лойиҳасини маъқуллаши (ишонч вотуми) ёки маъқулламаслигидир (ишончсизлик вотуми). Ишонч
вотуми тўғрисидаги масалани қўйиш ташаббускори ҳукуматнинг ўзи, парламент фракцияси ёки
депутатлар гуруҳи бўлиши мумкин. Ҳукуматга ишончсизлик билдирилиши амалиётда шу
ҳукуматнинг истеъфо беришига ва янги ҳукуматни тузишга (ҳукумат танглигига) ёки парламентни
(қуйи палатани) тарқатиб, парламентга муддатидан олдин сайловлар ўтказишга олиб келиши
мумкин. Иккинчи вариант ҳукуматга парламентни муддатидан олдин тарқатиб юборишни пўписа
қилиш ва шу орқали номаъқул қонун лойиҳаларини парламентдан ўтказиш имконини беради.
Кўплик (плюрал) вотум – айрим мамлакатларда бундай вотумга кўра сайловчиларнинг айрим
тоифаси сайловда икки ёки ундан ортиқ овозга эга бўлади. Билвосита (эвентуал) вотум – мутаносиб
сайловлар тизимида овоз бериш натижаларини аниқлаш тартиби, унга кўра маълум номзодга
берилган ва сайлов квотасидан ортиқча бўлган овозлар шу партия рўйхатидаги бошқа номзод
ҳисобига ўтказилади. Мажбурий вотум - айрим мамлакатларда барча юридик салоҳиятли
фуқароларнинг давлат ҳокимияти органларига сайловларда иштирок этиш бўйича юридик
мажбурияти (бу тартибни бузганларга жарима солиниши мумкин).
13)
Вето
(лот. Veto - тақиқлайман) — ҳозирги замон давлатларида қандайдир бир органнинг қарорини
тўхтатиб қўядиган ёки кучга киришга йўл қўймайдиган ҳаракат. Давлат бошлиғига парламент қабул
қилган қонунларга Вето қўйиш (қарорларни тақиқлаш) ҳуқуқининг берилиши алоҳида муҳим
аҳамият касб этади. Ветонинг мутлақ (ёки резолотив), бунда давлат бошлиғи парламент қабул
қилган қонунни узил-кесил қайтариш ҳуқуқига эга бўлади ва нисбатан (кечиктирадиган ёки
суспенсив) турлари фарқланади.
14)
Давлат бошқаруви
давлат органларининг ташкиллаштирувчи, ижро этувчи ва фармойиш берувчи фаолияти бўлиб,
қонун асосида амалга оширилади. Бу фаолиятни давлат бошқарув органлари амалга ошириб, ижро
этиш жараёнида қонунларнинг ва унга асосланган ҳужжатларнинг бажарилишини таъминлаш учун
фармойиш бериш ҳуқуқига эга бўлади.
15)
Давлат бошқаруви усуллари –
давлат томонидан бошқарув соҳасидаги вазифалар қандай ҳал қилиниши тушунилади. Давлат ўз
олдига қўйилган мақсадларга эришиш йўлида ҳамда вазифа ва функцияларни бажариш учун турли
хил усуллардан фойдаланади. Ишонтириш ва мажбурлаш кенг тарқалган маъмурий усуллардир.
16)
Давлат бошлиғи –
(инглизча “head of the state”) -олий давлат лавозими бўлиб, у ижро ҳокимияти сохиби ва ташқи
муносабатлар соҳасида давлатнинг олий вакили ҳисобланадиган шахс. Монархияларда ––Буюк
Британия, Дания, Швеция,Испания, Японияда – д.б. монарх (король, император, эмир) бўлиб,унинг
ҳокимияти қоидага кўра, ҳукмрон шажара вакилидан кейингисига қонунга биноан мерос
тариқасида ўтказилади. Республикаларда (Италия, Франция, ГФР, АҚШ, Лотин Америкаси
давлатлари ва б.) д.б. президент бўлиб, у ёки бевосита аҳоли томонидан сайланади (Мексика,
панама, Колумбия), ёки билвосита (АҚШ, Аргентина), ёхуд кўп босқичли сайловлар(Италия, ГФР,
Ҳиндистон) натижасида сайланади. Кўпчилик давлатларда индивидуал давлат раҳбари мавжуд,
президентлик республикаларида давлат раҳбари айни пайтда ҳукумат раҳбари ҳам
ҳисобланади.(АҚШ, Мексика, Аргентина, Африканинг айрим давлатларида).
Do'stlaringiz bilan baham: