The economy of enterprise


II МАВЗУ. КОРХОНА – МУСТАҚИЛ ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ БОЗОР



Download 2,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/196
Sana10.02.2023
Hajmi2,45 Mb.
#909942
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   196
Bog'liq
56-y-Korxona-iqtisodiyoti.-Oquv-qollanma.-Э.Х.Махмудов.-М.Ю.Исаков.-T-2006.

II МАВЗУ. КОРХОНА – МУСТАҚИЛ ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ БОЗОР 
СУБЪЕКТ 
 
2.1. Миллий иқтисодиёт ривожланишида корхонанинг ўрни ва роли. 
2.2. Корхонанинг белгилари, функциялари ва вазифалари. 
2.3 Корхоналарни таснифлаш. 
2.4.Корхона тузилмаси ва уни белгиловчи омиллар.
 
 
2.1. Миллий иқтисодиёт ривожланишида корхонанинг ўрни ва роли 
 
Аввалги маъмурий-буйруқбозлик тизими шароитларида собиқ СССР 
иқтисодиёти ягона халқ хўжалиги мажмуаси сифатида тавсифланган. Унда 
барча 
иттифоқдош 
республикаларнинг 
бутуниттифоқ 
иқтисодиётини 
ривожлантиришдаги мажбурий иштироки ва “Марказ” томонидан белгилаб 
берилган йўналишлар асосида ўз миллий иқтисодиётини ҳам ривожлантириши 
акс эттирилган. 
Бирлик, бирдамлик, яхлитлик аслида ҳаётнинг ижобий категориялари 
ҳисобланади. Бироқ давлат бошқарув ҳолатидан ва биринчи ўринда 
республикаларнинг имкониятлари ва манфаатлари нуқтаи назаридан қараганда 
бундай “бирлик” республикаларга ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг 
муҳим 
масалаларини 
мустақил 
ҳал 
қилиш 
имконини 
бермасди. 
Республикаларнинг миллий иқтисодиётларига киритилувчи инвестициялар 
асосан умумиттифоқ “қозони”дан олинарди ва кўпинча қолдиқ тамойили 
асосида амалга ошириларди. Бир қанча тармоқлар ва йирик ишлаб чиқариш 
бирлашмалари бир вақтнинг ўзида ҳам республика, ҳам бутуниттифоқ 
вазирликларига ва маҳкамаларига бўйсунар эди. 
Иттифоқдош республикалар СССРнинг ягона халқ хўжалиги мажмуаси 
таркибида сўнгги бор қатнашган 1990 йил бўйича статистик маълумотлар 
Ўзбекистон иқтисодиётининг аҳволи ва тузилмавий тузилиши тўғрисида 
маълум бир тушунча беради: жами ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларида 
марказга бўйсинувчи корхоналарда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар салмоғи 
33%, саноат ва ишлаб чиқаришда машғул бўлган ходимлар миқдорида - 35%, 
саноат ва ишлаб чиқариш асосий фондларида 65%ни ташкил қилган бўлса, 
республик ҳукуматига бўйсунувчи корхоналар эса мос равишда 67%, 65% ва
35%ни ташкил этган. 
Ўзбекистон Республикасининг мустақилликка эришиши миллий 
иқтисодиётимизда миқдор ва сифат ўзгаришларига сабаб бўлди. Бугунги кунда 
мамлакатимиз иқтисодиёти жамиятни демократиялаштириш, иқтисодиёт 
салоҳиятларини мустаҳкамлаш ва мамлакатни ривожланган давлатлар қаторига 
киритишга йўналтирилган, бозор муносабатларига ўтишнинг мамлакатимиз 
учун махсус ишлаб чиқилган модели асосида ривожланиб бормоқда. Бу модел 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президенти 
томонидан 
илгари 
сурилган 
иқтисодиётни ислоҳот қилишнинг бешта муҳим тамойилига асосланган ҳамда 
хўжалик фаолияти юритувчи субъектларнинг эркинлиги, хусусий мулкчилик ва 


24 
тадбиркорликни ҳимоя қилувчи зарурий қонун ҳужжатлари билан белгилаб 
берилган. 
Иқтисодиётнинг 
ривожланиши 
учун 
талаб 
қилинувчи 
ушбу 
вазифаларнинг амалга оширилишида корхоналарга катта роль ажратилиб, улар 
иқтисодиётнинг асосий ишлаб чиқариш бўғини бўлиш билан бирга маҳсулот 
ишлаб чиқариш, аҳолига хизмат кўрсатиш туфайли истеъмолчиларнинг 
талабларини ҳам қондирадилар. 
Бозор иқтисодиёти шароитида маъмурий буйруқбозлик хўжалигидан 
фарқли ўлароқ иқтисодий фаолият маркази барча иқтисодиётнинг асосий 
бўғини бўлмиш – корхоналар томонига силжиб ўтади. 
Корхона – ижтимоий ишлаб чиқаришнинг бош бўғини бўлиб, унда илмий 
иқтисодиётнинг асосий иқтисодий масалалари ҳал этилади. 
Маҳсулотлар яратиш ва хизматлар кўрсатиш муайян технологик 
жараёнлар, меҳнат қуроллари материаллари, одамларнинг билими ва 
кўникмалари ижтимоий меҳнат тақсимоти ва кооперациялашга асосланган ҳода 
мустақил амалга ошириладиган тизимга айтилади. 
Корхона иш ўринларини беради иш ҳақи тўлайди солиқлар тўлаш йўли 
билан давлат ва ижтимоий дастурларни амалга оширишда қатнашади. 
Айнан корхонада маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнлари ва ишчини ишлаб 
чиқариш воситалари билан ўзаро алоқаси амалга оширилади. 
Корхона ўз фаолиятини ўзи бошқаради, ишлаб чиқарилган маҳсулотни 
олинган соф фойдани солиқ ва бошқа тўловларни тўлагандан сўнг қолган 
қисмини тасарруф этади. 
Корхоналарда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳажми ва ассортименти, 
хилма-хиллиги, хом ашё етказиб берувчилар ва ҳаридорлар баҳоларни 
шакллантириш, ресурслардан тежамли фойдаланиш, кадрларни қўллаш, юқори 
унумли техника ва технологиядан фойдаланиш масалалари ҳал этилади. 
Корхона фаолиятининг самарадорлиги ишлаб чиқаришни қуйидагича 
ташкил этиш шаклларига эга: 
Концентрациялаш, бир жойга жамлаш; 
Ихтисослаштириш; 
Кооперациялаш; 
Ишлаб чиқаришни мураккаблаштириш каби усуллардан фойдаланишга 
боғлиқ. 
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан, 
корхона
бу -

Download 2,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish