Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини



Download 1,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/32
Sana19.12.2022
Hajmi1,29 Mb.
#891267
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   32
Bog'liq
ozbekistonda elektron hukumatni joriy etish istiqbollari

6
 
1.2 расмда келтирилган ҳалат амалга оширилиши орқали давлат 
бошқаруви органлари томонидан ахоли ва тадбиркорлик субъектларига 
кўрсатиладиган хизматлар кўлами ва сифати ошишига эришилади. 
1.3
 
Ўзбекистонда электрон ҳукумат тизимини жорий этиш 
тамойиллари 
 
Ахборот асри деб аталган давримиз инсониятга тақдим этаётган 
қулай ва ишончли имкониятлардан бири “Электрон ҳукумат” тизимининг 
жорий этилишидир. Маълумки, “Электрон ҳукумат” тизими жаҳон 
амалиётида ўзининг афзалликларини намоён этиб улгурган тизим 
ҳисобланади. Ўзбекистонимизда ҳам кенг миқёсда ривожланиб бораётган 
мазкур тизим мамлакатимиз давлат ҳокимияти органлари, бизнес соҳаси, 
айниқса, фуқароларга ахборот хизматини тақдим этади ҳамда турли ДХни 
кўрсатади. Шу билан давлат ва мурожаат этувчи ўртасидаги 
муносабатларнинг амалга оширилишида тезкорлиги ҳамда долзарблигини 
ошириб, ахборот технологияларидан унумли фойдаланиш имконини 
беради. Мазкур тизим давлат тузилмаларини бошқариш, давлат ва 
фуқаролар ўртасидаги мулоқот жараёнларини самарали ривожлантиришни 
таъминлашдан ташқари, интерактив шаклда фуқароларга ДХни қулай ва 
ишончли тақдим этиш имконини беради. 
Мамлакатимиз Президентининг 2013 йил 27 июндаги ПҚ-1989 сонли 
“Ўзбекистон 
Республикасининг 
Миллий 
АК 
тизимини 
янада 
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ахборот соҳасини 
такомиллаштиришда муҳим омил бўлди. Қарорга мувофиқ, 2013-2020 
йилларда Ўзбекистон Республикасида ТТ, алоқа тармоқлари ва 
инфратузилмасини ривожлантириш дастури тасдиқланган ҳамда унинг 
6
Электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш маркази томонидан тузилган. 


18 
ижросини таъминлаш доирасида Ўзбекистон Республикаси Алоқа, 
ахборотлаштириш ва ТТ давлат қўмитаси ҳузурида янги тузилма - 
“Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази ташкил этилди. 
Мазкур марказнинг мақсад ва вазифалари сифатида мамлакатимиз АРлари, 
тизим ва тармоқларини жадал ривожлантиришдек муҳим масалалар 
белгиланди. 
“Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш марказининг 
фаолияти мамлакатимизда давлатнинг фуқаролик ва тадбиркорлик 
субъектлари билан электрон ҳамкорлик тизимини такомиллаштириш 
ҳамда янада ривожлантиришнинг стратегик йўналишларини ишлаб 
чиқишга йўналтириган, шунингдек, “Электрон ҳукумат” тизими 
лойиҳаларини амалга оширишни таъминловчи меъёрий-услубий ташкил 
этилишига ёрдам бериши зарур. 
Давлат органларида фойдаланиладиган маълумотлар базаси ва 
АРларини лойиҳалаштириш, ишлаб чиқиш ва мужассамлаштириш 
механизмини кўзда тутадиган мазкур тизимни шакллантиришга ягона 
технологик ёндашувни таъминлайдиган “Электрон ҳукумат” тизимини 
ривожлантириш маркази бу соҳада жаҳон амалиётидаги ҳамда хорижий 
мамлакатлар тажрибасини таҳлил этиб, тадқиқ қилиш масалалари билан 
шуғулланади. 
“Электрон 
ҳукумат” 
тизимини 
ривожлантириш 
жараёнида, 
фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига вақт ва маблағни тежаган ҳолда 
сифатли ДХ кўрсатиш мақсадида, давлат органлари фаолиятининг 
функционал ва операция жараёнларини тизимли асосда қайта ташкил 
этиш, ДХ кўрсатиш билан боғлиқ бизнес жараёнларини бошқаришнинг 
инновацион механизмларини жорий этиш, такомиллаштириш ва 
оптималлаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш марказ фаолиятининг 
муҳим йўналишларидан ҳисобланади. Марказ томонидан “Электрон 
ҳукумат” тизими доирасида ИДХ кўрсатиш ва улардан фойдаланиш 


19 
самарадорлигининг 
асосий 
йўналишлари, 
лойиҳаларни 
амалга 
оширишнинг мақсадли кўрсаткичларини аниқлаш услуби ишлаб чиқилади. 
Бундан ташқари, марказ вазифалари рўйхати қаторидан миллий 
ахборот индустриясини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш, 
мамлакат АКТ соҳаси ишлаб чиқариш корхоналарига инвестицияларни 
жалб этиш, таълим тизимида АРлари ҳамда ЭХни такомиллаштириш ҳам 
жой олган. Бутун жаҳон ахборот муҳитида жамиятнинг ҳаётий муҳим 
соҳаларида АКТдан ҳуқуққий ва хавфсиз фойдаланишида Ўзбекистон 
Республикаси аҳолиси миллий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида 
ахборот хавфсизлиги тизимини ривожлантириш ҳам муҳим ўрин тутади. 
Мазкур масалада ахборот жамиятини ривожлантириш муҳим 
йўналиш бўлиб ҳисобланади. Бунинг учун эса ахборотлаштириш 
жараёнини мувофиқлаштиришда давлат ролини намоён этувчи муносиб 
шароитлар яратилиши шарт ҳамда илмий-тадқиқотларни ташкил этилиши 
аниқ белгиланиши зарур. 
Марказнинг самарали фаолият юритишида бу соҳада етук, малакали 
ходимлар танлаб олинган бўлиб, тажрибали ва ёш кадрлардан иборат ўз 
соҳасининг билимдони бўлган мутахассислар жамоаси шакллантирилган. 
Улар мамлакатимиз олий таълим муассасалари битирувчилари, 
шунингдек, хорижда таҳсил олган мутахассислардир. 
Бугунги кунда марказда “Электрон ҳукумат” тизими жорий этилиб, 
телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш юзасидан кенг қамровли 
лойиҳалар амалга оширилаётгани, замонавий АК технологиялари 
соҳасининг меъёрий-ҳуқуқий базаси янада мустаҳкамланаётгани ўз 
самараларини бермоқда. Маълумки, юқорида тилга олинган Қарорга 
мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида, 2013-2020 йилларда ТТ, тармоқлари 
ва алоқа инфратузилмасини ривожлантириш дастурига мувофиқ тегишли 
меъёрий-ҳуқуқий база такомиллаштирилмоқда. Аҳоли ва тадбиркорлик 
субъектларининг давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро ҳамкорлигини 
электрон шаклда амалга оширишга қаратилган ишлар олиб борилмоқда, 


20 
давлат бошқаруви тизимига “ягона ойна” тамойили жорий этилмоқда. 
“Электрон ҳукумат” тизими маълумотлар базаси ва ХТ комплексини 
яратишга қаратилган тадбирлар белгиланиб, давлат органлари ИХининг 
турли йўналиш ва соҳалари бўйича мақсадли кўрсаткичлар ишлаб 
чиқилмоқда. 
Шу кунга қадар “Электрон ҳукумат” тизимида йигирматадан ортиқ 
лойиҳа амалга оширилган. Бунга Ўзбекистон Республикасининг ҳукумат 
портали (www.gov.uz) ёрқин мисол бўла олади. Мазкур портал орқали 
мамлакатимиз фуқаролари ёки тадбиркорлик субъектлари, ташкилот ҳамда 
муассасалар вакиллари давлат ҳокимиятининг барча элементлари бўйича 
тўлиқ ахборот олиши, у ёки бу давлат органига электрон шаклда расмий 
мурожаат этиши мумкин. Порталда муҳим ИДХнинг реестри ҳам 
жойлаштирилган. 
Ҳозирги даврда Интернет тармоғида, «ягона ойна» режимида ягона 
интерфаол ДХ порталининг (www.gov.uz) ишга туширилиши билан 
порталда йигирмадан ортиқ йўналиш бўйича 270 дан зиёд интерактив 
хизматдан фойдаланиш имкони тақдим этилмоқда ҳамда ДХни қамраб 
олиш доирасини кенгайтириб, ўз вазифаларини амалга оширишда янада 
такомиллаштирилиб борилмоқда. Порталда Ўзбекистон уй-жой ва 
коммунал хўжалигига оид барча масалалар бўйича маълумотлар, тарифлар 
хабарномаси, ҳатто барча коммунал хизматлар калькулятори қулай шаклда 
жойлаштирилган. Порталга ҳар қандай шахс коммунал хўжалик 
борасидаги у ёки бу муаммо ҳақида ахборот, фотосурат жойлаштириши 
мумкин. Мазкур маълумотлар орқали тегишли давлат органлари 
жойлардаги муаммоларни ўрганиб чиқиб, ҳал этиш чоралари кўрилади. 
Бундан 
ташқари, 
“Uzinfocom” 
компьютер 
ва 
ахборот 
технологияларини ривожлантириш ҳамда жорий этиш маркази ҳузуридаги 
“UZ-CERT” компьютер ҳодисаларига чора кўриш хизмати асосида Алоқа, 
ахборотлаштириш ва ТТ давлат қўмитаси ҳузурида Ахборот 
хавфсизлигини таъминлаш маркази ҳам ташкил этилган. Мазкур 


21 
марказнинг асосий мақсади “Электрон ҳукумат” тизими маълумотлар 
базаси, ресурслари ва ХТ комплексининг ахборот хавфсизлигини 
таъминлаш, давлат органларининг тегишли ресурс ва тизимларининг 
ахборот хавфсизлиги сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга 
кўмаклашишдан иборат қилиб белгиланган. 
Марказ ахборот хавфсизлигининг замонавий таҳдидлари ҳақида 
маълумотлар тўплаш ва таҳлил қилиш, “Электрон ҳукумат” тизими 
маълумотлар базаси, ресурслари ва ХТ комплексига ноқонуний киришга 
оид ҳаракатларнинг олдини олишга қаратилган ташкилий ва дастурий-
техник қарорлар қабул қилиш бўйича таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб 
чиқиш билан шуғулланадилар. “Электрон ҳукумат” тизимининг ахборот 
хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий базасини, 
шунингдек, миллий интернет сегментини такомиллаштириш борасида 
таклифлар 
ишлаб 
чиқиш 
ҳам 
марказ 
фаолиятининг 
асосий 
йўналишларидан бўлиб ҳисобланади. 
Марказ 
фаолияти 
интернетдан 
фойдаланувчиларни 
глобал 
тармоқнинг миллий сегментини ахборот хавфсизлиги таҳдидларидан ўз 
вақтида огоҳлантириш, ахборотни ҳимоя қилиш бўйича маслаҳат 
хизматлари кўрсатишга йўналтирилган. Мамлакатимизда иқтисодиётнинг 
барча соҳаларига замонавий АК тизимларини кенг жорий этиш устувор 
вазифа сифатида белгиланиб, бир қатор чора-тадбирлар амалга 
оширилмоқда. Давр талаби билан муҳим вазифа ҳисобланган 
ҳаётимизнинг барча соҳаларига ахборот технологияларининг жорий 
этилиши, давлат органларининг аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан 
ИХини кўрсатиш доирасини кенгайтиришда алоҳида аҳамиятга молик. Бу 
борада хавфсизликни таъминламай туриб, муваффақиятга эришиб 
бўлмайди. Шу сабабли ҳам “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш 
маркази ва Ахборот хавфсизлигини таъминлаш марказининг ташкил 
этилиши ҳамда уларнинг ўзаро ҳамкорлиги Ўзбекистонда миллий АК 
тизимини ривожлантиришнинг муҳим босқичидир. 


22 
Ҳозирги даврда “Электрон ҳукумат” тизими ривожи қонунчилик 
асосларини такомиллаштириш, давлат органлари фаолиятига АК 
технологияларини кенг татбиқ этиш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари 
билан электрон шаклда алоқага ўтишни таъминлаш, давлат ИХи сифатини 
яхшилаш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада 
юртимизда соҳага оид мустаҳкам қонунчилик базаси яратилган. Ўндан 
ортиқ қонунлар ва элликта норматив-ҳуқуқий ҳужжат шулар 
жумласидандир. Ушбу ҳуқуқий ҳужжатлар ва миллий АК тизимини 
ривожлантириш комплекс чора-дастурларининг изчил бажарилиши 
натижасида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ижтимоий-
иқтисодий соҳаларда АКТни қўллаш самарадорлиги ортиб бормоқда. 
Ҳозирги кунда давлат АРлари сони 195 та, рўйхатга олинган ХТ 
150 таданошгани бунинг исботидир. Айни чоғда “он-лайн” хизмати аҳоли, 
айниқса, 
тадбиркорларнинг 
давлат 
органлари 
билан 
ўзаро 
муносабатларида муҳим воситага айланмоқда. ИДХ ягона портали орқали 
жорий йилнинг биринчи чораги мобайнида 46 та янги хизмат тури жорий 
қилиниб, уларнинг сони 300 тага етказилгани ҳам диққатга сазовордир. 
Кейинги даврда мамлакатимизда “Электрон ҳукумат” тизимини кенг 
татбиқ этиш учун асос яратилди. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари 
олдида турган яна бир муҳим масала — ички меъёрий-ҳуқуқий базани 
янада такомиллаштиришдан иборат.

Download 1,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish