Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Ишга жойлаштириш бўйича давлат кафолатлари



Download 7,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/524
Sana20.01.2023
Hajmi7,08 Mb.
#900738
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   524
Bog'liq
Меҳнат кодекси (янги таҳрир) (1)

95-модда. Ишга жойлаштириш бўйича давлат кафолатлари 
Давлат: 
бандлик турини, шу жумладан турли меҳнат режимидаги ишни 
танлаш эркинлигини; 
ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этишдан, қонунга 
хилоф равишда бошқа ишга ўтказишдан, ходимни ишдан четлаштиришдан 
ва меҳнат шартномасини бекор қилишдан ҳимояланишни; 
мақбул келадиган иш танлашга ва ишга жойлашишга бепул 
кўмаклашишни; 


47 
касб эгаллашда ва ишга эга бўлишда, меҳнат қилиш ва бандлик 
шароитларида, меҳнатга ҳақ тўлашда, хизмат поғоналари бўйича 
кўтарилишда ҳар кимга имкониятлар тенглиги яратилишини; 
иш қидираётган шахсларни ва ишсизларни касбга тайёрлашга, қайта 
тайёрлашга ҳамда уларнинг малакасини оширишга кўмаклашишни; 
меҳнат органларининг таклифига кўра ишлаш учун бошқа жойга 
ихтиёрий равишда кўчиб кетиш муносабати билан қилинган харажатлар 
компенсация қилинишини;
ҳақ тўланадиган жамоат ишларида иштирок этиш имкониятини 
кафолатлайди. 
Ишга жойлаштириш бўйича кафолатларни тақдим этиш тартиби 
аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонунчиликда белгиланади. 
96-модда. Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини ишга 
жойлаштириш соҳасидаги қўшимча кафолатлар 
Давлат аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини ишга 
жойлаштириш бўйича қўшимча кафолатларни таъминлайди. 
Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари жумласига қуйидагилар 
киради: 
ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари, ногиронлиги бўлган болалари бор 
ёлғиз ота-она (уларнинг ўрнини босувчи шахс), шунингдек кўп болали 
оилалардаги ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар); 
умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларини, касб-ҳунар 
мактабларини, касб-ҳунар коллежларини ҳамда техникумларини тамомлаб, 
касбга эга бўлган ёшлар; 
«Меҳрибонлик» уйларининг битирувчилари, шунингдек олий таълим 
ташкилотларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари; 
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг, Ички ишлар 
вазирлигининг, 
Фавқулодда 
вазиятлар 
вазирлигининг, 
Миллий 
гвардиясининг, Давлат хавфсизлик хизматининг қўшинларидаги муддатли 
ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар;
ногиронлиги бўлган шахслар; 
пенсияолди ёшидаги шахслар (қонунда белгиланган пенсия ёшига 
қадар икки йил олдин);
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахслар ёки 
суднинг қарорига кўра ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов 
чоралари қўлланилган шахслар;
одам савдосидан жабрланганлар. 
Аҳолининг 
ижтимоий 
эҳтиёжманд 
тоифалари 
жумласига 
қонунчиликка мувофиқ бошқа шахслар ҳам киритилиши мумкин. 
Ишга жойлаштириш соҳасидаги қўшимча кафолатлар қўшимча иш 
ўринларини, 
ихтисослаштирилган 
ташкилотларни, 
шу 
жумладан 


48 
ногиронлиги бўлган шахслар меҳнат қилиши учун ташкилотларни ташкил 
этиш, махсус қайта тайёрлаш ва малака ошириш дастурларини ташкил 
этиш, ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган тоифадаги 
фуқароларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини 
белгилаш йўли билан, шунингдек қонунчиликда назарда тутилган бошқа 
чоралар орқали таъминланади.
Иш берувчи ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган, меҳнат 
органлари ва бошқа органлар томонидан юборилган шахсларни 
қонунчиликда белгиланган тартибда ишга қабул қилади.
Қонунчиликда аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини ишга 
жойлаштириш соҳасидаги бошқа қўшимча кафолатлар ҳам назарда 
тутилиши мумкин. 

Download 7,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   524




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish