ХУҚУҚ ВА ИҚТИСОДИЁТ
ва мактаб болаларига ижобий таъсир кўр-
сатишни такомиллаштириш; ОАВ орқали
ушбу мақсадли гуруҳнинг онгини шаклланти-
ришга қаратилган қизиқарли замонавий да-
стурлар тизимини яратиш.
Ушбу тадбирлар нафақат таълим муасса-
салари боғча, мактабларда балки маҳалла,
оила даражасида ҳам тарбия жараёнини кенг
қамраб олиши зарур. Баркамол авлод тарбия-
си жамият давлат миқёсида мамлакатнинг ге-
нофондини соғломлаштиришга қаратилган энг
устувор йўналишлардан бири бўлган жамият
фаровонлигини таъминловчи долзарб масала
ҳисобланди. Мустақиллик йилларида мамлака-
тимизда таълим тизими тубдан ислоҳот қилин-
ди, жамиятда оиланинг роли оширилди. Бола-
лар тарбиясида нодавлат ташкилотлар муҳим
бўғин бўлиб хизмат кўрсатмоқда, яъни Респу-
бликада барча имкониятлар ва бутун жамият
баркамол авлод тарбиясига сафарбар этилган.
Мотивацион алгоритм, аниқ мақсадга эга
– қўйилган вазифаларни қандай амалга оши-
риш мумкин, бунинг учун муҳим бир стандарт-
ни белгилаймиз ва босқичма-босқич очамиз.
Юқорида қайд этилганидек мазкур гуруҳда
шундай муҳим сифатларни ривожлантириш
керакки, келгусида бу турли йўналишларда
шахснинг ривожланиши ва ўз имкониятларини
тарғиб қилишига имкон берсин. “
Билимга ин-
тилиш”
стандарти одамнинг шахс сифатида
шаклланишида асосий тушунчалардан бири
ҳисобланади. Сўнгги йилларда қатор тадқиқот-
чилар болалар ва ўсмирлар тарбиясидаги му-
аммоларни ўрганишда эътиборни
одамнинг
эҳтиёжлари
масаласига қаратмоқда.
Ҳар бир инсон шахс сифатида индивиду-
ал такрорланмас туркум ва унинг ички дунёси
индивиднинг асосий эҳтиёжлари билан боғлиқ
(ҳаётий, ижтимоий, руҳий,-ҳиссий, иқисодий
ва б.), шунинг учун одам шахсини шакллан-
тириш аввало унинг эҳтиёжларини аниқлаш
ва асосийларини қондиришдан бошланади
(Ш.Б.Иргашев 2015). Бу жараён замирида ўсиб
келаётган ёш авлоднинг тарбияси ётади, унинг
эҳтиёжларини қондириш учун интилиш, чуқур
билим ва кўникма зарур бўлади. Шунинг учун
мактабда, оилада ўсмирларнинг ижобий ха-
рактерга эга бўлган эҳтиёжларини қондиришга
қаратилган шарт шароитларни яратиш зарур.
Энг муҳим эҳтиёжлардан бири бу-
билимга ин-
тилиш
. Эҳтиёжни шакллантириш жараёни
мураккаб ҳисобланади ва у ҳар доим ирода
ва ақлга бўйсунмайди. Шу билан бирга, маъ-
лумки, онг остида тўғри таъсир кўрсатадиган
энг самарали усул бу – бевосита болалар ва
ўсмирларга ибрат бўлиш. Ўзининг ижобий
хулқ-атвори билан атрофдагиларга ўрнак бў-
лиш мақсадга мувофиқ, чунки ўсмирларда кат-
таларга нисбатан тақлид қилиш эҳтиёжи устун
туради. Шунинг учун тақлид қилиш хислатни
мотивацион алгоритм билан ишлашда асос
қилиб олиш зарур. “Болалар ва ўсмирлар”
мақсадли гуруҳида маънавий тамойилни ша-
кллантириш анча мураккаб ва кўп қиррали жа-
раён ҳисобланади. Шунинг учун болаларнинг
тарбия жараёнида нафақат валеологик би-
лимлар балки, ҳаётий тажриба ҳам талаб эти-
лади. Эрта болалик, боғча ёши (3 ёшгача),
бу пайтда болада оддий биологик (витал)
эҳтиёжлар устун туради, овқатга, сувга, уйқуга
ва б.. Уларнинг қаноатланиши бу даврда она
томонидан амалга ошириладиган бола парва-
ришига боғлиқ. Мактабгача ва кичик мактаб
ёши (3-9 ёш). Бу даврда мураккаб биологик
эҳтиёжлар катталарга тақлид қилиш ва турли
ўйинларга нисбатан қизиқишлар юзага чиқади,
атроф муҳитни ва табиатни ўрганишга эҳтиёж,
эркин ва мустақил бўлишга интилиш кузатила-
ди. Бу даврда атрофдаги одамларнинг ахлоқий
хулқ-атвори ибрат бўлади ва болалар уларга
тақлид қилади (эртак ва фильм қаҳрамонлари
ва ҳ.к.). Болалар тарбиясида уларнинг руҳий
эмоционал ҳолатига таъсир этишнинг яна бир
шарти бу тақлид қилувчи объектни, ўйин ва
ижодий фаолият турини танлашда болага эр-
кинлик бериш ва уни қўллаб қувватлаш лозим.
Шахсни ҳар томонлама шакллантириш жара-
ёни ижодий фаолиятни танлаш, тарғиб қилиш
ва натижасини баҳолашда ўз ифодасини топи-
ши лозим. Бунда бизга
Популяцион алгоритм
ёрдам беради, у
болалар ҳаётий даврининг
барча босқичларини қамраб олади: оила,
мактаб, жамият, давлат. Хар бир таъсир этиш
даражаларида шахсни шаклланишига таъсир
кўрсатувчи тизимли ёндашувлар дастури яра-
тилиши лозим. Оилада боланинг ҳаёт тарти-
би бўлиши, ўқиш ва кундалик юмушларнинг
барчаси тизимга солиниши, бунда ота-она ва
катта ёшдаги оила аъзолари болаларга ибрат
бўлиши лозим. Бу тарбиянинг энг катта таъсир
кучига эга бўлган тури тақлид қилиш туфайли
амалга ошади.
Шунинг учун оилада меҳнат-
севарлик, хушмуомалалик ва масъулиятни
шакллантириш лозим.
Юқоридагиларнинг мантиқий давоми сифа-
тида биз
Мотивацион алгоритм
ларни қўлла-
ган холда, кўпроқ индивидуал ва гуруҳ дара-
жасида самарали таъсир кўрсатиш имконига
эга бўламиз. Ушбу мақсадли гуруҳнинг руҳий
тамойилига оид бирор стандартини очишда
ўсмирнинг руҳиятига ижобий таъсир кўрсатиш
учун албатта шахснинг руҳиятини шакллан-
тиришдаги мураккаб томонларини эътиборга
олиш лозим.
92
Do'stlaringiz bilan baham: |