2- маъруза: Атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш
Режа:
1. Болаларни табиат билан таништиришда эҳтиёткорона муносабатда
бўлишга ўргатиш.
2. Табиат билан таништиришда “Болажон” таянч дастурининг моҳияти
ва вазифалари.
2.1 Болаларни табиат билан таништиришда эҳтиёткорона муносабатда
бўлишга ўргатиш
Ҳозирги вақтда бизни ўраб турган табиат инсоннинг турли-туман
муносабатларидан келиб чиқади. Кўп йиллик тажрибалар шуни кўрсатадики,
табиат ҳақидаги билимларини йўқлиги инсон ва табиат муносабатларига
эътиборсизлик оқибатида давлатимиз моддий зарар кўрган. Болаларни табиат
билан таништиришда дастурнинг энг асосий вазифаларидан бири табиатни
севиш, эъзозлаш ва авайлаб асрашдан иборат.
1. Табиат - битмас-туганмас хазинадир. Ўсимликлар дунёси, ҳайвонот
олами ёш қалбнинг тўғри ўсиб шаклланишида, табиатда бўладиган воқеа-
ҳодисаларнинг сир-асрорини ўрганиб вояга етишида катта манба бўлиб хизмат
қилади.
Табиат икки хил бўлади:
1. Жонли табиат.
2. Жонсиз табиат.
Жонли табиат деб - ўсадиган, ривожланадиган, кўпаядиган,
озиқланадиган насл қолдирадиганларга айтилади. Масалан: инсон, ўсимлик,
балиқ, қуш, ҳайвонлар, ҳашоратлар ва бактериялар.
Жонсиз табиат деб - ривожланмайдиган, кўпаймайдиган, насл
қолдирмайдиган, озиқланмайдиганларга айтилади. Масалан: Ой, юлдуз, қуёш,
сув, тош, тупроқ, қум ва бошқалар.
144
Табиатдаги нарсалар икки қисмдан: жонсиз ва жонли табиатдан
иборатдир. Жонсиз табиатга ер, қуёш, юлдузлар, сув, ҳаво, тошлар, тупроқ,
жонли табиатга эса ўсимликлар, ҳайвонлар, микроорганизмлар, одамлар
киради. Жонсиз табиат дейилишига сабаб улар озиқланмайди, ўсмайди,
кўпаймайди, ривожланмайди. Масалан, тошни олсак, унга сув ҳам, ҳаво ҳам
керак эмас.
Жонли табиатга кирувчилар эса озиқланадилар, нафас оладилар,
ўсадилар ва кўпаядилар. Жонли табиат вакиллари ўсимлик, ҳаво, сув, ёруғлик,
иссиқлик ва озуқа бўлмаса яшай олмайди.
Жонли табиатдаги барча мавжудотлардан энг қудратлиси инсондир.
Инсон фикрлайди, меҳнат қилади, турли кашфиётлар ихтиро қилади. Табиат
инсонни маънавий бойитишнинг битмас-туганмас манбаидир.
Табиат билан инсон ўртасидаги уйғунликни таъминлашда экологик
таълим-тарбиянинг ўрни ниҳоятда катта. Таълим тизимининг барча босқичларида
амалга ошириладиган узлуксиз экологик таълим ва тарбия инсоннинг табиатига,
қолаверса, ўзига нисбатан янги муносабатларнинг шаклланишини тақозо этади.
Бу ўз навбатида баркамол инсоннинг шаклланишида пойдевор бўлиб хизмат
қилиши мумкин. Табиатга нисбатан муҳаббат уйғотиш она Ватанга, унинг
ёдгорликлари, тарихий обидалари, халқимизнинг анъаналарига ҳурмат руҳида
тарбиялашга, юксак маънавиятли шахснинг шаклланишига олиб келади.
Лекин инсонлар жонзотлардан ажралиб туриши натижасида ўзига хос
хусусиятларини ҳар доим намоён қилиб турадилар. Улар ўз фаолиятлари билан
табиатга таъсир этиб, маданий муҳитни яратади. Болалар эса мана шу
яратилган, яъни зот ва навларни кўришлари натижасида уларда табиатга бўлган
қизиқишлари ортади. Дунёдаги ўзгаришларга бошқача кўз билан қарашни
бошлайдилар, шунинг учун кўпчлик маданий ўсимликлар ва уй ҳайвонлари
одамлар томонидан парвариш қилганликлари сабабли, улар яхши ўсади,
ривожланади, чиройли ва сифатли ҳосил берадилар.
Инсон ўзининг интилиши, қизиқувчанлиги туфайли ҳар доим
янгиликлардан хабардор бўлиш, улар ҳақида маълумотларга эга бўлишга,билим
145
олишга ҳаракат қилганлар. Инсонлар қизиқувчанликлари натижасида ўз
эҳтиёжлари учун турли хил жиҳозларни кашф этганлар. Масалан: кўп қаватли
уйларни ариларнинг уйларидан, сув ости ва сув усти кемаларини балиқлардан,
самолётларни қушлардан ва ҳоказо.
Кўп йиллик тажрибалар шуни кўрсатадики, табиат ҳақидаги билимлари
етишмаслиги инсон ва табиат муносабатларига эътиборсизлик оқибатида
давлатимиз моддий зарар кўрган. Болаларни табиат билан таништиришда
дастурнинг энг асосий вазифаларидан бири табиатни севиш, эъзозлаш ва
авайлаб-асрашдан иборатдир. Шундан келиб чиққан ҳолда атроф-муҳитни ва
муомала маданиятини шакллантириш тушунчалари қуйидагиларни ўз ичига
олди.
2.
Табиатни муҳофаза қилишни, амалиётга тадбиқ қилишни ўрганиш.
3.
Атроф-муҳитни муҳофаза қилишда ташаббускорликни уйғотиш.
4.
Табиатга шикаст етказмаслик.
Тингловчиларга слайдалардан фойдаланиб табиат ҳақидаги билимларини
кенгайтириш, фикрларини тинглаш ва бойитиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |