1259/1843 йилнинг ёзларида ёзиб тугатган. Мазкур асар Қўқон 
тарихнавислик мактабининг ғайрирасмий тарихий асарлари сирасига киради. Муаллиф 
нусхасидан шу 1843 йили яна ўнта нусха кўчирилгани хам маълум. Муҳаммадҳакимхон асари 
хонлик ҳудудларида кенг тарқалишидан ўзи хам манфаатдор бўлгани учун ундан нусхалар 
кўчиришга анча саъй-харакат қилган. 
Бугунги кунда «Мунтахаб ат-таворих» нинг Ўзбекистон, Тожикистон ва Россия қўлёзма 
хазиналарида 12 та нусхаси мавжуд. Улардан №С 470 (Россия), №63 (Тожикистон) ва №592 


33 
(Ўзбекистон)даги нусхалар матнларнинг тўлалиги ва яхши сақланганлиги билан ўз қийматига 
эга қўлёзмалар ҳисобланади. 
“Мунтахаб ат-таворих” беш боб, 12 тоифадан иборат бӯлиб, асарнинг тузилиши:
 
I боб. 
Пайғамбарлар. II боб. Қадимий Эрон сулолалари. III боб. Чин ва Фаранг шоҳлари. IV боб. 
Чаҳорёрлар, умавийлар ва аббосийлар халифалари ҳақида. V боб. 1) Саффорийлар, 2) 
Сомонийлар сулоласи. 3) Ол Бўя ҳукмронлиги. 4) Ғазнавийлар. 5) Салжуқийлар. 6) 
Хоразмшоҳлар салтанати. 7) Чингиз ва чингизийлар хонадони. 8) Темурийлар. 9) Шайбонийлар. 
10) Аштархонийлар. 11) Манғития салтанати. 12) Мингия тоифаси [1, 14]. 
Муҳаммад Ҳакимхон ӯз асарини яратишда турли тарихий, адабий характерга эга бӯлган 
адабиётлардан фойдаланган. “Мунтахаб ат- таворих”да X- XIX яшаган 30 га яқин манбалар 
муаллифи ва тақрибан 20 та шоирлар номлари зикр қилинган. Асарда Ӯрта Осиё халқларининг 
XVI асргача бӯлган тарихи Мирхонднинг “Равзат ус- сафо”, XVI асрнинг айрим воқеалари 
Восифийнинг “Бадоъ ул- вақоеъ”, Ҳасан бек Румлунинг “Аҳсан ат- таворих” асари асосида 
яратилган. 
Муҳаммад Ҳакимхон “Мунтахаб ат-таворих”нинг бешинчи боби саккизинчи тоифасида 
XIV асрнинг иккинчи ярми ва XV аср охирида Мовароуннаҳр ва Хуросонда ҳукмронлик қилган 
Темурийлар даврига оид нодир маълумотларни келтиради.
Муҳаммад Ҳакимхон мазкур бобда Амир Темурнинг ҳокимият тепасига келиши, унинг 
турли минтақа ва вилоятларга ҳарбий юришлари, Хуросон сарбадорлари ҳаракати, Шоҳрух 
ҳукмронлиги даври ва унинг турмуш ӯртоғи Гавҳаршодбегим, Улуғбекнинг фожиали вафоти, 
Султон Абусаид, Ҳусайн Бойқаро, Бадеуззамон мирзо, Бобур мирзонинг ҳукмронлик йиллари, 
Темурийлар давлати таназзули, Шайбонийларнинг ҳокимият учун кураши ва бошқалар турли 
тарихий манбалар асосида тасвирланган. Аммо миллий тарихшунослигимизда Муҳаммад 
Ҳакимхон асари ва унинг Темурийлар даврига оид маълумотлари мутахассислар назаридан 
четда қолмоқда ва етарлича ӯрганилмаган. 
Муҳаммад Ҳакимхон “Мунтахаб ат-таворих” асарини яратиш жараёнида Темурийлар 
даврига бағишланган қисмида Мирхонднинг “Равзат ус сафо” асари маълумотларига 
таянганлигини кӯришимиз мумкин.
Асар муаллифи Муҳаммад Ҳакимхон Темурийлар даврига оид маълумотларни Амир 
Темурнинг Боғдодга қарши ва ӯша даврда ҳукмронлик қилган Жалоирлар сулоласининг охирги 
хукмдори Султон Аҳмад (1382-1410) билан жанги билан бошлайди. 
Малумки, Амир Темур Боғдодга ҳарбий юришидан кейин Султон Аҳмад Араб юртига йӯл 
олади ва етти йилдан сӯнг қайта Боғдодни эгаллайди. Амир Темур иккинчи маротиба 1396 
йилда Боғдодни эгаллайди ва Султон Аҳмад Миср томон қочишга мажбур бӯлади. 
Муҳаммад Ҳакимхон бу ҳақда қуйдаги маълумотларни келтиради: “12 йилдан кейин 
Амир Темур ҳаётлик чоғида, Султон Аҳмад гоҳ Румда ва гоҳ Мисрда эди. Турли фитналарни 
амалга оширди [3, 104]. Султон Аҳмад Амир Темурнинг вафотидан кейин Ироқга қайтди ва то 
қатл этилгунга қадар (1410) Қора-Юсуф туркман томонидан Табрезда ҳукмронлик қилди”. 
Муҳаммад Ҳакимхон Хуросон сарбадорлари фаъолиятига доир муҳим маълумотларни 
келтиради: “Улар етти тан бӯлиб, ҳар бири турли мансабга таяниб, оқибат дорулбақога юз 
тутдилар” [3, 105]. Муҳаммад Ҳакимхон Хуросон сарбадорларига оид маълумотлари бироз 
тӯлиқ эмас, чунки баъзи таърихий маълумотларга кӯра, Хуросон сарбадорлари бошлиқлари 12 
нафардан иборат бӯлган [2, 771]. Муҳаммад Ҳакимхон турли йилларда Хуросон сарбадорлар 
ҳаракатига бошчилик қилган етти нафар Паҳлавон Абдураззоқ Боштиний, Кулӯ Исфардиёр, 
Шамсуддин Фазлуллоҳ, Хожа Шамсуддин Али Чашмий, Хожа Захируддин Каровий, Паҳлавон 
Ҳайдар Қассоб, Хожа Лутфулло Боштинийлар ҳақида маълумот келтирмайди.
Амир Темур ва Темурийлар империяси мавжудияти йиллари ҳақида Муҳаммад Ҳакимхон 
қуйдаги маълумотларни келтиради: “Темурийлар ҳукмронлик йиллари бир юз ӯнбеш йил эди. 
Шайбонийларгача улар 15 нафар бӯлиб, Эрону Турон, Хуросону Ҳиндустонда ҳукмронлик 
қилишди”. Муҳаммад Ҳакимхон Темурийлар ҳукмронлик йилларини 115 йил кӯрсатади. Аммо 
Темурийлар ҳукмронликги Амир Темурнинг ҳокимият теппасига келишидан то сулоланинг 


34 
охириги вакили бӯлган Ҳусайн Бойқаро давригача 136 йилни ӯз ичига олади [2, 107]. 
Муаллифнинг Темурийлар ҳукмронлик йилларига оид маълумотлари ҳам тӯлиқ ва аниқ эмас. 
Муҳаммад Ҳакимхон Амир Темурнинг ҳокимият тепасига келиши ва амир Ҳусайн билан 
вужудга келган низоълар ҳақида шундай маълумотларни келтиради: “Вақтлар ӯтиб амир 
Темурнинг ёши 36 га етганда Балхда ҳукмронлик қилган ва биргаликда ҳарбий юришлар олиб 
борган амир Ҳусайн қатл этилгандан сӯнг подшолик тахтига ӯтирди” [2, 107]. Муҳаммад 
Ҳакимхоннинг мазкур маълумотлари таҳрирталабдир.
Муҳаммад Ҳакимхон кӯп ҳолатларда тарихий воқеалар йиллари аниқлигига эътибор 
қаратмайди. Масалан, унинг амир Темур фарзандларига оид келтирган маълумотлари илмий 
татқиқодларда чигалликларнинг вужудга келишига олиб келади. Муаллифнинг таъкидлашича: 
“Соҳибқирон амир Темурнинг беш ӯғли бӯлиб улар Мирзо Жаҳонгир, Амироншоҳ, Умаршайх, 
Мирзо Бобакр, Мирзо Шоҳрух” [3, 110]. Аммо тарихий манбалардан маълумки амир Темурнинг 
тӯрт ӯғли бор эди. Жаҳонгир ва Умаршайх амир Темурнинг ҳаётлик чоғида вафот этган эди. 
Мирзо Бобакр ҳақида маълумот мавжуд эмас. 
Муҳаммад Ҳакимхонинг Темурийлар ҳукмронлик йилларининг охири шайбонийлар 
томонидан Мовароуннаҳр ва Хуросоннинг эгалланишига оид нодир маълумотларни келтиради. 
Масалан, Ҳиротнинг ӯша даврдаги сиёсий ва ҳарбий аҳволига оид қуйдагиларни келтиради: 
“Ҳиротни ӯзбек лашкари чунон торож қилдики бирор подшоҳ асрида амалга ошмаган эди” [3, 
125]. Муаллиф бу ерда Муҳаммад Шайбонийхон ва унинг лашкари томонидан Ҳиротнинг 
кескин босиб олинишини назарда тутмоқда. 
Шундай қилиб, Муҳаммад Ҳакимхоннинг “Мунтахаб ат - таворих” асари XIX аср 
тарихнавислик мактабининг дурдоналаридан бири ҳисобланиб, амир Темур ва Темурийлар 
даври тарихиши ӯрганишда муҳим манбалардан бири ҳисобланади. Бундан ташқари “Мунтахаб 
ат - таворих” нодир адабий манба ҳам бӯлиб Темурийлар даври адабий муҳитини ӯрганишда 
ҳам муҳим илмий аҳамиятга эгадир. 

Download 27,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   585




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish