Проф Боймуродов Ш. А



Download 303,31 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/17
Sana21.12.2022
Hajmi303,31 Kb.
#893018
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
юқумли 
ва юқумли бўлмаган касалликларни (педиатрия, психосоматик, тери-таносил, 
радиологик корпуслар, туғруқхоналар акушенрлик бўлимлари) даволаш 
корпуслари, боғ-роғ, поликлиника, аптека, лаборатория, марказий стерилизация 
бўлими, патологоанатомик корпус, хўжалик ва инженерлик иншоотлари. 
Кўп тармоқли касалхоналар билан бир қаторда махсус ихтисослаштирилган 
касалхоналар ҳам мавжуд; психиатрик, юқумлик касалликлар, болалар, силга 
қарши, офтальмологик, онкологик, радиологик, акушер-гинекологик. 
Замонавий касалхона - даволаш муассасалари мажмуаси бўлиб, қуйидаги 
хусусиятлари билан таърифланади: 
1.Беморлар учун энг мувофиқ шароитларни яратиш(даволаш-ҳимоялаш тартиби) 
2.Касалхона ичи инфекцияларининг олдини олиш 


3.Касалхона атрофидаги аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш 
4.Тиббий ходимлар учун ҳам энг мувофиқ меҳнат шароитларини яратиш 
Бундан ташқари касалхона аҳолига гигиеник тарбиялаш мактаби бўлиб хизмат 
кўрсатиши ва тиббий ходимларнинг малакаларини ошириш учун имкониятларни 
назарда тутиши керак. 
Даволовчи-ҳимояловчи тартиб
- бу беморларни сифатли даволаш учун энг 
мақбул шарт-шароитларни таъминлаш ва уларни ташқи омилларнинг номувофиқ 
таъсиридан ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуидир. 
Касалхона 
ёки ҳар қандай даволаш-профилактика муассасаларидаги 
даволовчи-ҳимояловчи тартиб фақатгина беморларга сифатли ташхис ва даволаш 
учунгина қаратилган бўлмай, балки уларни атроф-муҳитнинг номувофиқ 
таъсирларидан ҳимоя қилишга ҳам қаратилгандир. 
Шу муносабат билан даволовчи-ҳимояловчи тартибнинг асосий вазифалари 
қуйидагилардан иборат: 
1.Организмнинг ҳимоя ва компенсатор хусусиятларини сафарбар қилишга 
қаратилган энг мувофиқ шарт-шароитларни яратиш ва ташқи муҳитнинг 
номувофиқ омилларни бартараф қилиш. 
2.Ҳар бир бемор учун алоҳида даволаш ва тартибни белгилаш ва унинг 
бажарилишини назорат қилиш. 
3.Психопрофилактик ва психотерапевтик ишлар олиб бориш 
Санитария ва эпидемияга қарши тартиб
– даволовчи-ҳимояловчи 
тартибнинг бир бўлаги бўлиб, ДПМ беморларни жойлаштириш учун энг мувофиқ 
шароитларни таъминлаш, ходимлар учун мувофиқ бўлган иш шароитларини 
яратиш, касалхона шароити ҳолатини белгиловчи касалхона қурилиши 
хусусиятларини, бинонинг моддий-техника ҳолати, юмшоқ ва қаттиқ инвентарлар 
билан жиҳозланиши, дори-дармон, тиббий-ускуналар билан таъминланганлик 
даражаси, микроиқлим ва санитар ободонлаштирилганлигидир. 
ДПМ санитария ва эпидемияга қарши тартибнинг асосий элементлари: 
- касалхона территорияси ва унинг структура қисмини оқилона режалаштириш; 
- хоналарни мақсадга кўра уларнинг ички безагини тўғри танлаш; 
- ДПМ коммунал ободонлаштириш (сув таъминоти, канализация, ҳудудни 
ободонлаштириш); 
- хоналарни оқилона ёритиш, иситиш ва шамоллатиш; 
- керакли боғлов материаллари ва асбоб-анжомларни сифатли стерилизация 
қилиш; 
- тиббий ва хизмат кўрсатиш ходимларининг саломатлиги; 
- хоналарни тўғри тозалаш ва тозалаш инвентарларини тўғри сақлаш; 
- изолятордан тўғри фойдаланиш; 
- касалхона ходимлар ва беморлар томонидан шахсий гигиена қоидаларининг 
бажарилиши; 
- беморларнинг тинчлиги ва хотиржамлигини сақлаш шароитлари; 
- беморларнинг овқатланишини ташкил этиш ва унинг сифати, озиқ-овқат 
маҳсулотларининг сақлаш шароитлари. 
Лойиҳа деганда, янгидан қуриладиган бинолар ёки эскиларини 
реконструкция қилинишига мувофиқ барча ҳужжатлар мажмуаси тушунилади. 


Лойиҳанинг муҳим қисми бўлиб, унинг график қисми ҳисобланади яъни 
лойиҳа чизмалари объектнинг тасвири, уларнинг шакли ва размерларининг шарда 
ифодаланиши тушунилади ва улар турли ҳисоблашлар орқали лойиҳага гигиеник 
баҳо берилади. 
Лойиҳа материалларининг қулай ва бир хил бўлишлиги учун умумий қабул 
қилинган шартли белгилардан фойдаланилади. 
Лойиҳаларнинг асосий материаллари бўлиб қуйидагилар хизмат қилади: 
1.
тушунтириш хати 
2.
ситуацион режа 
3.
бош режа 
4.
фасад ва бино кесмаларининг эскиз режалари 
Кўрсатиб ўтилган материалларнинг мазмунини диққат қилиб ўрганилгандан 
кейин, ҳамда қурилиш учун ажратилган ер майдонини жойида кўздан 
кечиргандан сўнг унинг санитария қоидалари ва меъёрларига мувофиқ эканлиги 
ҳақида хулоса беради. 
Расмий ҳужжат бўлиб – қурилиш меъёрлари ва қоидалари (ҚМҚ), санитар 
қоидалари ва меъёрлари, шаҳарларни қуриш ва режалаштириш меъёрлари, саноат 
корхоналарини лойиҳалаштиришнинг санитар қоидалари (ҚМ-24, ҚМ-63) 
ҳисобланади. 

Download 303,31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish