Silikat bog’lovchi moddalar klassifikasiyasi, ularning qo’llanilish sohalarini o’rganish


Кимёвий-минералогик таркибга асосланган ажратиш



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/11
Sana11.02.2023
Hajmi1,18 Mb.
#910224
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Силикат классификацияси

Кимёвий-минералогик таркибга асосланган ажратиш
Силикат маҳсулотлари материалнинг кимѐвий ва минералогик таркиби 
ѐхуд ишлатилаѐтган хом ашѐ турига қараб ҳам хусусиятланади. Масалан, 
ҳавода қотадиган анорганик боғловчи моддалар ишлатилаѐтган хом ашѐ 
турига қараб гипсли, оҳакли ва магнезиалли боғловчиларга бўлинади. 
Бундай моддалар қаторига эрувчан шиша ҳам киради. Гипсли боғловчилар 
эса материалнинг минералогик таркибига кўра ярим молекула сувли гипс ва 
ангидратли гипс турларига ажратилади. 
Цемент турлари ҳам таркибида муҳим минераллардан неча фоиздан 
бўлишга қараб номланади. Масалан, клинкернинг минералогик таркибига 
қараб портландцемент ушбу турларга бўлинади: алитли портландцемент - 
ундаги уч кальций силикат минерали 60 %дан ошади, уч кальций 
силикатнинг икки кальций силикатига нисбати эса тўртдан катта, яна 
таркибида ЗСаОА1
2
О
3
ва 4СаОА1
2
О
3

2
О
3
лар бор; белитлар портландцемент 
таркибда 37% дан ортиқ икки кальций силикати бор, ЗСаОSiO
2
: 2СаОSiO
2
нисбати бир ва бирдан кам; алюминийли портландцементда - уч кальций 
алюминат минерали микдори 15 % дан ортиқ, қолганларини эса бошқа уч 
минерал ташкил этади; алюмоферрит (целит)ли портландцементда 4 
кальций алюмоферрит микдори 18 %дан ортиқ. 
Юқорида қайд этилган минераллар миқдорига қараб ҳар бир тур 
цементи янада ажратилиши мумкин. Масалан, миқдорига қараб, 
цементлар оз алюминатли микдори 5% гача), ўрта алюминатли (5-9% 
ЗСаОА1
2
О
3
) ва кўп алюминатли (ЗСаОА1
2
О
3
9 %дан ортиқ) цементларга 
бўлинади. 
Ўтга чидамли материаллар хусусиятининг асосида хом ашѐнинг физик 
ва кимѐвий табиати асос қилиб олинган. Шу асосида юқорида қайд қилиб 
ўтганимиздек, барча моддалар 8 асосий группага бўлинади. Улар ҳам ўз 
навбатида композиция ташкил этувчи асосий хом ашѐ минераллари 
миқдорининг ўзаро нисбати асосида 18 типга бўлинади. 
Тайѐр маҳсулотнинг кимѐвий таркиби айниқса аморф модда-
ноорганик шиша хусусиятида мухим ўринни эгаллайди. Таркиб асосини 
ташкил этувчи периодик жадвал элементининг сони ва номига қараб 
шишалар қуйидаги турларга ажратилади: силикатли, боратли, фосфатли, 
германатли, теллуритли, селинитли, алюминатли, галлатли, арсенатли, анти-
монатли, висмутли, титанатли, ванадатли, молибдатли, вольфраматли, 
галогенидли шишалар ва ҳоказо. Номи қайд қилинганлар ичида силикатли 
ва фосфатли шишалар амалий аҳамиятлилиги билан ажралиб туради. 
Силикатли шишалар асосини кремнезѐм, яъни SiO
2
 
ташкил қилади. Бундай 


маҳсулотлар туркумига қурилиш шишаси, силлиқ қилинган шиша, 
архитектура мақсадларида хизмат қилувчи шиша, шиша тараси, шиша 
идишлари кабилар киради. Р
2
О
5
асосида олинган фосфатли шишалар 
қаторига техника ва оптика шишалар ҳамда электроваккум саноати 
шишалари киради. В
2
О

асосида олинган боратли шиша ишлаб чиқаришда 
оптика ва термик турғун шишалар олишда қўл келади. Таркибига РЬО 
кирган шишалар эса биллур маҳсулотлари ишлаб чиқаришда кенг 
қўлланилади. 
Яна бир ҳисобга олишни талаб қилувчи фактор зўрға суюлувчан 
моддаларнинг нометалл ва металлсимон формаларга эга эканликларидир. 
Нометалл моддаларининг заррачалари ўртасидаги муносабат ковалент, 
ионли ѐхуд ковалент-ионли бўлади. Металлсимон моддаларда эса кимѐвий 
боғланишнинг металлик типи мавжуд бўлади. Биринчи группага даврий 
системанинг III-VI группасида жойлашган бор, азот, карбон, кремний, 
алюминий, кислород ва бошқаларнинг бирикмалари киради. Иккинчи 
группада эса карбидлар, боридлар, нитридлар, силицидлар мавжуд. 
Юқорида қайд этилган бирикмаларнинг кўпчилигида юқори қаттиқлик ва 
термодинамик турғунлик мавжуд. 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish