451
12-боб: Дори воситаларига бўлган эҳтиёж ва талаб истиқболини
аниқлаш
Режа:
12.1. Дори воситаларга бўлган эҳтиёж. Дори воситалар эҳтиёжига
таъсир
этувчи омиллар.
12.2. Талаб ва истеъмол тушунчалари. Уларга таъсир этувчи омиллар.
12.3. Алоҳида фармакотерапеватик гуруҳ дори воситаларига бўлган
эҳтиёжни аниқлаш услублари.
12.4. Эҳтиёжни аниқлаш замонавий усуллари.
12.5. Аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни
янада яхшилашга доир чора-тадбирлар.
12.6. Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларига
эҳтиёжни аниқлаш тартиби.
12.1. Дори воситаларига бўлган эҳтиёж.
Дори воситалар эҳтиёжига таъсир этувчи омиллар
Аҳолини дори воситалари ва бошқа дорихона ассортиментидаги товарлар
билан таъминлашни яхшилаш учун фармацевтика хизматини бошқариш,
дори воситаларга бўлган эхтиёжни аниқлаш илм-фан ютуқлари асосида
амалга оширишни талаб этади. Дори воситалари асосида ёрдам
кўрсатишнинг ҳар бир босқичларида улар эҳтиёжининг истиқболини тўғри
аниқлаш, дори воситаларнинг оқилона
ишлатилишини ажралмас шарти
ҳисобланади. Дори воситаларига бўлган талабни илмий асослаб
режалаштириш, аҳоли ва даволаш-профилактика муассасаларини уларга
бўлган эҳтиёжни тўлиқ қондирибгина эмас,
балки дори воситаларини ва
тиббиёт буюмларини сотиб олиш ресурсларидан ҳам тежамкор
фойдаланишдир.
Дори воситаларга бўлган эҳтиёж – бу аҳолини ва даволаш-профилактика
муассасалаларни дори воситалари ва тиббиёт
буюмларини сотиб олиш
имкониятини акс эттириш ва уларга талабни ўз вақтида қондиришнинг
452
ҳақиқий имкониятидир. Дори воситаларига бўлган эҳтиёжни аниқлаш
фармацевтик бизнесни ташкиллаштиришда энг муҳим ҳисобланади, чунки
бир тарафдан бу ишлаб чиқарувчига максимал фойдани олишга,
иккинчи
томондан аниқ истеъмолчининг эҳтиёжни қондириш ва соғлиғини сақлашга
имкон беради. Эҳтиёж – қондиришни талаб қилувчи бирор бир нарсага
бўлган муҳтожлик заруратидир.
Дори воситаларига бўлган эҳтиёжни аниқлаш кўп омилларга боғлиқ жуда
мураккаб жараён, чунки истеъмол маҳсулоти бўлган дори воситалари бир
қатор ўзига хос ҳусусиятларга эга.
Дори воситаси – бу аксарият ҳолда кимёвий субстанция бўлиб, у
инсон
ҳаётини сақлаб қолишга мўлжалланган, истеъмол маҳсулоти сифатида инсон
саломатлигига зарар етказмаслик мақсадида алоҳида ёндашувни талаб
қилади.
Дори воситалари биологик фаол моддалар бўлиб, улар ҳар бир
функционал аъзога алоҳида ёки касаллик чақирувчиларга қарши таъсир
қилади. Дори воситаларининг умумий сони бизнинг мамлакатда турли дори
воситалари рўйҳати, дозаси ва қадоқланиши бўйича ҳозирги вақтда 4000 ни
ташкил қилади.
Дори воситаларни асосий ўзига хос томони шундан иборатки, маҳсулот
сифатида ишлатилиши ва беморлар томонидан ўзи
танлаб ололмагани учун
улар таъсири ва қўллаш хусусиятларини биладиган мутахассислар белгилаб
берадилар. Бунинг учун бемор амбулатория, поликлиника ёки даволаш-
профилактика муассасаларига мурожаат қилиши керак. Бундан ташқари
профилактика ва санитария – гигиена мақсадлари
учун дори воситалари ва
тиббий ашёларни ишлатишда ҳам акс этади. Дори воситаларни ишлатиш ёки
уни қўллаш учун йўлланма бериш фақатгина касалнинг хусусиятларига
боғлиқ бўлиб қолмай, бемор дори воситаларини қабул қилиши, тиббий ёрдам
кўрсатиш ва бошқа омиллар билан ҳам боғлиқдир.
Дори воситаларига бўлган эҳтиёж доимий бўлмайди, у одам
организмидаги турли патологик ўзгаришлар даврида пайдо бўлади ва
улар
453
истеъмолини асосий сабаби аҳолининг соғлиғини сақлашдан иборат. Дори
воситалари эҳтиёжини аниқлашда улар истеъмолига таъсир этувчи
омилларни эътиборга олиш керак:
Do'stlaringiz bilan baham: