514
Эволюсион тараққиѐт жараѐнида катта ярим шарлар пўстлоғи бошқа
органлардан кейин ривожланган. Паст тараққий этган ўмиртқали
ҳайвонларда катта ярим шарлар пўстлоғи тараққий етмаган бўлиб,
миянинг кул ранг моддасини ҳосил қилувчи нерв ҳужайралари аввал
судралиб юрувчиларда пайдо бўлиб, уларни мия пўстлоғининг
асосий
қисмини тарғил тана ташкил қилади. Бир оз юқорироқ ривожланган
организмлардан қушлар миясининг пўстлоғида егатлар бўлмаса ҳам,
тарғил тана яхши ривожланган бўлиб, сут емизувчиларда мия пўстлоғи ўз
тараққиѐтининг юксак нуқтасига эришган. Сут емизувчилар катта ярим
шарлар пўстлоғи ўрта мияни қариб ўраб олиб, егатлар сони кўп, кулранг
моддасининг сатҳи кенгайгандир. Сут емизувчи ҳайвонлар қанча тараққий
этган бўлса мия пўстлоғи ҳам шунчалик ривожлангандир. Катта ярим
шарлар пўстлоғи сут емизувчи ҳайвонлар вакилларидан одамларда мисли
кўрилмаган даражада тараққий етган бўлиб, одамлар хулқ-атвори ва онг
нуқтаи назаридан бошқа сут емизувчилардан сифат томонидан фарқ
қилади. Демак, евалюсион тараққиѐт босқичларидан бирида ҳайвонот
оламининг вакилларида мия пўстлоғининг пайдо бўлиши сўнгра
тегишлича ривожланиб бориб, организм функсияларининг М.Н.С.сининг
бошқа қисмлари билан мия пўстлоғи томонидан бошқарилиши тақазо
қилинган яъни функсиялар мия пўстлоғига боғлиқ бўлган.
Мия пўстлоғи ташқи муҳит билан М.Н.С.сининг қуйи қисмлари
орқали алоқада бўлиб, ташқи муҳит таъсиротлари
муайян нерв толалари
орқали М.Н.С.сининг тегишли қисмларига узатилиб у ерда тегишли нерв
боғламлари орқали мия пўстлғига берилиб, пўстлоқдаги жавоб реаксияси
нерв йўллари орқали М.Н.С.қуйи қисмларига ундан организмнинг тегишли
органларига узатилади. Шундай қилиб, мия пўстлоғи организм органларига
ўз таъсирини М.Н.С. қўйи қисмлари орқали ўтказар екан.
Катта ярим шарлар пўстлоғининг фаолиятини ўрганиш
х
илма-хил
усуллар ѐрдамида ўрганилади:
1. Кузатиш усули-ҳайвон хулқ атворини кузатиб,
турли таъсиротлар
таъсирига хулқ атвори ўрганилиб, бу усул олий нерв фаолияти тўғрисида
чуқур тушунчалар бермайди. Шунинг учун бу усулдан бошқа усуллар билан
биргаликда фойдаланилади.
2. Мия пўстлоғини таъсирлаш усули-мия ярим шарларини турли
қисмларини таъсирлаб, организмда юз берадиган ўзгаришларга қараб,
таъсирланган жойнинг вазифаси тўғрисида фикр юритилади.
3. Мия пўстлоғини тўлиқ ѐки қисман олиб ташлаш усули ѐрдамида мия
пўстлоғини ѐки унинг қисмларини организм учун аҳамияти ўрганилади.
Организмларнинг тараққий етиш даражасига боғлиқ равишда пўстлоқнинг
тўлиқ ѐки қисман олиб ташланиши унинг хулқ атворида муайян ўзгаришлар
ҳосил қилади.
4. Пўстлоқ биотокларини қайд қилиш-електроенсефалография усули мия
пўстлоғида ҳосил бўлган биотокларни ѐзиб олиб, ҳосил бўлган егри чизиқ-
електроенсефалограммага қараб, мия функсияси ҳақида ҳулоса қилинади.
515
5. Кибернетик усуллар кейинги йилларда кенг қўлланилиб, нозик ва аниқ
ишлайдиган механизмлар ѐрдамида мия фаолиятини турли ҳолатларини
сунъий гавдалантириш модделлаштириш жараѐни бўлиб, мия фаолиятини
аниқ ўрганишга
ѐрдам беради.
6. Клиник усуллар. Турли касалликлар даврида мия фаолиятини
ўрганиш.
7.Шартли рефлекслар усули-пўстлоқ фаолиятининг моҳиятини ѐрита-
диган қулай усулдир. Шартли рефлекслар усуллари ѐрдамида пўстлоқни асл
физиологик жараѐни ўрганилади. Пўстлоқ фаолиятини ўрганишда анатомик,
гистологик,
гистохимик,
биохимик,
биофизик
усуллардан
кенг
фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: