Тошкент кимё-технология институти “менежмент ва касб таълими” факултети



Download 1,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/126
Sana23.01.2023
Hajmi1,6 Mb.
#901485
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   126
Bog'liq
Товаршунослик 2-курс

Мева қоқилар.
Қоқига мўлжалланган мевалар аввал сифати ва ўлчамига 
қараб навларга ажраталади, ювилади, агар зарур бўлса, тозалаб қирқилади. 
Мевалар асралганда, уларнинг табиий ранги ва чидамлилигини сақлаш учун улар 
олтингугурт газига тутилади. Шундан кейин улар офтобда ёки қуритгичларда 
қуритилади. Қуритиш вақтида мева таркибидаги сувнинг кўп қисми буғланиб 
кетади, бунинг натижасида қанд ва кислота концентрацияси ортади. Буларнинг 
барчаси микроорганизмларнинг ривожланишини сусайтиради ва мева қоқисининг 
узоқ сақланишига имкон беради. Мева қоқисининг намлиги уларнинг турига 
қараб кўпи билан 17—24% дан ошмаслиги лозим.
Олма қоқи
қуйидаги турларга бўлинади:


-
пўсти ва ўзаги тозаланиб, ҳалқа-ҳалқа қилиб қирқилган, олтингугурт 
газига тутилган олма;
-
тозаланмаган (пўстли ва ўзакли) ҳалқа-ҳалқа қилиб қирқилган ёки 
бўлокчаларга бўлинган ва олтингугурт газига тутилган олма;
-
тозаланмаган, бўлокчаларга ёки ҳалқа қилиб бўлинган ва олдиндан 
намакобланган олма;
-
тозаланмаган, ҳалқасимон қисмларга ёки иккига бўлинган, олтингугурт 
газига тутилмаган ва намакобланмаган олма;
-
ипга тизилган, тозаланмасдан, қисмларга ёки икки бўлинган ва тутун 
билан қуритилган олма; турли усуллар билан қуритилган бутун ёки қирқиб 
қуритилган ёввойи олма.
Олтингугурт газига тутилган ва тозаланган олма қоқи олий ва 1-навларга, 
тозаланмаган 1-ва 2-навларга бўлинади, ипга 
тизиб
қуритилган ва ёввойи олма 
қоқи навларга ажратилмайди. Навларга ажратишда ранг, таъм, ҳид, шакл, 
шунингдеқ қўйган, майдаланган, касалланган ва ҳашарот теккан қоқининг бор-
йўқлиги, мева чўпи, уруғи, барглари кабилар билан ифлосланган-
ифлосланмаганлиги назарда тутилади.
Нок қоқи.
Нокнинг Ўзбекистонда 17 нави маданийлаштирилган. “Рано”, 
“Салом 2”, “Юбилейная” ва бошқа навларидан тайёрланади. Нок бутунлигича ёки 
бўлокларга бўлиб, тозаланган ёки тозаланмаган ҳолда ва ўзаги билан қуритилади.
Сифатига қараб нок қоқи 1-ва 2-навларга бўлинади. Бунда ҳам олма қоқини 
навларга бўлишдаги кўрсаткичлар асос қилиб олинади.
Ўрик қоқu
туршақ баргак ва аштар-паштакка бўлинади.
Туршак данаги билан қуритилган, олдиндан олтингугурт газига тутилган ва 
тутилмаган 
ўрикдир. 
Ўзбекистонда 
ўрикнинг 
помологик 
14 
нави 
районлаштирилган ва улардан туршак тайёрланиб, туршак қуйидаги турларга 
бўлинади: мирсан-жели, субҳани, исфарақ хурмой, бобои, қандаки ва ҳашаки.
Ишлов берилган ва олтингугурт газига тутилган туршак сифатига қараб олий, 
1-ва 2-навларга, олтингугурт газига тутилмаган ва қайта ишланмаган туршак эса 
1-ва 2- навларга бўлинади.
Баргак данаги олиниб, қуритилган ўрикдир. Ўрикни тайёрлаш ва қайта 
ишлаш усулига қараб қирқилган ва ёрилган, олтингугурт газига тутилган ва 
тутилмаган бўлади. Баргак ҳам худди туршак қилинадиган ўрикнинг помологик 
навидан солинади.
Аштар-паштак куритишдан олдин данаги сиқиб чиқарилган ўрикдир. У 
олтингугурт газига тутилган ва тутилмаган бўлиши мумкин.
Олтингугурт газига тутилган, ишлов берилган аштар-паштар ва баргак олий, 
1- ва 2-навларга, олтингугурт газига тутилмаган ва ишлов берилмагани эса 1- ва 
2навларга бўлинади.


Туршақ баргак ва аштар-паштакни навларга бўлишда уларнинг шакли, ранги, 
йирик-майдалиги, тоза-ифлослиги, заҳаланган-заҳаланмаганлиги, қуритилиш ва 
бўлиниш сифати асос қилиб олинади.
Олхўри қоқи
Ўзбекистонда олхўрини 7 нави етиштирилади. Ўзбекистонда 
етиштирилган олхўрини "Чернослив", "Самаркандская", "Венгерка фиолетовая", 
"Венгерка домашная" ва бошқалардан юқори сифатли олхўри қоқиси тайёрланади. 
Олхўри қоқи сифатига қараб 1 ва 2 навларга бўлинади. Навларга ажратишда 
олхўрининг шакли, ранги, йирик-майдалиги, этининг қалин-юпқалиги, меванинг, 
заҳаси кўп-озлиги, тоза-ифлослиги ва бошқа кўрсаткичлари эътиборга олинади.
Майиз
узумнинг маҳсус қуритиладиган, қанди кўп, уруғсиз ёки уруғи кам 
узум навларидан қуритилади. Рус тилида уруғсиз майиз кишмиш, уруғли майиз— 
изюм деб аталади. Ампелографик нави ва ишлов берилиш усулига қараб майиз 
қуйидаги турларга бўлинади; уруғсиз навлар — сабза, бедона, сояки, шивирғони; 
уруғлик навлар малага, гермиён, вассарга ва қора чиллоки, авлон (турли навли 
узумлар аралашмаси).
Сифат кўрсаткичларига қараб авлон навидан бошқа майизлар навларга 
ажратилади: сабза, бедона, сояки, шивирғони, малага ва гермиён—олий, 1-ва 
2навларга, вассарга ва қора чиллоки 1-ва 2-навга ажратилади.
Навларга бўлишда ранг, йирик-майдалиқ намлик ва бошқа кўрсаткичлар асос 
қилиб олинади.

Download 1,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish