Тошкент кимё-технология институти “менежмент ва касб таълими” факултети



Download 1,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/126
Sana23.01.2023
Hajmi1,6 Mb.
#901485
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   126
Bog'liq
Товаршунослик 2-курс

2. КОФЕ ВА КОФЕ ИЧИМЛИКЛАРИ 
Кофе
. Кофе тропик иклимдаги мамлокатларда ўсадиган кофе дарахти 
мевасининг уруғдан олинади. Кофе дарахтининг меваси олча катталигида бўлиб, 
иккита, баъзан битта уруғи бўлади. Кофе меваси териб олингандан кейин этидан 
ажратилади, силлиқланади, сифатига қараб навларга ажратилади ва қопларга 
жойлаб узоқ муддат сақланади. Масалан, Ява ва Либерия кофелари камида бир 
йил, Мокко кофеси уч йилгача, Бразилия кофесининг айрим навлари 10—12 
йилгача сақланади. Кофе канча узоқ сақланса таъми шунча яхши ва ҳушбўй 
бўлади.
Кофенинг тури жуда кўп бўлиб, одатда улар ўзи ўсадиган-жойнинг номи 
билан аталади. Арабистоннинг Мокко, Бразилиянинг Сантос, Ҳиндистоннинг 
Малбдр кофелари ва Цейлон, Колумбия, Гватемала кофелари яхши кофелардир.
Савдога ҳом ёки қовурилган уруғлари, туюлган, чўкмасиз эрийдиган кофе ва 
концентратланган кофе чиқарилади. Туюлган ҳом уруғлардан кофе ичимлиги 
тайёрланмайди, чунки унинг таъми жуда ёқимсиз буруштирадиган бўлади. 
Шунинг учун кофе аввал қовурилади, кейин майдалаб ун қилинади.


Туюлган кофе
савдога икки турда: натурал — қўшимчасиз ва қўшимчали 
турлари чиқарилади. Қўшимчали кофе таркибида 80% ва 20% қовуриб туюлган 
цикорий ёки анжир, баъзан уларнинг аралашмаси бўлади. Цикорий ёки анжир 
кофенинг аччиқ таъмини юмшатиш, экстрактлигини ошириш, дамламасининг 
рангини кучайтириш учун қўшилади.
Чўкмасиз эрийдиган кофе
кўкун ҳолида чиқарилади; у ҳом кофе донидан 
тайёрланади. Кофе дони қовурилгандан кейин майдаланади, иссиқ сув қуйилади, 
ҳосил бўлган сувли экстракт қуюқлаштирилади, кейин эса тўзғитиб қуритилади. 
Кукуннинг тузилиши ун каби майда донадор, ранги жигар ранг, кофенинг таъми 
ёқимли, ҳиди ҳушбўй бўлади; намлиги 4%, совуқ сувда ҳам, 
иссиқ
сувда ҳам 
тамомила эрийди.
Концентратланган кофе—бу туюлган кофенинг қуритилган қаймоқ, сут, 
шакар билан аралашмасидир. У бир стакан кофега мўлжаллаб оғирлиги 20, 30, 40 
г
дан прессланган брикетлар шаклида тайёрланади. Ассортименти: любительский 
кофеси, қаймоқли кофе; плиткали натурал кофе.
Сифатига кўра донали (қовурилган) ва туюлган кофе аъло ва 1-навларга 
бўлинади. Навларга ажратишда ҳушбўйлиги, таъми, қуюқлиги ва дамламасининг 
ранги, майдалиги, шунингдеқ донининг сифати асос қилиб олинади. Ҳусусан, 
аъло навли туюлган кофе таркибида камида 75% Мокко, Гватемала, Колумбия 
кофеси ва 25% бошқа тур кофе доналари бўлиши керақ 1-навли кофеда 100% ҳар 
қандай табиий кофе доналари бўлиши керақ Туюлган кофенинг ранги жигар 
рангда; аъло навининг таъми ва ҳушбўйлиги 1-навникидан анча нафис; майин 
бўлиб, бегона таъм ва ҳидлардан ҳоли бўлади.

Download 1,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish