1-мавзу: Кириш. Иммунология фани (предмети) ва вазифалари



Download 1,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/70
Sana30.01.2023
Hajmi1,96 Mb.
#905252
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   70
Bog'liq
maruzalar

Интеферонларнинг 
асосий тўрт тури мавжуд (ҳаммаси бўлиб 20 дан ортиқ 
оқсиллар): 
лейкоцитар альфа-интерферон 
ва унга яқинроқ бўлган 
омега-интерферон 
(генлар 9-чи хромосомада жойлашган), 
бета-интерферон (фибра соҳали) 
ҳамда 
гамма-
интерферон (ИНФ-

) – 
иммунли 
(Тхўжайрали, гени 12-чи хромосомада жойлашган).
 
Альфа-интерферон
ҳамда 
бета-интерферон
вирусга қарши ҳамда ўсмага қарши 
иммунитетнинг кучли омили саналади. Улар хўжайралардаги вируслар репликациясини 
блоклайди. Ушбу оқсиллар вируслар билан инфекцияланган хўжайралар томонидан ишлаб 
чиқарилиб, шунингдек интерфероноген-дорилари ёки вакциналар билан хўжайралар 
стимуллангандан сўнг ҳам ишлаб чиқарилиши мумкин. Интерферонлар турлари ўзига хос: 
инсонларники ҳайвонларга таъсир этмаса, аксинча ҳайвонларники эса инсонларга таъсири 
йўқ. Лейкоцитларнинг вируслар ҳамда бошқа антигенлар билан стимуляцияси вақтида улар 
кўпроқ миқдорда ажратилади. Интерферон-препаратлар гепатитларни, ўсмаларни 
(шишларни) ва бошқа касалликларни даволашда ишлатилади.
Интерферонлархўжайраларга вирусларнинг киришини блокламайди ва уларнинг 
вирусларга қарши таъсири бевосита хўжайра метаболизмининг ўзгариши натижасида рўй 
беради. Улар инфекцияланган хўжайралар мембранасида ўзига хос рецепторлар билан 
боғланиб, вирусларга қарши оқсиллар ҳамда ферментларнинг ситезини ишга туширади. 
Улардан бири 
протеинкиназа
бўлиб, рибосомал оқсилларни фосфорлаб, хўжайранинг 
рибосомаларида вирусли РНК кўчишини блоклайди. Бошқа бир фермент 
олигоаденилатсинтаз 
вирусли нуклеин кислотасини парчалайдиган хўжайра ичи латент 
нуклеазини фаоллаштиради. 
Интерферон-гамма
(
ИНФ-

) аввалги икки шаклидан кескин фарқланади. Умуман у 
интерлейкинга хос хусусиятни намоён этади. Ушбу цитокин кўпроқ 1 тип Т-хелперлари 
томонидан ишлаб чақарилиб, турли хил хўжайра популяцияларини, айниқса 
макрофагларни, табиий киллерларни фаоллаштириб, 
Тх0
ни
Тх1
га айланишини 
стимуллайди ва шу орқали иммун жавобининг 
яллиғланиш 
компонентнини кучайтиради. 
 
Гамма-интерферон хўжайралар билан HLA-антигенлари синтезини кучайтириб, 
антигенларни топиш ҳамда қайта ишлаш жараёнларини, лейкоцитлар ҳамда моноцитлар 
адгезиясининг кучайишига олиб келиб, Fc-рецепторларнинг моноцитларга, макрофгларга 
экпрессиясини кучайтириб, бундан улар билан антителалар боғланишини кучайтиради.

Download 1,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish