Тушунтириш хати бўлажак
– объектнинг вазифаси, ўрнашадиган жойи,
қурилиш участкаси ва унга ёндош бўлган жойларнниг санитар тавсифи
ифодаланиб, лойиҳалаштирилган хоналарнинг ҳажми ва размерларини асослаб
бериш нуқтаи-назаридан бинонинг айрим элементларига характеристика, санитар-
техник жиҳозлар ҳақида маълумотлар ва қуриладиган бинонинг иқлим
шароитларига мувофиқ эканлиги ёритилади. Тушунтириш хати билан лойиҳа
чизмаларини ўрганиш жараёнида танишиб борилади.
Ситуацион режа
– қурилиш участкаси ва лойиҳалаштирилган бинонинг
аҳоли яшаш пунктига нисбатан
жойлашиши таърифланади, ёки
қуриладиган объектнниг аҳоли
яшаш жойидаги бошқа мавжзуд
объектларга нисбатан жойлашиши
тасвирланади.
Буни
буни
баҳоланишидан асосий мақсад
шундан иборатки, келажакда шу
объект томонидан атроф муҳитга
чиқарилиши
мумкин
бўлган
чиқиндиларни
аҳоли
саломатлигига номувофиқ таъсир
этмаслигини
олдини
олиш
ҳисобланади.
Бош
режа
–
қурилиш
учаскасининг размери, конфигурацияси, зоналарга бўлиниши, йўлакларнинг
ифодаси, территориянинг ободонлаштирилиши, қурилишнинг характери, шаҳар
кўчалари билан алоқаси ҳақидаги тушунчани беради.
Экспликация:1.Қабул бўлими.
2.Поликлиника;
3. Даволаш корпуси (терапевтик,
жарроҳлик, кардиология
булимлар)
4.Юкумли касалликлар бўлими;
5. Лабораторно-диагностик
бўлими;
6. Қозонхона; 7. Патоморф.
корпус; 8. Хўжалик корпуси; 9.
фонтан
Қаватлар бўйича режа – алоҳида бўлган хоналарнинг жойлаштирганлиги ва
шамоллатилиши, кириш жойларининг ишланиши, ёрдамчи хоналарнинг
жойлаштирганлиги, ҳожатхоналарнинг жойлашиши, жиҳозланганлиги кабилар
кўрсатилади.
Бинонинг фасад режаси
– ва бинонинг кесмалари бинонинг кўринишини
аниқлаб беради, иккинчидан бинодаги верандалар, қуёш нурини тўсувчи
мосламалар, бино пойдеворининг чуқурлиги, деразаларнинг баландлиги ва
конфигурацияси, зиналарнинг нишаблиги, уларнинг кенглиги, чордоқларнинг
баландлиги ва уларга чиқиш йўллари ифодаланади.
Касалхоналарннг қурилиши ва уларни ташкил қилишда даволовчи-
ҳимояловчи тартиб учун энг мувофиқ шароитларни яратишни таъминлаш керак
бўлади.
Касалхоналарни жойлаштириш учун энг яхши шароит аҳоли яшаш
жойларининг четроғидан танланганда яратилади. Аммо, шаҳар ичидаги квартал
яъни иложи борича бир кварталнниг ўзи шифохона учун ажратилган бўлса ва бу
жой яшил ўсимликларга бой бўлса мақсадга жуда мувофиқ тушган бўлади. Ҳар
қандай ҳолда ҳам касалхона учун келадиган йўллар иложи борича қулай, кенг
бўлмоғи лозим.
Ихтисослаштирилган 1000 та ўринга мўлжалланган бемор узоқ муддат
давомида даволанадиган касалхоналар, махсус тартибга эга бўлган (руҳий ,
юқумли, сил, онкологик, тери-таносил касалликлар касалхоналари шаҳар
черларида ёки яшил зхонада аҳоли яшаш жойларидан 500 м узоқликда қуриш
мақсадга муовфиқдир.
Касалхона участкаси шовқин тарқатувчи, атроф муҳитни ифлословчи
манбалардан узоқроқда бўлиши, саноат корхоналари, транспорт қатнови жадал
бўлган йирик шох кўчалар, шовқин берувчи спорт иншоотлари, чиқинди
сувларини тозалаш иншоотларига доир коммунал объектлар, жамоа ва давлат
хўжаликларига доир ишлаб чиқариш зоналаридан узоқда яъни санитар-ҳимоя
зонаси талабларига риоя қилган ҳолда қуриш талаб этилади. Қурилиш
участкасини танлашда шу жойнинг шамоллар гулига риоя қилишини лозим.
Корхоналарнинг санитар таснифи ва санитар-ҳимоя зоналарининг размери
ҚМ-245-71 да батафсил баён қилинган.
Мураккаб эфирлар, суъний тери, рангли металлар билан ишланадиган
корхоналар учун санитар-ҳимоя зонаси 500м атрофида ташкил этилади.
300м атрофида ташкил этиладиган санитар-ҳимоя зоналари – чўян эритиш,
ёғоч маҳсулотлари, жун маҳсулотларини, ёғочдан олинадиган маҳсулотларни
жипслаштириш учун синтетик смолалардан фойдаланадиган корхоналар учун
ажратилади.
100м санитар-ҳимоя зоналари металларга ишлов бериш саноати, иссиқ
цехларга эга бўлган корхоналар бўяш ва оқлаш цехларига эга бўлган тўқимачилик
корхоналари учун ажратилади.
50м ли санитар-ҳимоя зонаси эритиш цехлари бўлмаган металлга ишлов бериш
корхоналарига хосдир.
Кишлок хўжалигига доир корхоналар учун:
1000м ли зона паррандачилик фабрикалари,
500м ли зона чўчқачилик фермалари,
300м ли зона қора моллар учун фермалар,
100м ли зона отхоналар, гаражлар ва техник хизмат бўйича парклар,
50м ли зона қ/х маҳсулотлари сақланадиган омборхоналар учундир.
Канализацияга доир чиқинди сувларини тозалаш корхоналарининг қуввати 0,2
минг м
3
дан 50-500000 м
3
гача сувни кун давомида тозалаш қувватига эга бўлсин.
Ҳимоя-зонаси 150-400м атрофида ва чиқинди сувларини механик тозалаш
иншоотлари бўлган корхоналар учун 200-1000метргача қилиб берилади.
Касалхона қурилиш учта асосий турда қурилади:
1.
Марказлашмаган (павильон) туридаги қурилишда касалхона таркибига
кирувчи барча бўлимлар алоҳида биноларда жойлаштирилади.
2.
Марказлашган турдаги касалхонанинг барча бўлимлар (патологик ва
анотомик ва хўжалик бўлимидан ташқари) битта кўп қаватли бинода
жойлашади.
3.
Аралаш турдаги қурилишда касалхонанинг барча асосий соматик
бўлимлари бош бинода, юқумли касалликлар, болалар, туғриқ-хона ва
поликлиникага доир бўлимлар алоҳида биноларда жойлаштирилади.
Қандай турдаги касалхона қурилиш бўлишидан катъий назар ер участкасининг
майдони етарли ва нормативларга мувофиқ ажратилиши керак.
Касалхона участкасининг ер майдони койкалар сонига мувофиқдир (ҚМҚ К-2-
62).
Касалхонадаги койкалар
сони
1 койка учун ер майдони м
2
да
Марказлашган
Марказлашмаган
50
300
400
75-100
200
300
150-200
150
200
300-400
125
150
500-600
100
125
800-1000
80
110
Касалхона участкасидаги қурилишларнинг зичлиги 15% дан ошмаслиги керак.
60% дан кам бўлмаган майдон кўкаламзорлаштирилган зона бўлиши керак.
Касалхона ичидаги боғ-парк зонаси бир койка учун 25м
2
. Касалхона участкасини
зоналарга бўлишда шамоллар гулига эътибор қаратилиши лозим.
Касалхона территориясида юқумсиз даволаш, юқумли даволаш, поликлиника,
боғ-парк ва бошқалар ташкил этилиши керак. Касалхонага кириш йўллари
даволаш корпусларига алоҳида, патологик анатомия корпусларига алоҳида
бўлиши керак. Бино ва хўжалик бўлимига битта бўлиши рухсат этилади.
Касалхона участкасига кириш олдида автомашиналар туриши учун майдонча
ташкил этилади.
Бинолар орасидаги масофа 25-30 м дан кам бўлмаслиги керак, амма бинолар
кўп қаватли бўлса, ёнма-ён жойлашган бинонинг энг баландини 2,5-3 марталик
баландилигидан кам бўлмаслиги талаб этилади. Касалхона учун ажратилган ер
участкасида биноларнинг ўзоро жойлашиши шундай бўлиши керак-ки, юқумли
касалликлар бўлимлари юқумсиз касалликлар бўлимларидан қатъиян ажратилиши
лозим. Касалхона таркибидаги ҳамма биноларни қуриш учун ажратиладиган ер
майдони умумий майдоннинг 12-15% дан ошмаслиги керак. Биноларнинг
ориентациясига катта эътибор қаратиш лозим, айниқса касалхона таркибига
кирувчи айрим хоналар учун, чунончи интенсив терапия палаталари учун ғарбий
ориентацияга умуман йўл қўйилмаслиги керак, ҳудди шундай талаб 3 ёшгача
бўлган болалар палаталари бўлими, болаларнинг ўйнаш хоналари ва ҳ.к. Бизнинг
республикамизда жаррохлик, жонлантириш заллари, секцион хоналар учун
шимолий, шимолий-шарқий, шимолий-ғарбий ориентацияларнинг бўлиши
мақсадга мувофиқдир. Қолган ҳамма хоналарнинг деразалари дунёнинг ҳамма
томонларига қараб қурилиши мумкин, аммо 1У иқлим кенглиги шароитида
хоналардаги микроиқлимни яхшилаш учун ёзги бинолар, терасса, айвонлар,
лоджийларни қуриш ва жиҳозлашни назарда тутиш керак. Рухий касалликлар ва
онкологик беморларни даволаш бўлимлари ёки шифохоналари бундан мустасно.
Касалхона участкасининг теварак атрофи ёки периметри бўйлаб яшил
ўсимликлар тасмасини (зонасини) ташкил этиш лозим, бунинг учун яшил
ўсимликлар экилган тасма майдонининг кенглиги 10-15 метрни ташкил этмоғи
керак, касалхона участкасининг ўзида эса яшил ўсимликларнинг зонаси учун кам
деганда 60% ер майдони ажратилиши керак.
Патолого-анатомик
корпус
ёки
ўликхона
даволаш
корпусларидан
алоҳидаланиши керак, ошхона ва даволаш корпусларидан 30м узоқликда
жойлаштирилиши керак.
Касалхонанинг асосий қисми бўлиб палаталар секцияси ҳисобланади. Секция
бир хилдаги касалликни даволаш учун ажратилган комплекс бўлиб, палатали,
коридор ва хўжалик хоналари ҳамда хожатхонадан ташкил топган. Койкалар
сонини ундан ошириш даволаш-ёрдамчи хоналарга юкламани жуда ошириб
юборади. Ҳозирги кунда палаталар секциясидаги койкалар икки мартага
қисқартириш амалга оширилмокда. Палаталарга тўрттадан ортиқ беморни
жойлаштириш мақсадга мувофиқ эмас, лекин секция таркибида 2-1 палата 1-2
койкага мўлжалланган бўлиши керак.
Юқумсиз касалликлар даволанадиган палаталар учун санитар меъёрлари
қуйидагича бўлишини назарда тутади:
1 койкали палатанинг майдони 9м
2
2 ўринли палатада 1 койка учун
ажратиладиган майдон 7м
2
дан ортиқ, палатанинг баландлиги 3м, 1 койка учун 20
м
3
.
Бўлимларнинг номлари
1 та койка учун м
2
1.Катта ёшдагилар учун-юқумли касалликлар ва
сил касалликлари бўлими
9
2.Болалар учун юқумли ва сил касалликлари
бўлими
8
3.Куйган беморлар даволанадиган палата,
катталар учун тикланишга оид даволаш
палаталари, радиологик бўлимлардаги палаталар
18
4.Интенсив терапия, операциядан кейинги
хоналар
13
5.Юқумсиз касалликка доир болалар палаталари
7
6.Бошқа ҳамма турдаги палаталар
7
Палаталарда койкалар дераза ойналари билан деворга параллел ҳолда
жойлаштирилади, кроват билан ташқи девор ўртасидаги масофа 0,9м, кроватлар
оралиғидаги масофа эса 0,8-1 метрни ташкил этади.
Ҳар бир палатага иссиқ ва совуқ сув берадиган қўл ювиш чиғаноқлари
ўрнатилиши лозим. Деворларнинг пардози ва пол юзалари уларнинг тозалигини
сақлаш учун ишлов беришга қулай қилиб жиҳозланади. Деворларнинг бўёғи
силлиқ, ялтирамайдиган, ёруғ рангларда бўлиши талаб этилади (жанубий
румбларга караб қурилган палата деворларининг бўёқ ранглари совуқ тонларда
яъни кўк-яшил, шимолий ориентациядаги палаталар учун эса сарик ранглар).
Палаталарнинг деворлари 0,8м баландликда мойли бўёқ билан бўялаши
керак.
Беморларни сифатли даволашдаги муҳим шароитлардан бири палаталарга
тоза ҳавонинг кириб туриши ва оқилона яратилган микроиқлим шароитлари
ҳисобланади.
Бир бемор учун ҳавони шамоллатиш ҳажми соатига 40-50 м
3
дан кам
бўлмаслиги, ҳаво алмаштириш карралиги эса соатига 2 тадан кам бўлмаслиги
керак. Бир соат давомида хона ҳавосини икки марталик алмаштириш ташкил
этилганда палатадаги ҳавонинг ҳажми 1 та бемор учун 250-300 м
3
атрофида
бўлади
Шифохоналардаги палаталарга марказлашган ҳолда тозаланган ҳавони узатиш
ва хонадаги ифлосланган ҳавони сўриб чиқариш шамоллатиш мосламалари
орқали амалга оширилади. Бунда қиш кунлари бериладиган ҳаво иситилади, ёз
кунларида эса салқинлаштирилади. Шамоллатиш қандай мосламага эга бўлмасин,
дераза ойналарининг ҳаммаси фрамуга ёки дераза даричасига эга бўлиши лозим.
Ҳавонинг ҳарорати, уни алмаштириш карралиги бир соат давомида шу
хоналарнинг қандай мақсадларда фойдаланилишига боғлиқ бўлади ва бу меъёрлар
СанҚ ва М-0292-11да ўз ифодасини топгандир.
Хоналар
Ҳаво
ҳарорати
Ҳаво
алмашиниш
карралиги
ҳаво бериш
ҳаво суриш
Катталар палатаси
20-22
0
С
1 койкага 80 м
3
Тиреотоксикозли
беморлар
учун палата
15-18
0
С
1 койкага 80 м
3
Сил билан касалланганлар
учун
22-23
0
С
1 койкага 80 м
3
Гипотиреозли беморлар учун
24
0
С
1 койкага 80 м
3
Жарроҳлик,
жарроҳликдан
кейин-ги,
туғиш
заллари,
куйганлар
палатаси,
жонлантириш палатаси
22-24
0
С
Соатига 10 каррадан кам
бўлмаслиги
Янги туғилган, чала туғилган,
кўкрак
ёшидаги
болалар
палаталари
25-26
0
С
1 та койка учун 80 куб м
Юқумли касалликлар бўлими
палаталари
22
0
С
2,5
Ходимларнинг хонаси
20
0
С
1
Диагностик лабораториялар
18
0
С
1
Сан.пропускник
25
0
С
3
Мурда сақлаш хонаси
2
0
С
-
Палаталардаги табиий ҳаво алмашиниш палатани секциясини жойлашишига
боғлиқ бўлади. Улар ҳаво алмашиниш шароитини яхшилайди ва беморларни
кундуз кунлари бўладиган жойлари сифатида хизмат килади.
Хоналар ориентацияси жуда катта аҳамиятга эга бўлиб, хоналарнинг
ёритилиши ва инсоляцион тартибини таъминлайди ва энг мувофиқ микроиқлим
шароитларини яратишга имкон беради. Хона ва биноларнинг ориентацияси
географик кенгликларга мувофиқ тавсия этилади. Палаталар беморларнинг
кундузги бўладиган хоналари жануб, жанубий-шарқ, шарқ тарафга караши лозим.
Жарроҳлик, реанимация хоналари шимолга ЁК=1:4, шимолий-шарққа, секцион
лаборатория ва қўшимча хоналардаги ЁК=1:7, 1:6 бўлиши керак.
Хоналарнинг инсоляцион тартиб турлари
Инсоляцион
тартиб тури
Инсоляция
вақти,
соатларда
Хона
полининг
инсоляция
майдони,
% ларда
Қуёш
радиацияси
ҳисобига
ҳосил
бўладиган
Дунё
томонлари
бўйича
ориентация
иссиқлик
миқдори,
ккал/м
2
Максимал
ёки юқори
Ўртача
Минимал ёки
кичик
5-6
3-5
3 дан кам
80
40-50
30 дан кам
550дан юқори
500-550
500дан кам
Жанубий-
Шарқ,
жанубий-ғарб
Жануб, шарқ
Шимолий-
шарқ,
шимолий-
ғарб
- Максимал инсоляцион тартиб, ориентацияси жанубий шарқ (ғарб), Қуёш
тушиш майдони 80%. Бундай ориентация болалар бўлими, сил касаллиги,
реабилитация, ревматология бўлимларидаги палаталарга тавсия этилади.
- Ўртача инсоляцион тартиб – жанубий-шарқ, қуёшнинг хона сатҳига тушиш
вақти 3-5 соат, майдони 40-50 %. Бундай инсоляцион тартиб ўткир жарроҳлик
касаллигига учраган ва бошқа ўткир турдаги касалликларга тавсия этилади.
- Минимал инсоляцион тартибда шимолий-ғарб (шарқ) ҳолатларида бўлиб
қуёш нурининг тушиш вақти 3-соатдан кам. Бу оғир беморлар палатаси,
онкологик беморлар учун жиҳозланган палаталар, реанимация бўлимлар учун
тавсия этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |