140
қўшиб юборилган тақдирда, белгиланган тартибда лицензияни қайта
расмийлаштиришга йўл қўйилади.
Лицензиянинг амал қилиши лицензияланадиган фаолият турининг бир
қисми
(қисмлари)
учун
тугатилган
тақдирда,
лицензия
қайта
расмийлаштирилади. Расмийлаштирилган лицензия лицензиат томонидан
«ягона дарча» марказига бевосита тақдим этилади. «Ягона дарча» маркази
ходими лицензияни олган кундан эътиборан уч
кун муддатда уни
лицензияловчи органга тақдим этади.
Ишчи орган кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли
ҳужжатларни қонун ҳужжатларига мувофиқ тадбиркорлик субъектларини
давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг
автоматлаштирилган тизими
орқали олади.
Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунига қадар унда
кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.
Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг
лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган
сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Лицензияни қайта
расмийлаштириш тўғрисидаги ариза Ягона портал орқали тақдим этилганда
йиғим суммаси лицензияловчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.
«Ягона дарча» марказига ўзи келиб мурожаат қилинган тақдирда
лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун белгиланган
йиғимнинг 10 фоизи белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия
вазирлигининг махсус шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади.
Лицензияни
қайта
расмийлаштириш
лицензияни
қайта
расмийлаштириш тўғрисидаги ариза «ягона дарча» маркази олган кундан ёки
Ягона портал орқали лицензияловчи орган
томонидан олинган кундан
бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.
Лицензияловчи орган лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги
аризани кўриб чиқиб, лицензияни белгиланган тартибда расмийлаштирилади.
141
Лицензияни қайта расмийлаштириш жараёнида лицензияловчи орган
лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришларни электрон тарзда киритади.
Лицензияни қайта расмийлаштиришда илгари берилган лицензиянинг амал
қилиш муддати ўзгармайди.
Лицензия йўқотиб қўйилган ёки у яроқсиз ҳолга келиб қолган тақдирда
дубликат берилади. Дубликат олиш учун лицензиат ариза билан «ягона
дарча» марказига ўзи келиб ёки Ягона портал орқали лицензияловчи органга
ариза ва лицензия йўқотиб қўйилганлигини тасдиқловчи ҳужжат
билан
мурожаат қилади.
Лицензия дубликати беришда лицензия берганлик учун назарда
тутилган йиғим суммасининг ярми миқдорида тўлов ундирилади.
Лицензиянинг амал қилиш муддати лицензиатнинг аризасига биноан
узайтирилиши мумкин. Лицензиянинг амал қилиш
муддатини узайтириш
белгиланган тартибда амалга оширилади.
Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза
органга лицензиянинг амал қилиш муддати тугагунга қадар икки ойдан
кечикмасдан берилиши керак. Лицензиянинг амал қилиш
муддатини
узайтириш лицензия олиш учун назарда тутилган тартибда амалга
оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: