Электр хавфсизлиги



Download 3,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/124
Sana17.12.2022
Hajmi3,53 Mb.
#889838
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   124
Bog'liq
s99TipsELYtNxpCI1rZiHpQ5Q8gfXDPdiZuJAAIn

Алоҳида 
кўрсатмалар
» деб қайд этилган сатрига бу ҳақда ѐзиб қўйиши керак (
5-илова
). 
Иш жойини тайѐрлашга ва ишлашга ижозат беришга рухсат этувчи шахс 
иш бажариш учун кўзда тутилган электр ускунани ўчириш ва ерга улагич 
ўрнатиш, ҳамда уларни амалга ошириш имконият чораларининг етарлигича 
борлигига, шу билан бирга ишга қўйиладиган бригадаларни иш бошлаш вақти 
ва иш жойини мувофиқлаштиришга жавоб беради. 
Иш жойини тайѐрлашга ва ишлашга ижозат беришга рухсат этувчи шахс 
навбатчи ѐки иш жойини тайѐрлаѐтган тезкор-таъмирлаш ходимларига, шу 
қаторда ишлашга ижозат берувчига электр ускунани олдиндан бажариб 
қўйилган ўчириш ишлари, ҳамда ускуналар ерга уланганлиги ҳақида маълумот 
бериши шарт. 
Иш жойини тайѐрлашга ва ишлашга ижозат беришга рухсат этиш мансаб 
йўриқномасига асосан, электр хавфсизлиги бўйича IV гуруҳга эга бўлган 
навбатчи ходим корхона кўрсатмасига биноан ваколат берилган маъмурий-
техник ходимгина ҳақлидир. 
Иш жойини тайѐрловчи шахс нарядда кўрсатилган иш жойини тўғри ва 
аниқ тайѐрлашга, ҳамда иш шароитига тегишли тадбирларни (электр ускунани 
қулфлаш, хавфсизлик техникаси шиорларини осиш, тўсиқ қўйиш ва 
ҳоказоларни) бажаришга маъсулдир. 
Ушбу электр ускунада тезкор ўчириш-ѐқиш ҳуқуқи берилган навбатчи 
ѐки тезкор-таъмирлаш ходимгагина, иш жойини тайѐрлаш ҳуқуқи берилади. 
Ишлашга ижозат берувчи кўрилган хавфсизлик чора-тадбирларнинг тўла ва 


40 
тўғрилигига, уларни нарядда кўрсатилган чораларга мослигига, иш жойи ва уни 
хусуссиятига, ишлашга берилган ижозатнинг тўғрилигига, ҳамда берилаѐтган 
йўриқноманинг сифати ва уни тўлалигига жавоб беради. 
Ижозат 
берувчи 
шахсларнинг, 
навбатчилардан 
ѐки 
жавобгар 
шахсларнинг ўриндошлик йўли билан бажаришлари мумкин бўлган вазифалари 
шартлари бажарилган бўлса, ҳаво электр узатиш тармоқларида ишлашга ижозат 
бериш мустасно қилинган ҳолларда, тезкор-таъмирлаш ходимларидан 
тайинланади. 
1000 В кучланишдан юқори бўлган электр ускуналарда ишлашга ижозат 
берувчи IV гуруҳга, 1000 В кучланишгача бўлган электр ускуналарда эса 
ишлашга ижозат берувчи III гуруҳга эга бўлиши керак. 
Ишбоши қуйидагиларга жавоб беради: 
— тайѐрланган иш жойи наряд кўрсатмасига мос эканлигига; 
— бригада аъзоларига берилган йўриқноманинг аниқ ва тўлалигига; 
— керакли ҳимоя воситалари, асбоб-ускуналар, инвентарлар ва 
мосламаларнинг борлигига, соз, ҳамда етарлилигига ва улардан тўғри 
фойдалана билишлигига; 
— иш жойидаги тўсиқларни, хавфсизлик техникаси шиорларни ва 
белгиларни, беркитиш ускуналарининг бутлигини сақлашга; 
— ишни бошидан охиригача хавфсиз ва техника хавфсизлиги 
қоидаларига асосан бажарилишига жавоб беради. 

Download 3,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish