Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Меҳнат шартномасининг реквизитлари



Download 7,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/524
Sana20.01.2023
Hajmi7,08 Mb.
#900738
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   524
Bog'liq
Меҳнат кодекси (янги таҳрир) (1)

107-модда. Меҳнат шартномасининг реквизитлари 
Меҳнат шартномасида меҳнат шартномаси тузилган сана ва жой
меҳнат шартномасининг рақами ва унинг тарафларининг реквизитлари 
кўрсатилади. 
Ходимнинг меҳнат шартномасида кўрсатиладиган реквизитлари 
қуйидагилардан иборат:
фамилияси, исми ва отасининг исми; 
шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар; 
яшаш ёки турган жойининг манзили ва у билан боғланишга доир 
маълумотлар; 
солиқ тўловчининг идентификация рақами; 
жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (мавжуд 
бўлганда); 
шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи рақами. 
Иш берувчининг меҳнат шартномасида кўрсатиладиган реквизитлари 
қуйидагилардан иборат: 
меҳнат шартномасини тузган иш берувчининг номи: ташкилотнинг 
номи, агар иш берувчи ташкилотнинг алоҳида бўлинма бўлса, – ушбу 
бўлинманинг номи, иш берувчи жисмоний шахс бўлган ҳолларда,
– жисмоний шахс бўлган иш берувчининг фамилияси, исми, отасининг 
исми ва паспорт маълумотлари (идентификацияловчи ID-картаси 
маълумотлари), якка тартибдаги тадбиркор бўлган иш берувчи учун 
эса унинг фамилияси, исми, отасининг исми, паспорт маълумотлари 
(идентификацияловчи


56 
ID-картаси маълумотлари), шунингдек давлат рўйхатидан ўтганлиги 
тўғрисидаги гувоҳноманинг рақами ва берилган санаси; 
иш берувчининг меҳнат шартномасини имзолаган вакили ҳақидаги 
маълумотлар ва, агар ташкилот ёки унинг алоҳида бўлинмаси иш берувчи 
бўлса, вакилга тегишли ваколатлар берилганлигининг асоси; 
иш берувчи ташкилотнинг жойлашган ери (почта манзили) ёки 
ташкилотнинг алоҳида бўлинмаси ходим билан меҳнат шартномасини 
тузган иш берувчи бўлган ҳолларда, ушбу алоҳида бўлинманинг жойлашган 
ери (почта манзили) ёхуд жисмоний шахс бўлган иш берувчининг яшаш ёки 
турган жойи манзили; 
солиқ тўловчининг идентификация рақами (бундан якка тартибдаги 
тадбиркорлар бўлмаган жисмоний шахслар бўлган иш берувчилар 
мустасно); 
ташкилотлар ёки уларнинг алоҳида бўлинмалари бўлган иш 
берувчиларнинг, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорларнинг банк 
реквизитлари; 
иш берувчининг алоқа маълумотлари (телефон рақамлари, электрон 
почта манзили ва бошқалар). 
Агар меҳнат шартномасини тузишда ушбу модданинг биринчи, 
иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган реквизитлардан бирор-
бири шартномага киритилмаган бўлса, бу меҳнат шартномасини тузилмаган 
деб эътироф этиш ёки уни бекор қилиш учун асос бўлмайди. Меҳнат 
шартномаси етишмаётган реквизитлар билан тўлдирилиши керак. Бунда 
етишмаётган реквизитлар меҳнат шартномасига доир ёзма шаклда 
тузиладиган қўшимча келишув билан белгиланади, ушбу келишув меҳнат 
шартномасининг ажралмас қисмидир. 
Реквизитлар ўзгарган тақдирда, меҳнат шартномасининг тарафи улар 
ўзгартирилган пайтдан эътиборан уч иш куни ичида бу ҳақда бошқа тарафга 
ёзма шаклда хабар қилиши керак. 

Download 7,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   524




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish