Экстремал шароитларда бино ва иншоотларни барпо этиш технологияси


Қиш шароитида бино ва иншоотларни қуриш. Қиш вақтининг алоҳида



Download 325,28 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/7
Sana04.01.2023
Hajmi325,28 Kb.
#897620
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
4 ма`ruza Ekstremal sharoitlarda bino va inshootlarni qurish

Қиш шароитида бино ва иншоотларни қуриш. Қиш вақтининг алоҳида 
жиҳатлари. 
Меъёрий талабларга биноан қиш шароити деганда, ташқи ҳавонинг ўртача 
суткалик харорати 5
0
С дан паст ва суткалик минимал харорат 0

С дан паст бўлган 
ҳолатлар тушунилади. Шундай иқлимий шароит Ўзбекистонда йилда 2-3 ой давом этиши 
мумкин. Қиш даври конструкцияларни монолит бетондан тиклашда кўп жиҳатдан таъсир 
этади. Қиш даврида бетон ишларини тўхтатиб қўйиш қурилиш муддатининг узайишига, 
устама харажатларнинг ва маблағларнинг айланиш муддатининг ортишига олиб келади. 
Натижада қурилиш махсулотининг таннархи кўтарилади, унинг реализацияси хажми 
қисқаради ва хар хил ижтимоий муаммолар туғилади. 
Бетон ишларини қишда бажаришда бир қатор талаблар қуйилади, улардан 
асосийлари: 
қишда бетонлашнинг техник-иқтисодий жиҳатдан асосланган усулини танлаш, 
ишларни бажариш технологик хариталарни ишлаб чиқиш; 
бетон қоришмасини тайёрлаш даврида унинг хароратини 350 С дан ошмаган 
ҳолатда иситиш; 
бетон қоришмасини объектга ташиб келтириш, конструкцияга жойлаш даврида 
унинг бошланғич иссиқлик энергиясини максимал сақлаб қолиш; 
қолип ичини ва юзасини қордан, арматура каркасларини муздан тозалаш; 
бетонни конструкцияга жойлашда унинг зичлаш давомийлигини 25% ошириш; 
қотиш даврида бетонга керакли ҳарорат-намлик шароитини таъминлаш;
музлагунига 
қадар 
бетоннинг 
талаб 
этиладиган 
совуққа 
чидамлилик 
мустахкамлигини таъминлаш. 
Қиш шароитида бетоннинг мустахкамлик тавсифларини рўёбга чиқаришнинг ўзига 
хос жиҳатлари мавжуд. Асосий муаммо шундан иборатки, бетон структураси 
шаклланишининг бошланғич даврида ундаги кимёвий боғланмаган сувларнинг музлаб, 


хажмини 9% ошириши ва бетондаги боғланишни бузишидир. Шу сабабдан унинг кейинги 
мустахкамлиги нормал ҳолда қотган бетонга нисбатан 15-20% кам бўлади. 
Бетондаги сувнинг музлаши унинг мустахкамлигини пасайтирувчи бошқа 
жараёнларга таъсир этиб, яъни муз пленкаси арматурани ва тўлдирувчиларни қуршаб 
олиб уларнинг цемент билан жипслашишига қаршилик кўрсатади, бетон эригандан сўнг 
зич структура ҳосил бўлмайди. 
Қишда бетонлаш технологиясининг шаклланган асоси шундан иборатки, бунда 
монолит темир бетон конструкцияларда қисқа вақтда, кам сарфлар билан совуққа 
чидамлиги бўйича ёки талаб этиладиган лойиҳадаги юкламаларни қабул қила оладиган 
даражадаги мустахкамлигини таъминлашга эришиш. 
Бетоннинг критик мустахкамлиги R
28
га нисбатан фоизда ифодаланган бўлиб, бу 
критик мустахкамликка эришгандан сўнг, бетон музлаб иссиқ хароратда музи эриса, бу 
унинг мустахкамлик кўрсаткичларига таъсир этмайди. 
Бетон ишларини олиб бориш учун тайёргарлик, бетонлашнинг айрим жиҳатларини 
ва монолит конструкцияларнинг тахминий эксплуатация қилиш шароитини тахлил 
этишдан бошланади. Бетонлаш технологиясига таъсир этувчи асосий омиллар: 
• бетонланадиган юзанинг модули Мю конструкция хажмининг катта-кичиклигини 
тавсифловчи кўрсаткич бўлиб, яъни совуқ таъсир этувчи конструкция юзалари 
йиғиндисининг, шу конструкция хажмига нисбати тушунилади; 
• бетон жойланадиган асоснинг грунт қатламини тайёрлаш; 
• бетон жойланадиган асосни (музлаган грунт, тайёргарлик қатлами) 40-500 С ва 
конструкцияни 30 см қалинликгача иситиш; 
• бетон синфи, унинг бошланғич харорати, конструкцияни арматуралаш даражаси, 
қолипнинг тури ва алоҳида жиҳатлари, бетоннинг қотиш вақтида унга таъсир этувчи 
техник ва кимёвий манбаалар ва бошқалар. 

Download 325,28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish